Telegram’га шу ойдаёқ видеоқўнғироқ, сўнг эса яна бир функция қўшилади!

  •   DiMaX
  •  1445
  •  20.07.2020 09:56

Telegram’га шу ойдаёқ видеоқўнғироқ, сўнг эса яна бир функция қўшилади!

Ўзбекистонда оммабоп бўлган Telegram кўп жиҳатдан рақобатчиларидан устун; унинг асосий камчилиги эса видеоқўнғироқ функцияси йўқлигидир. Яқинда мессенжерга ушбу функция қўшила бошлаган, биз уни фаоллаштириш усулини эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Telegram мессенжерининг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди

Инсайдерларнинг маълум қилишларича, мазкур мессенжер шу июлнинг охиридаёқ видеоқўнғироқ функциясини тақдим этади. Бундан ташқари, кейинроқ унда «Тарихлар» – Stories форматидаги хабарлар ҳам қўшилиши мумкин. Бу опция дастлаб Snapchat ва Instagram сервисларида пайдо бўлган, кейин кўплаб ижтимоий тармоқларга ва ҳатто банк иловаларига ҳам кўчган.

Telegram мессенжерида «Тарихлар» қандай ишлаши мумкинлиги қуйидаги концептда кўрсатилган:

Stories элементининг мессенжерга қай шаклда татбиқ этилиши масаласида ҳозирча бир қарорга келинган эмас. Telegram жамоаси ҳозирда бу масалани фаол муҳокама қилмоқда, чунки аксарият (асосан Россиядан ташқаридаги) фойдаланувчилардан шу таклиф кўп тушмоқда.

Айни дамда эса Telegram асосий эътиборни видеоқўнғироқ жорий этилишига қаратган. Мессенжернинг ҳар иккала мобил платформа – iOS ҳамда Android учун ишлаб чиқилган клиентлари навбатдаги янгиланишда ушбу функцияни тақдим этади. Инсайдерларга кўра, видеоқўнғироқ дастлаб «тишланган олмали» қурилмалар, кейинроқ эса «яшил роботчали» девайслар эгаларига етиб боради.

ЎҚИНГ: ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!