Telegram'га "Статуслар" функциясини қўшиш таклиф қилинмоқда

Telegram'га

Бутун дунё дизайнерлари томонидан Telegram учун янги функсийлар таклиф қилинадиган Telegram Designers каналида Иля Гришин томонидан "Статуслар" консепти таклиф қилинмоқда.

Унга кўра фойдаланувчилар ўзларининг ҳолатларини ифода қилиш учун эможилардан фойдаланишлари ва ҳолат ҳақида қисқача хабар ёзиб қолдиришлари мумкин бўлади. 

Дизайнер Иля Гришиннинг Код Дурова нашрига айтишича, ушбу ғояга унинг ҳамкасблари сабаб бўлган. "Мен учун энг ёрқин мисоллардан бири ҳамкасбларимдир. Телеграм биз фаол фойдаланадиган мессенжерлардан биридир.

Улар йўқлигида ёки таътилида, улар кўпинча профил расмига "Таътил" ёзувини қўйишади ёки уни исмга қўшадилар. Инстаграмда бунинг учун сторислар мавжуд." дейди дизайнер. 

Таклиф учун қолдирилган 1,500 дан ортиқ лайкларга қараганда, консепт функция кўпчиликка маъқул бўлган. 

ЎҚИНГ: Windows 11 инсайдерлари янги хусусиятларни фош этишда давом этишмоқда