Telegram’га тез орада қўшиладиган янги функцияларни ҳозирданоқ синаб кўринг!

  •   DiMaX
  •  1347
  •  16.06.2021 14:55

Telegram’га тез орада қўшиладиган янги функцияларни ҳозирданоқ синаб кўринг!

Фойдаланувчиларга тобора кенг имкониятларни таклиф этиб келаётган Telegram мессенжерига дастурчилар бир нечта янги функцияларни қўшишди. Уларни ҳозирда илованинг бета-версиясида синаб кўриш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Мижозларини сотмагани учун Telegram блокланиши ва €55 млн.гача жаримага тортилиши мумкин

Telegram 7.8 Beta талқинида энди чатларга анимацияли фон қўйиш имкони юзага келди. Бунда хабар ёзаётган пайтда фоннинг ранги ўзгариб туради:

Бундай функцияни илованинг ташқи кўриниши созламаларида ёқиб қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

Шунингдек, энди гуруҳли видеоқўнғироқ пайтида смартфон экранини намойиш этиш ва бирор видеони трансляция қилиш мумкин. Мазкур функцияни синаб кўриш учун чатни #vid деб номлаш керак бўлади. Шундан сўнг гуруҳ созламаларида видеоёзувни ёки экранни кўрсатиш созламалари учун янги параметрлар пайдо бўлади. Видеони кўриш учун суҳбатдошлар ҳам Telegram 7.8 Beta иловасини ўрнатиб олган бўлишлари талаб этилади.

Android-смартфонлар эгалари юқоридаги функцияларни ишлатиб кўриш учун Telegram 7.8 Beta талқинини мана бу ҳавола орқали юклаб олиб, ўрнатишлари лозим бўлади. Мессенжернинг барқарор версиясига мазкур янги имкониятлар тез орада навбатдаги янгиланиш билан етиб келса керак.

ЎҚИНГ: Энг «очофат» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok... (инфографика)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.