Telegram'га харажатлари учун қанча пул керак?

Telegram'га харажатлари учун қанча пул керак?

Яқинда Telegram ўзининг ойлик актив фойдаланувчилари сони 700 миллиондан ошганлигини маълум қилди ва шу билан бирга, мессенжернинг пуллик обунаси ҳам тақдим қилинди. Компания раҳбари Павел Дуров ўзининг блогида ёзишича, агар ҳозирги фойдалнувчиларнинг атиги 2,5-3 фоизи Telegram Premium обунасини сотиб олса, хизмат ўзининг харажатларини қоплай олади. Россиянинг Forbes ушбу маълумотларга асосланган ҳолда мессенжернинг харажатларини ҳисоблаб чиқди.

Маълум бўлишича, Telegram харажатлари ойига 45 миллион доллар ёхуд йилига 540 миллион долларни ташкил қилади ва уларни қоплаш учун 2.5% фойдаланувчиларнинг Premium обунани сотиб олишлари кифоя. Агар фойдаланувчиларнинг 3 фоизи пуллик обунага обуна бўлса, шунда Telegram фойда кўришни бошлайди ва компанияда Instagram'даги Stories каби қиммат хизматларни ишга тушириш имконияти пайдо бўлади.

Сўнгги икки йилда Telegram'нинг ойлик актив фойдаланувчилари 1.75 марта яъни 400 миллиондан 700 миллионгача кўпайган ва бунда Telegram ҳар бир фойдаланувчи учун йилига сарфлайдиган харажат 0.55 доллардан 0.77 долларгача ошган. Фойдаланувчилар ҳаракатлари ошар экан, Telegram сервер ускуналари, диск ҳажмлари ва трафиги харажатлари ҳам ошиб боради ва Premium обуна билан рекламалардан тушган пуллар, тўғри Дуровнинг чўнтагига эмас, балки мана шундай харажатлар учун сарфланади.

ЎҚИНГ: TikTok ва Twitter учун озодлик яқин 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!