Telegram’га яна бир ажойиб функция қўшилмоқда! Битта «лекин»и бор-да...

  •   DiMaX
  •  4936
  •  26.09.2020 10:27

Telegram’га яна бир ажойиб функция қўшилмоқда! Битта «лекин»и бор-да...

Юртимизда жуда оммабоп мессенжерлардан бўлган Telegram сервисининг Android ҳамда iOS-клиентларига, шунингдек, Telegram Desktop дастурига августдаги апдейт билан видеоқўнғироқ ва бошқа имкониятлар қўшилган эди. Энди эса унинг дастурчилари яна бир фойдали функцияни тайёрлашаётгани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Энди Telegram орқали «Қўнғироққа буюртма бериш» мумкин!

Telegram’нинг навбатдаги янгиланишида ундаги каналларнинг постларига (публикацияларига) тўғридан-тўғри изоҳлар (комментарийлар) ёзиш мумкин бўлади. Яъни, каналдаги ҳар бир постни алоҳида изоҳлаганда, бу изоҳлар шу каналга боғланган оммавий гуруҳда акс этади.

Лекин бу функция Telegram’нинг ўзига ва канал юритувчиларга мушкуллик туғдиради, дейишмоқда мутахассислар. Зеро, фойдаланувчилар тегишли гуруҳга аъзо бўлмасдан туриб ҳам каналда изоҳ ёза олишлари туфайли, ҳар бир публикцияни изоҳлайверишлари оқибатида гуруҳ спамга тўлиб кетади. Ўз навбатида, гуруҳда ёзилган изоҳлар каналдаги тегишли пост изоҳларида ҳам акс этадиган бўлади.

Ҳозирги ҳолатда эса каналга бириктирилган гуруҳда изоҳ ёзиш учун гуруҳга кириш, турли модератор ботлар текширувидан ўтиш керак бўлади.

Бу ва бошқа янги имкониятлар Telegram’нинг кейинги янгиланишида қўшилади, унинг қачон тақдим этилиши эса ҳозирча номаълум. Эҳтимол, унгача дастурчилар канал ва гуруҳларни спамдан ҳимоялашнинг бирор чорасини топишар.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!