Telegram'ни унутинг, энди Ўзбекистонда Одноклассники рекорд даражада тез юкланади!

Telegram'ни унутинг, энди Ўзбекистонда Одноклассники рекорд даражада тез юкланади!

Одноклассники ижтимоий тармоғи Metrotelecom компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда CDN-серверларини жойлаштирди. Ушбу серверлар ОК фойдаланувчилар учун мамлакат ҳудудида хизматлар фаолияти сифатини яхшилашга ёрдам беради. Хусусан, фойдаланувчилар юқори тезликда видео томоша қилиши, фотосуратлар юклаши ва мусиқа тинглаши мумкин бўлади, чунки ижтимоий тармоқ серверлари уларнинг ҳудудларида жойлашган бўлади.

ОКнинг аппарат-техник CDN ечими фойдаланувчилар фаоллиги ўсишини қондириш ва янги маҳсулотлар жорий этиш бўйича зарур функционални таъминлаш қобилиятига эга.

Одноклассники маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқнинг Ўзбекистондаги ойлик аудиторияси 2 миллиондан ортиқ ноёб фойдаланувчиларни ташкил этади, уларнинг 25 фоизи эса Тошкент шаҳрига тўғри келади. Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Бухоро шаҳарлари эса энг кўп ОК фойдаланувчилари яшайдиган шаҳарлар орасидан ўрин олган. Аудитория ўзагини ёши 18 дан 30 гача бўлган ёшлар ташкил этади.

Одноклассники ўзининг хусусий аппарат-техник CDN ечимидан 2014 йилдан буён фойдаланиб келмоқда. CDN-узеллар ҳам Россияда, ҳам фойдаланиш фаоллиги кўп бўлган МДҲ давлатларида жойлашган. Ўзбекистон ОК ушбу технологияни амалга оширган тўққизинчи давлат бўлди.

Узелнинг ишга тушиши ишланган технология бўйича амалга оширилиб, ижтимоий тармоқ фаолиятини бузмайди. Бунда узел ишга туширилганидан сўнг фойдаланувчилар фарқни дарҳол кўрадилар – оғир деб аталмиш контент (фото, видео, мусиқа) тезкор равишда юкланади ва қайта ишланади.

Алексей Кашеваров, Одноклассники ижтимоий тармоғи бизнесни ривожлантириш бўйича директори:

– Ўзбекистон МДҲ давлатларида ОК аудитория кўрсаткичлари бўйича етакчилар қаторидан ўрин эгаллайди Медиаистеъмол Ўзбекистонлик фойдаланувчилар орасида йил сайин фақат ўсиб бормоқда. Шу тариқа, Ўзбекистонда охирги йил ичида Одноклассникининг мусиқа сервиси аудиторияси 49 фоизга ўсди. Шунингдек, ўйин платформаси ҳам ўсиб бормоқда – мобил ўйинлар аудиторияси 2,3 баравар ўсди. Фойдаланувчилар видеоконтентдан фаоллик билан фойдаланиб бормоқда, айни пайтда кўрсаткичлар даражаси ойига 215 миллион томошани ташкил этади. Шу билан бирга Ўзбекистондаги интернетга уланиш тезлиги яқин кунларга қадар ОК аудиториясига фаоллик билан фотосуратлар юклаш, мусиқа тинглаш ва видео кўриш имконини бермаган. CDN узелларини ишга тушириш ушбу муаммони ҳал этади ва бизнинг фойдаланувчиларимиз янада тезроқ ва чекловларсиз видео томоша қилиши ва севимли мусиқа тинглаши мумкин бўлади. Ишончимиз комилки, ОК хизматларидан фойдаланиш яхшиланиши муносабати билан аудиториямиз дўстлар ва яқинлар билан ҳиссиётларни алмашиш ҳамда қизиқарли контентни улашиш мумкин бўлган майдонча сифатидаги ижтимоий тармоқ имкониятларини баҳолайди.

Олимхон Олимов, METROTELECOMнинг стратегик ривожланиш бўйича директори:

 - METROTELECOM ва ОК жамоалари имкон қадар қисқа вақт ичида, бизнинг мамлакатимизда ижтимоий тармоқ CDN серверларини улаш учун миллий аҳамиятга эга бўлган лойиҳани муболағасиз амалга оширишга муваффақ бўлишди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Интернет тезлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуси, шу жумладан бизнинг Одноклассники билан лойиҳамизда амалга оширилди. Эндиликда ҳамюртларимиз ўзларининг севимли ижтимоий тармоқларидан янада тезроқ фойдаланишлари мумкин, биз эса телекоммуникация ва маълумотлар узатиш соҳасидаги бозор пешқадамларидан бири сифатида, CDN технологияси орқали Ўзбекистон ҳудудидаги контент ва трафикни маҳаллийлаштириш учун янада оммабоп Интернет-майдонларни жалб қиламиз.

ЎҚИНГ: Одноклассники дўстларни фотосуратлар бўйича қўшиш имкониятини биринчилардан бўлиб жорий этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!