Telegram’нинг Android, iOS ва десктоп версияси янгиланди: видеоқўнғироқ ва бошқа имкониятлар!

  •   DiMaX
  •  1333
  •  15.08.2020 12:01

Telegram’нинг Android, iOS ва десктоп версияси янгиланди: видеоқўнғироқ ва бошқа имкониятлар!

Android-қурилмаларга мўлжалланган Telegram клиентида видеоқўнғироқ функцияси қўшилгани ҳақида куни кеча ёзган эдик. Ниҳоят, мессенжернинг Android-клиенти янгиланиб, бу имкониятни барча фойдаланувчиларга тақдим этди!

ЎҚИНГ: Telegram’да мана шу никларни асло ишлата кўрманг!

Видеоқўнғироқ функциясини фаоллаштириш учун мессенжерни Telegram 7.0 талқинигача янгилаб олиш лозим. Кейин эса контактларидаги профилда камера белгисини босиш кифоя, фақат суҳбатдошингиздаги Telegram ҳам бу функцияни қўллаб-қувватлаши талаб этилади.

Агар видеокамера белгичаси кўринмаса, дастлаб оддий овозли қўнғироқ қилишингиз, кейин пайдо бўлган камера белгичасини босиб, овозли чатни видеосуҳбатга айлантиришингиз мумкин.

Telegram’даги янги функция мулоқот мобайнида овозли суҳбатни видеосуҳбатга ва аксинча айлантириш имконини беради. Шунингдек, видеоқўнғироқ давомида унинг ойнасини кичрайтириб бурчакка тақаб қўйиб, бошқа чатларда ёзишиш имкони ҳам бор.

Ёзишмалар ва овозли хабарларда бўлгани каби, Telegram видеоқўнғироқларида ҳам шифрлаш қўлланган. Компания келажакда бу мессенжерга янги функциялар, жумладан – гуруҳли видеоқўнғироқ имконини ҳам қўшмоқчи.

ЎҚИНГ: ТОП-7: Telegram’нинг сиз билмаган сирлари

Видеоқўнғироқлардан ташқари, Telegram’да яна 25 та янги анимацияли эмодзи ҳам жорий этилган. Қуйида келтирилган эмодзилардан исталган бирини алоҳида хабар тарзида жўнатсангиз, унинг жонланишини кўрасиз:

Айтиш керакки, мессенжернинг Android ҳамда iOS клиентларидан ташқари, компьютер ва ноутбукларда ишловчи Telegram Desktop дастури ҳам видеоқўнғироқ функцияси билан янгиланган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг еттита ёлғонини Павел Дуров фош этди ва ҳар бир фикрини батафсил асослаб берди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!