Telegram’нинг дунёда биринчи ўринга чиқиши сирини Павел Дуров айтди

  •   DiMaX
  •  693
  •  09.02.2021 10:24

Telegram’нинг дунёда биринчи ўринга чиқиши сирини Павел Дуров айтди

Куни кеча биз Telegram мессенжери 2021 йил январь ойида TikTok иловасини қувиб ўтиб, дунёдаги энг кўп юклаб олинган мобил иловага айлангани ҳақида ёзган эдик. Унинг асосчиси Павел Дуров бунга эришиш сирини эълон қилган, расмий Telegram Uzbekistan канали эса унинг чиқишини ўзбек тилига ўгирган.

ЎҚИНГ: Telegram муассиси Павел Дуров қандай қилиб Россиянинг энг бой одамига айланди?

«Сўнгги 7,5 йил давомида Telegram оммабоп машҳур иловалар рейтингида доимий равишда ўсиб бормоқда. 2013 йилда ишга туширилгандан бери Telegram фойдаланувчилари сони ҳар йили 40 фоиздан кўпроққа ошмоқда.

Бизнинг сиримиз нимада? Изчиллик, кетма-кетликда.

Сўнгги 7,5 йил ичида биз фойдаланувчиларимизнинг шахсий ҳаётини доимий равишда ҳимоя қилиб келмоқдамиз ва мунтазам равишда иловаларимиз сифати ва хусусиятлари тўпламини яхшиламоқдамиз.

Ўз қадриятларига содиқ қолган ва узоқ вақт давомида мақсад сари йўналишга эга ҳаракатни амалга оширган ҳар ким ўз соҳасида муваффақиятга эришиши аниқ. Бу инсоннинг ҳар қандай фаолиятига – спорт, блоггерлик, санъат, дастурлаш, бизнес ёки ўқишга тааллуқлидир», дейилади Дуров чиқишида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мессенжер асосчиси эса сўнгги чиқишларидан бирида Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтган; шунингдек, Дональд Трамп аккаунти ҳақиқийлиги ҳақидаги ўзбек блогерининг сўровига жавобан, унинг фейк эканлигини айтишган.

ЎҚИНГ: Фирибгарларнинг ишини Telegram осонлаштирди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.