Telegram’нинг янги Android-иловасида ишкал чиқди

  •   DiMaX
  •  1381
  •  26.02.2021 12:02

Telegram’нинг янги Android-иловасида ишкал чиқди

Куни кечагина Telegram мессенжери ўзининг барча платформалар учун иловаларини янгилаган эди. Унда хабарларни автоматик ўчириш, чексиз аъзоли гуруҳлар, янги анимацияли эмодзилар, виджетлар ва вақтинча таклиф ҳаволалари сингари янги функциялар жорий этилган.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Шу билан бирга, Android операцион тизимли қурилмаларга мўлжалланган Telegram 7.5 версияли клиентда битта баг ҳам пайдо бўлган. Аниқроғи – бу мессенжерда APK-файлларни ўрнатиш функцияси ишламай қолган.

Telegram орқали келган APK-файлни ўрнатишга ҳаракат қилинганида, қуйидаги мазмунда ёзувли ойнача қалқиб чиқяпти: «Сизда "application/octet-stream" туридаги файллар билан ишлаш учун илова йўқ, илтимос, давом этиш учун уни ўрнатинг».

Ҳозирда ушбу муаммо Xiaomi, Asus, OnePlus смартфонларида, шунингдек, айрим Samsung моделларида учрамоқда.

Мазкур баг тез орада Telegram’нинг навбатдаги янгиланиши билан бартараф этилса керак. Ҳозирча эса бу мессенжер орқали келган APK-файлни қурилма хотирасига юклаб олиш ва уни исталган бир файл менежери ёрдамида ўрнатиб олиш усулидан фойдаланиб туриш мумкин.

ЎҚИНГ: Android учун қулай файл менежерлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!