Telegram'нинг янги версиясида бизни нималар кутмоқда?

Telegram'нинг янги версиясида бизни нималар кутмоқда?

Барчамиз севиб фойдаланадиган Telegram мессенжери деярли ҳар ойда янгиланишлар билан ўз функционаллигини кенгайтириб боради. Ўтган ой янгиланишида юкланмалар менежери, янги бириктирмалар менюси каби ажойиб ўзгаришлар тақдим қилиган эди. Изланишларимизга кўра, тез орада Telegram учун навбатдаги янгиланиш чиқарилади ва унда анчадан бери синаб келинаётган қуйидаги функциалар мавжуд бўлади:

Веб-ботлар

Келаси янгиланишнинг энг муҳим ўзгаришларидан бўлиши кутилаётган янгилик - веб-ботларнинг қўшилиши бўлиб, бундай ботлар фойдаланувчиларга учинчи томон сайтларини мессенжердан чиқмасдан туриб очиш имконини беради. Афсуски, ҳозирча улар ҳақида батафсил маълумот мавжуда эмас.

Хабарларни автоматик ўчириш муддатини белгилаш

Шахсий чатлар, каналлар ва гуруҳларда хабарларни автоматик ўчириш хусусияти ўтган йил бошида тақдим қилинган эди, аммо, шу вақтгача фақат уч хил вариантдаги муддатни танлаш имкони бор эди холос. Эндиликда янги версия фойдаланувчилари хабарларни автоматик ўчириш муддатини янада аниқроқ белгилай оладиган бўладилар.

Билдиришномаларни вақтинчалик ўчириш вақтини белгилаш ва бошқалар

Янги версияда чатлар учун билдиришноманинг фақат овозини ўчириш, билдиришномалар жўнатилишини исталган вақтга ўчириш (аввал фақат уч хил танлов бор эди холос), чат учун билдиришнома созламаларини очиш танловлари қўшилган.

Шунингдек, келаси версияда фойдаланувчилар билдиришномалар учун ўзларининг аудиоларини юклашлари ёки аллақачон юкланган аудио файлларни танлашлари мумкин бўлади.

Қадалган хабарларда тугмалар

Эндиликда ботлар билан яратилган URL тугмали хабарлар қадаб қўйилганида ҳам уларнинг тугмалари кўриниб тураверади.

Бир чатдан бошқасига бир нечта хабарлар юборилса ва уларни ички жавоблари сақланиб қолади.

Барча ботлар профилида уларни гуруҳ ёки каналга тезкор қўшиш учун махсус тугмага эга бўладилар.

Рақамни алиштириш саҳифаси учун янгиланган дизайн

Шунингдек, бўлажак версияда PIP (picture-in-picture) видеолари қирралари юмалоқланган бўлиб, энди бундай видеолар ўлчамини кенгайтириш ҳам мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Google Play'да тозалаш ишлари олиб борилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!