Terabayt Daily: «Малика» савдо марказида iPhone нархлари, Samsung Galaxy S8 учун батарея тайёрлайдиган Murata, cовуқдан қўрқмайдиган 9 смартфон, нархи ошкор бўлган Huawei P10 ва бошқалар

Terabayt Daily: «Малика» савдо марказида iPhone нархлари, Samsung Galaxy S8 учун батарея тайёрлайдиган Murata, cовуқдан қўрқмайдиган 9 смартфон, нархи ошкор бўлган Huawei P10 ва бошқалар

«Малика» савдо марказида iPhone нархлари

Сайтимиз мухлислари учун «олмафон»лар нархини маълум қиламиз. >> Батафсил

Япониянинг Murata фирмаси Samsung Galaxy S8 учун батарея етказиб беради

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси навбатдаги флагмани Galaxy S8 модели учун хавфсиз батареялар етказиб бериш бўйича Murata номли япон фирмаси билан ҳамкорлик ўрнатмоқчи. >> Батафсил 

Совуқдан қўрқмайдиган 9 смартфон

Биламизки, телефонларни ишлатиш мумкин бўлган энг пастки ҳарорат чегараси уларнинг фойдаланиш қўлланмасида ёзиб қўйилган. Жумладан, Apple, Samsung, LG, HTC, Huawei, Xiaomi ва бошқа кўплаб компаниялар смартфонларидан 0°С дан паст ҳарорат шароитида фойдаланмасликни тавсия этишмоқда, чунки бу ҳол қурилманинг нотўғри ишлашига ва ҳатто ишдан чиқишига ҳам олиб келиши мумкин. >> Батафсил

 Huawei P10 ва Huawei P10 Plus нархлари маълум бўлди

Бундан бир неча кун олдин сайтимизда Huawei P10 Plus моделига оид баъзи тафсилотларни(жумладан модель сурати) эълон қилган эдик. Кеча эса мазкур модедь ва флагман Huawei P10 смартфонига тегишли нархлар интернет тармоғида пайдо бўлди. Иккала модель 26 февраль куни MWC кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда. >> Батафсил

APK файлларини чекловларсиз кўчириб оламиз

Google Play дастурлар каталогида Android тизимида ишловчи қурилмаларга мўлжалланган минглаб иловалар мавжуд. Аммо улардан айримларини турли сабабларга кўра қурилмангизга кўчириб ола билмаслигингиз мумкин. Шунда қуйидаги усул сизга қўл келиши аниқ. Зеро, бунда дастурни мутлақо бепул тарзда, Google Play’да рўйхатдан ўтмасдан туриб, ҳатто Google аккаунтингиз бўлмаса ҳам кўчириб олиш имкони бор! >> Батафсил

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!