Terabayt Daily: Хитойда кам сотилаётган iPhone, миллиард доллар зарар кўрган Sony, Android’да график калитни блокдан чиқариш усули, ўзи фокусланадиган кўзойнак ва бошқалар

Terabayt Daily: Хитойда кам сотилаётган iPhone, миллиард доллар зарар кўрган Sony, Android’да график калитни блокдан чиқариш усули, ўзи фокусланадиган кўзойнак ва бошқалар

Куннинг муҳим ва қизиқарли хабарлари билан танишинг:

iPhone Хитойдаги энг кўп сотиладиган смартфон номини бой берди

Counterpoint Research компаниясининг 2016 йилга бағишланган таҳлилларига кўра, iPhone сўнгги беш йил ичида биринчи марта Хитойдаги энг кўп сотиладиган смартфон номини бой берган. >> Батафсил

 Sony DVD’га бўлган талабнинг тушиши сабабли 1 млрд доллар зарар кўрди

Жаҳонда онлайн видео сервислар оммалашгани туфайли DVD қурилма ва дискларга бўлган талабнинг тушиши натижасида Sony компанияси 2016 йилда 1 млрд доллар атрофида молиявий зарар кўрган. >> Батафсил  

Android’да график калитни блокдан чиқарамиз

Мазкур тизимдаги қурилмаларни график калит орқали қулфлаб қўйиб, калитини ўзингиз унутган бўлсангиз, уни очиш учун бир неча марта нотўғри калит киритганингиздан сўнг блокланиб қолади. Шундай ҳолларда уни қай йўл билан блокдан чиқариш масаласига қуйида тўхталамиз. >> Батафсил 

Америкалик профессор ўзи фокусланадиган кўзойнак яратди

АҚШнинг Юта штатидаги университетлардан бирида ишлайдиган элиик ёшли профессор Карлос Мастранжело фойдаланувчи нигоҳ ташлаган томонга қараб фокусни ўзгартира оладиган ақлли кўзойнакни яратди. >> Батафсил 

Android-қурилманинг моделини аниқлаш

Кейинги пайтларда замонавий техника воситаларини Хитой интернет-дўконларидан ҳамёнбоп нархларда харид қилиш ҳоллари кўпайди. Android операцион тизимида ишлайдиган арзон гаджетлар кўпинча унча танилмаган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилмоқда, бу эса баъзан фойдаланувчиларни қийин аҳволга солиб қўяди.>> Батафсил