Terabayt-дайжест: смартфонлар нархларига назар

  •   DiMaX
  •  3473
  •  21.09.2017 16:58

Terabayt-дайжест: смартфонлар нархларига назар

Сайтимиз мухлислари катта қизиқиш билан кузатиб келаётган бўлимлардан бири «Нархлар» бўлади. Хусусан, смартфонларнинг баҳоси – кўпчиликни қизиқтирадиган мавзудир.

Шундан келиб чиқиб, бугун биз кейинги пайтларда турли ишлаб чиқарувчиларнинг смартфонларига Ўзбекистонда белгиланган нархлар акс эттирилган мақолаларимиз дайжестини тақдим этишга қарор қилдик.

Биласизки, «Terabayt.Uz» сайти ўз ҳамкорлари билан келишган ҳолда, қурилмаларни харид қилишнинг ҳар хил йўлларини ва бунда белгиланган нархларни эълон қилиб келмоқдамиз. Бугун шулар акс этган мақолаларимиз рўйхатини ҳаволалари ва қисқача тавсифлари билан эътиборингизга тақдим этмоқдамиз.

* * *

Аввало, ҳамкорларимиз билан яқинда жорий этилган хизмат – бутун смартфонларни сизга қулай тўлов усули бўйича сотиш ва харидингизни Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш ҳақида икки оғиз сўз юритсак.

Мазкур усулда харид қилишнинг қулайликлари кўп: аввало, тўловни ўзингизга қулай усулларда амалга оширишингиз мумкин. Қолаверса, барча смартфонлар тегишлича кафолатга эга бўлиб, уларга қуйидаги мақолада кўрсатилган манзиллардаги сервис марказларида кафолат хизмати кўрсатилади.

Смартфон буюртмаси эса мана бундай тартибда амалга оширилади:

  1. Юқоридаги рўйхатдан ўзингизга маъқул смартфон модели ва рангини танлайсиз.
  2. Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримиз билан боғланиб, танловингизни айтасиз ва тўловни амалга ошириш учун керакли маълумотларни оласиз.
  3. Берилган маълумотлар бўйича, смартфон пулини Click ёки Payme тизимларидан бири орқали тўлаш йўли билан буюртма қиласиз.
  4. Икки кун ичида буюртмангизни қабул қилиб оласиз.

Марҳамат, ортиқча оворагарчиликларсиз смартфон буюртма қилиб, уни икки кундаёқ қўлингизга олинг!

Ушбу хизмат асосида айни дамда замонавий Samsung смартфонларини қуйидаги нархларда харид қилишингиз мумкин:

Samsung Galaxy J туркуми

Galaxy J1 mini (2016) black, gold, white – 741 000 сўм

Galaxy J1 mini Prime (2016) black, gold – 856 000 сўм

Galaxy J1 black, white – 900 000 сўм

Galaxy J1 (2016) black, gold – 988 000 сўм

Galaxy J2 Prime black, gold – 1 164 000 сўм

Galaxy J3 (2016) black, gold, white – 1 164 000 сўм

Galaxy J5 (2016) black, gold, white – 1 558 000 сўм

Galaxy J5 (2017) black, gold, blue, pink – 2 261 000 сўм

Galaxy J5 Prime gold – 1 602 000 сўм

Galaxy J7 (2017) black, gold – 2 657 000 сўм

Samsung Galaxy A туркуми

Galaxy A3 (2017) барча ранглар – 2 349 000 сўм

Galaxy A5 (2016) барча ранглар – 2 450 000 сўм

Galaxy A5 (2017) black, gold, blue, pink – 2 876 000 сўм

Galaxy A7 (2016) барча ранглар – 2 975 000 сўм

Galaxy A7 (2017) black, gold, blue, pink – 3 315 000 сўм

Samsung Galaxy S туркуми

Galaxy S7 Edge blue – 4 282 000 сўм

Galaxy S8 black, gold, grey – 5 774 000 сўм

Galaxy S8 Plus black, gold, grey – 6 521 000 сўм

* * *

Агарда Samsung смартфонларини ҳақини биратўла тўлаш йўли билан сўмга, нақд пулга харид қилишни маъқул кўрсангиз, кўпчилик қатори Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасига боришингиз мумкин.

Компаниянинг Galaxy туркумига мансуб айрим смартфонларининг сўмдаги нархлари билан эса мана бу ерда танишиб олсангиз бўлади.

* * *

Ҳозирда ҳисоб-китобларни нақд пулсиз тарзда амалга оширишга кўникиб ҳам қолдик. Аммо баъзан электротехника маҳсулотларини, жумладан, телефонларни пластик карточка орқали харид қилиш имкони ҳамиша ҳам бўлавермайди.

«Terabayt.Uz» сайтининг ҳамкорлари эса сизга шу имкониятни таклиф этади. Хусусан, Samsung смартфонлари – энг бозори чаққон товарлардан бўлганлиги сабабли, уларнинг айрим моделлари нархлари билан мана бу мақоламизда танишиб чиқишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, телефонларни нақд пулга ёки пластик карточкадан тўлов орқали харид қилишингиз мумкин ва бунда нархлар ўзгармайди.

* * *

Шунингдек, Samsung смартфонларини кредитга, яъни ҳақини бир неча ойда бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан нақд пулга сотиб олиш имкони ҳам мавжуд. Мазкур таклиф фақат Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлган харидорларга мўлжалланган.

Жанубий Корея гиганти смартфонларини кредит бўйича – бир неча ойда бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан нақд пулга харид қилиш шартлари ва уларнинг нархлари билан ушбу мақоламизда танишиш имкони бор.

* * *

Смартфон деганда кўпчиликнинг хаёлига iPhone’лар келиши ҳам бор гап. Уларнинг нархлари – ўқувчиларимиз кўп қизиқадиган маълумотлардан биридир. Бу девайсларни кредитга – бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан, сўмга харид қилиш эса янада яхши имкониятдир.

Шуларни ҳисобга олиб, биз iPhone смартфонларининг кредит бўйича сўмдаги нархларини мана бу ерда эълон қилганмиз.

* * *

Агарда iPhone’лардан бирини нақд пулга, тўловини кечиктирмасдан биратўла тўлаш йўли билан харид қилишни истасангиз, Тошкентдаги «Малика» савдо маркази дўконларига ташриф буюришингиз мумкин. Уларнинг сўмдаги нархлари мана бу мақоламизда кўрсатилган.

* * *

Хитойдаги етакчи смартфонсозлардан бири, шубҳасиз, Huawei бўлиб, у ҳар хил тоифага мансуб смартфонлари билан дунё бозорида ҳам ўз ўрнига эга.

Пойтахтимиздаги «Малика» савдо мажмуасида Huawei смартфонларига белгиланаётган сўмдаги нархлар эса қуйидаги мақоламизда берилган. Эътибор беринг: барча моделлардаги Huawei смартфонларига бир йиллик кафолат берилади.

* * *

Кейинги пайтларда энг кўп ва тез-тез янги смартфонлар тақдимотларини ўтказаётган компаниялардан бири Xiaomi бўлади. Мазкур ишлаб чиқарувчи «Хитойча Apple» деган эътирофга лойиқ кўрилгани ҳам бежиз эмас.

Xiaomi ўз смартфонларини икки туркумдаги моделлар остида тақдим этади. Redmi туркумидаги қурилмалари ҳамёнбоплиги билан, Mi туркуми смартфонлари эса илғорлиги билан ажралиб туради. Аммо ҳар иккала туркум гаджетлари ҳам, нархини инобатга олган ҳолда таққосланса, машҳур смартфонсозлар маҳсулотларидан қолишмайди.

«Малика» савдо марказида Xiaomi компаниясининг Mi туркуми смартфонларига белгиланаётган нархлар билан мана бу мақоламизда, Redmi серияси девайсларининг нархлари билан эса мана бу ерда танишишингиз мумкин.

* * *

Нисбатан катта ёшдаги кўпчилик телефон фойдаланувчилари учун энг қадрдон брендлардан бири, шубҳасиз, Nokia ҳисобланади. Мазкур ном остида янги замонавий смартфонлар ишлаб чиқарилмоқда, шу билан бирга, бозорларда Nokia’нинг классик услубдаги – тугмачали телефонлари ҳам таклиф этилаётир. «Карвон кўп, ризқи бўлак», деганларидек, улар ҳам ўз харидорларини топмоқда.

Хуллас, Nokia’нинг айрим ҳамёнбоп телефонларига пойтахтимиздаги «Малика» савдо марказида қўйилаётган нархларни мана бу мақоламизда кўрсатганмиз.

* * *

Хулласи калом, танлаш имконияти кўп – смартфон бренди ва моделини ҳам, харид қилиш ва тўлов усулини ҳам шу мақолаларда кўрсатилган маълумотлар асосида танлашингиз мумкин.

Улар ҳақидаги, шунингдек нархлари борасидаги маълумотлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун эса биздан узоқлашманг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.