Terabayt.uz сайтига UMS алоқа оператори томонидан диплом топширилди

  •   Saroy
  •  1261
  •  02.07.2018 12:21

Terabayt.uz  сайтига UMS алоқа оператори томонидан диплом топширилди

Маълумки, Terabayt.uz сайти мамлакатимиз алоқа бозорида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлган UMS алоқа оператори билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳамкорлик йилдан йилга кенгайиб бормоқда.  

Жорий йилнинг 29 июнь куни  UMS мобиль алоқа оператори  билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган оммавий ахборот воситалари ҳамда электрон нашрларга махсус дипломлар топширилди.  Алоқа операторининг “UMS фаолиятига ахборот кўмаги кўрсатаётгани учун” номинацияси бўйича махсус дипломи Terabayt.uz сайтига муносиб кўрилди.

Мазкур мукофот ўзаро ҳамкорликнинг самарали кечаётганини яна бир бор эътироф этиш билан бир қаторда, Terabayt.uz сайти  ижодий жамоасининг меҳнатига муносиб баҳо ҳамдир. Ўз навбатида, Terabayt.uz сайти жамоаси  UMS мобиль алоқа операторининг келгуси  фаолиятига улкан муваффақиятлар тилайди ҳамда ўзаро алоқаларимиз  бунданда самарали кечишига ишонч билдиради.  

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!