Terabayt.uz тавсия этади: дастурлашни ўрганинг ва порлоқ келажак сари қадам ташланг!

  •   DiMaX
  •  3284
  •  30.05.2017 10:59

Terabayt.uz тавсия этади: дастурлашни ўрганинг ва порлоқ келажак сари қадам ташланг!

Энг сердаромад соҳалардан бири

Forbes нашрининг маълумот беришича, жаҳон меҳнат бозорида ахборот технологиялари соҳаси мутахассисларига эҳтиёж жадал ошиб бормоқда. Жумладан, бу йўналишдаги лойиҳа менежерларига бугун йилига $121,000 долларгача маблағ тўланмоқда. Дастурий таъминот инженери $109,000, тармоқлар хавфсизлигини таъминлаш соҳаси мутахассиси йилига $137,000 долларгача маблағ ишлаб топмоқда.

Ахборот технологияларининг бизнес ва йирик ишлаб чиқариш саноатида жорий қилиниши, кибер хуружларнинг ҳажми ва кўлами ошиб бориши эса билимга бой мутахассисларга касбий муваффақият эшикларини очмоқда. Ахборот технологиялари соҳасидаги ишлар дунё бўйлаб энг юқори ҳақ тўланувчи ишлар қаторига киради.

Шунингдек, мобиль иловалар яратиш – нафақат ажойиб касб, балки сердаромад бизнес ҳамдир. 2016 йили мобиль иловалар бозори 50,9 миллиард АҚШ долларига баҳоланган бўлса, «AppAnnie» компаниясининг кузатишлари натижаларига кўра, 2020 йилга бориб бу кўрсаткич 100 миллиардга етиши мумкин. Тўғри, турли маркетологлар бу борада ҳар хил рақам айтишади, аммо барибир мобиль бозор кенгайиб бормоқда.

Истаган киши ўргана олади

Одатда, дастурчилар бизнинг кўзимизга салкам даҳодек кўринади. Уларга ҳавас қиламиз, аммо ўзимиз ҳам улар каби бўла олишимизга кўзимиз етмайди.

Шуниси ҳам борки, муваффақиятли дастурчилар ҳам сизу биз сингари одам ва улар ҳам юксак чўққилар сари йўлни қуйи поғонадан бошлашган. Мана, қуйидаги видеолавҳа орқали бунга яна бир карра амин бўлишингиз мумкин.

Кўряпсизки, дастурчи бўлишга қизиқувчи истаган киши бунга ихлос билан киришса, ўргана олади. Хусусан, ёшлар учун бу соҳага киришиш анча осон кечади.

Неча ёшда эканлигингиз, фаолият соҳангиздан қатъи назар, сиз ҳам дастурлашни ўрганишингиз мумкин. Бунинг учун олий ўқув юртига кириб ўқишга ҳам ҳожат йўқ – дастурчилик асосларини ўргатувчи махсус курсларда таълим олиш имкони ҳам бор.

Ўзбекистонда дастурлаш технологияларидан фойдаланиш даражаси қандай?

Ҳозир кунда Ўзбекистон Республикаси давлат органларида автоматлаштириш жараёни жадал кетмоқда. Бу йўналишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, катта маблағлар ҳисобига давлат органлари ахборот тизимлари автоматлашмоқда. Бунинг ҳисобига халқимизни узоғи яқин, оғири енгил бўлиб, юмушлари тез ҳал этилмоқда. Ҳодимлар учун ҳам кўплаб қулайликлар яратилиб, таҳлилий ҳисоботларни тузиш ҳам анча осон кечмоқда. Бу тизимларни автоматлаштириш учун юқори даражали дастурчиларга катта эҳтиёж сезилмоқда. Автоматлаштириш жараёнларида мавжуд муаммоларни тез ҳал қилиш ва уни янгилаш, алмаштириш учун web-технологиялардан кенг фойдаланилмоқда.

Лекин, афсуски, бизнинг ҳудудда онлайн сервислар яхши ривожланмаган. Чет элда ишлатилаётган онлайн сервисларнинг муқобил вариантлари ҳам маълум бир муддат ишлаб, сўнг тўхтаб қолади. Шу сабабли Марказий Осиё ҳудудида онлайн сервисларни ривожлантириш керак, бунга эҳтиёж юқори.

Шунингдек, эркин ишловчи дастурчилар – фрилансерлар тармоғида ҳам ўзбекистонлик дастурчилар жуда камчиликни ташкил қилади. Ваҳоланки, юртимиз ёшларининг ақлий салоҳияти юқори даражада. Агарда фрилансерлар тармоғида дастурчиларимиз кўпчиликни ташкил қилса, бу дастурчиларимизга ҳам, давлатимизга ҳам катта фойда бўлар эди.

Профессионал ўқув курси

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар етиштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишдаги олий ўқув юртларидан ташқари, махсус курслар ҳам йўлга қўйилгани эса истаган кишига мазкур соҳа билимларини ўзлаштириш имконини беради.

Шундай курслардан бири – Personal Development Process (PDP) ўқув маркази web-технологияларни юқори даражали, тўлиқ ҳажмда ўргатиш учун тўлиқ дастурлаш (Web full stack development) курсларини сизларга таклиф этади. Ўқув маркази курсларида қатнашиб, сиз дастурлаш соҳасидаги бошланғич билимлар олишдан бошлаб, тайёр мутахассис бўлиб етишишгача бўлган босқичларни ўзлаштира оласиз.

Ушбу ўқув курсларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсадлар қуйидагилардир:

  • Юқорида даражадаги дастурчиларни кашф этиш;
  • Давлат органларига дастурчиларни тайёрлаш ва курсларни яхши ўзлаштирган дастурчиларни тавсия этиш;
  • Курсларни яхши ўзлаштирган дастурчиларни ўз жамоасига таклиф қилиш.

Ҳозирги кунда дастурчилик соҳасининг ўзида ҳам ўрганиш керак бўлган илмлар жуда кўп. Буларни қисқа вақт ичида сифатли ўрганиш учун эса Сизга яхши тренер керак бўлади. PDP ўқув курсларида сиз янги форматда, янгича кўринишда билимларингизни оширишингиз мумкин. Дарслар офисда, дастурчилар учун ажойиб бўлган муҳитда ўтказилади.

Курсларга аъзо бўлиш учун қуйидаги боғланиш маълумотларидан фойдаланишингиз мумкин:

Сайт: http://pdp.uz/

Телефон: + 99897 447 47 41

Telegram: @pdp_uz

Почта: [email protected]

Facebook: fb.me/pdp.uz

Тажрибали ўқитувчи – яхши таҳсил гарови

Personal Development Process ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳаси бўйича тажрибали мутахассис – Одилбек Мирзаев дарс ўтади.

О. Мирзаев Тошкент Ахборот технологиялари университетида Ахборот хавфсизлиги йўналишида таҳсил олган бўлиб, 2012 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий марказида Бош муҳандис лавозимида фаолият юритиб келади. Бундан ташқари, ўриндошлик асосида 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржасида, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ҳам ишлаган.

У шу кунгача ўз фаолияти давомида қуйидаги лойиҳаларда бевосита иштирок этган:

  • Солиқ декларацияларни қайта ишлаш;
  • Ташқи манба дастурий мажмуаси;
  • Электрон рақамли имзоларни тарқатиш дастурий маҳсули;
  • Электрон рақамли имзоларни онлайн олиш (e-imzo.uz);
  • Давлат харидлари савдо тизими (dxarid.uzex.uz) (2012-2015);
  • Бозорлар ва савдо комплексларини назорат қилиш (bozor.soliq.uz);
  • Идорлараро ҳужжат алмашиш тизими (license.soliq.uz);
  • Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали (my.soliq.uz);
  • Корпоратив харидлари савдо тизими (exarid.uzex.uz) (2012-2015);
  • Электрон ҳужжат айланиши – Бош прокуратура (ҳозир ишлар олиб борилмоқда) ва бошқа лойиҳалар.

Кўриниб турибдики, PDP ўқув курслари ўқитувчиси айнан Ўзбекистонда дастурий таъминот соҳасида етарлича тажрибага эга. Демак, ўзбекистонлик ўрганувчилар мазкур курсда яхши таълим олиб, дастурлаш асосларини ўрганишлари ва яхши мутахассис бўлиб чиқишлари мумкин.

Курслар давомийлиги қандай?

Дастурлашнинг тўлиқ курси 9 ойга мўлжалланган, дарслар ҳафтада уч марта – ҳафтанинг тоқ ёки жуфт кунлари, икки ярим соатдан бўлади.

Курс таълим мазмунидан келиб чиққан ҳолда модуль тизимига асосланган бўлиб, еттита модулдан иборат:

Module 1. Frontend web development (Html, Css) & Logic, Algorithms

Мазкур биринчи модулда дастурлашга кириш учун бошланғич билимлар берилади. Дастурлаш мантиғи ва алгоритмлари тушунтирилади. Web дастурлаш асослари ҳисобланган Html, Css ўргатилади. Бунда статик web-саҳифа тайёрлашни ўрганасиз.

Module 2. Advanced client-side web development (Bootstrap 3, Jquery, Jquery UI, Html 5, Css 3)

Ушбу иккинчи модулда юқори даражали фронтенд-девелоперга зарур бўлган фрэймворклар, технологиялар ва тилларни ўрганасиз. Ҳозирда энг оммабоп бўлган Bootstrap Framework, Jquery, Jquery UI бўйича билимларни оласиз. Энг кўп ишлатиладиган плагинларни, Datatable, Slider кабиларни кўриб чиқамиз.

Module 3. Java core basics

Учинчи модулда дунёдаги дастурчилар энг кўп фойдаланадиган Java тили асослари ўргатилади. Мазкур тилнинг асосий синтаксиси – Basic Syntax, ўзгарувчилар турлари – Types, мавжуд операторлар – Operators билан танишасиз ва уларни қўллашни ўрганасиз.

Module 4. Java Advanced

Тўртинчи модулда Java тили ва технологиялари борасида мукаммал билимга эга бўласиз. Java Arrays, Java Json, Overriding, Polymorphism ва бошқаларни ўзлаштирасиз.

Module 5. Database development (SQL, PostgreSql, Oracle,PL/SQL Tutorial)

Бешинчи модулда маълумолар базаси тили ва технологияларини ўзлаштирасиз. Sql queries, Package, Procedure, functions, synonyms кабилар ўргатилади.

Module 6. Spring MVC, Java JSP, Java JPA, Java Servlet

Олтинчи модулда Java Back-end девелопер учун энг керакли бўлган Spring фрэймворкини ўрганасиз. Spring MVC; Java JSP; Java JPA; Java Servlet бўйича билимларни эгаллайсиз.

Module 7. Web Full Stack Development

Еттинчи модулда Сиз ўтилган 6 та модулда олган билимларинигизни бирлаштириб, Full Stack Developer бўлиб етишасиз.

Personal Development Process ўқув марказида Web full stack development курслари учун нархлар бир ойга (12 та дарс учун) 300 000 сўм қилиб белгиланган. Тўлов сиз хоҳлаган усулда – нақд пулда ёки банк пластик картаси орқали амалга оширилади. Шунингдек, қулайлик учун тўловларни Payme ҳамда Click тизимлари орқали қабул қилиш ҳам йўлга қўйилган.

Қандай афзалликлари мавжуд?

PDP ўқув марказида таҳсил олишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

Дарсларнинг назарий қисми инглизча терминлар орқали ўзбек тилида – сифатли, тушунарли ва аниқ тарзда олиб борилади. Шунингдек, инфографика, тақдимот (презентация) ва расм қўлланмалар орқали тушунтирилади.

Курс ўрганувчиларининг ҳар бирига индивидуал ёндашилади. Онлайн қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилган, яъни, тушунмаган дарслар онлайн тарзда тушунтириб берилади.

Ўқув курсларининг амалиёт қисмига алоҳида эътибор берилади. Тил ва технологиялар ҳамиша амалиёт билан ўзлаштириб борилади.

Модулларни яхши ўзлаштирган ўрганувчиларни қўшимча лойиҳаларга жалб этиш ҳам йўлга қўйилган.

Битирувчиларга ўқув курси якунида Сертификат тақдим этилади. Яхши натижалар кўрсатган битирувчилар давлат идораларига тавсия қилинади. Шунингдек, PDP ўқув маркази жамоасига қабул қилиниши, истиқболли лойиҳаларга жалб этилиши ҳам мумкин.

Қаерга ва қандай мурожаат этамиз?

Personal Development Process ўқув маркази Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Лангар кўчаси 68-А уйнинг 3-қаватидаги 315-хонада жойлашган.

Мўлжал: «Чорсу» ва «Тинчлик» метро бекатлари оралиғида. «Florensia» тўйхонасидан кейинги 4 қаватли, яшил ойнали бино.

Шунингдек, қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги боғланиш маълумотларидан фойдаланишингиз мумкин:

Сайт: http://pdp.uz/

Телефон: + 99897 447 47 41

Telegram: @pdp_uz

Почта: [email protected]

Facebook: fb.me/pdp.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.