«Terabayt.Uz» тавсия этади: фойдали Telegram-каналлар

  •   DiMaX
  •  5209
  •  05.10.2017 18:50

«Terabayt.Uz» тавсия этади: фойдали Telegram-каналлар

Ҳозирда мессенжерларнинг функциялари доираси кенгайиб, улар нафақат шахсий мулоқотлар воситаси, балки турли маълумотларни етказиш йўлаги вазифасини ҳам бажармоқда. Жумладан, Ўзбекистонда энг кенг тарқалган Telegram’да шу мақсадларда кўплаб каналлар очилган.

Бугун биз сизга Telegram’даги энг ишончли ва фойдали каналлар рўйхатини тақдим этмоқдамиз. Уларнинг ҳар бири ўз йўналишида илғор, обуначилар учун фойдали ва шу билан бирга қизиқарли ҳам.

Аввало, «Carzone.uz – Avto Market» (@GmUzbekistan) номли эълонлар каналига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Бу бизнинг ҳамкоримиз – Carzone.Uz сайтига тегишли канал бўлиб, уни Telegram’даги машина бозори, десак ҳам адашмаймиз. Зеро, каналда сайт янгиликларидан ташқари, автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, аксессуарлари савдосига оид эълонлар БЕПУЛ тарзда бериб борилади. Каналнинг обуначилари сони 28500 нафардан ошиқ эканини ҳисобга олсак, эълонлар қанча кенг аудиторияга етиб боришини тасаввур қилиш қийин эмас. Агарда бу борада эълонингиз бўлса, уни Telegram’даги @Gm_Uz_bot ботига юборишингиз мумкин.

Яна бир фойдали канал – «Toshkent Bozor» (@torgovlya_uz) эса электротехника жиҳозлари ва бошқа нарса-буюмлар савдосига ихтисослаштирилган. Ундаги эълонлар орасидан ўзингизга керакли маҳсулотни учратишингиз, ёки унинг 19500 минг нафардан ортиқ аъзолари орасидан ўз товарингизга харидорни топишингиз аниқ. Бунинг эълонингизни @toshkent_bozor_bot ботига БЕПУЛ тарзда жўнатинг.

Terabayt.uz сайтимизнинг канали эса «Terabayt.uz – Xabarlar» (@terabaytuz) деб номланади. Унда ушбу сайтимизга жойланаётган янгиликлар, мақолалар, тавсифлар, нархлар ҳақидаги хабарлар мунтазам тарзда бериб борилади. Ҳозирда бу канални 10000 дан ошиқ аъзо мунтазам кузатиб келмоқда. Каналда қидирув функцияси орқали бирор сўз ёрдамида ўзингизга керакли мақола сарлавҳасини топишингиз, ҳаволаси ёрдамида сайтимизга ўтиб, уни ўқишингиз мумкин.

Яна бир қизиқарли сайт – Sof.uz’нинг ушбу мессенжердаги канали ҳам сайт номи билан – «Sof.uz» (@sofuzb) деб аталади. Сайтдаги турли янгиликлар ва таҳлилий мақолалар ҳақида каналда хабарлар бериб борилади. Унинг обуначилари сони 9000 нафардан ошиқ. Марҳамат, сиз ҳам улар сафига қўшилинг ва ҳар куни қайноқ янгиликлардан биринчилар қатори бохабар бўлиб боринг.

Асосан ёшларимиз ва илм истагида бўлганлар учун grantlar.uz номли ажойиб сайт фаолият юритмоқда. У илмий конференциялар, танловлар, курслар ва ҳатто иш, амалиёт ва волонтёрлик ўринлари ҳақида сизни хабардор қилади. Ушбу сайт ҳақидаги батафсил маълумотларни мана бу манзилдан олишингиз мумкин, биз сизга эса унинг Telegram-каналини таништирмоқчимиз. У «Grantlar.uz» (@grantlar) деб номланган бўлиб, сайтдаги янгиликларни мунтазам тарзда обуначиларига улашиб келмоқда. Канал аъзолари сони салкам 6000 нафарни ташкил этади ва сизда ҳам улар сафига қўшилиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, Erkak.uz сайти эркакларимизни, йигитларимизни яхшироқ турмуш ўртоғи, ота, ака, ука, шунингдек ватанпарвар ва тадбиркор бўлишга илҳомлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Сайт ҳақида мана бу ерда батафсил маълумот олиш имкони бор. Унинг Telegram-канали ҳам сайт номи билан бир хил – «Erkak.uz» (@uzerkak) деб юритилади. Каналнинг 2000 нафардан зиёд обуначиси мавжуд.

Erkak.uz сайти бўлгач, албатта, Ayol.uz сайти ҳам бўлиши табиий ҳол. 2002 йил «Ўзбек аёлларига бағишланган биринчи онлайн электрон журнал» сифатида ўз фаолиятини бошлаган ушбу сайт бугунги кунга келиб, аёл-қизларимиз учун ажойиб манбага айланган. Унинг Telegram’даги канали – «Ayol.uz» (@uzayol) ҳам қиз ва аёллар учун сайтдаги қизиқарли хабарлар, мақолаларни бериб боради. Ушбу канал аудиторияси 1000 нафардан ошиқ обуначини ўз ичига олган.

Фарзанд тарбияси, парвариши ҳақида ўзбекзабон сайтлар кўп, аммо farzand.uz сайти ягона. Унда болажонларимизни тўғри тарбиялаш ва саломатлигига қараш, шунингдек, ҳомиладорлик даври учун муҳим ҳолатлар хусусида мақолалар, янгиликлар бериб борилади. Унинг Telegram-канали «Farzand.uz» (@farzand_uz) бўлиб, унда сайтга қўйилган мақолалар, шунингдек, расмлар жойлаб борилади. Каналнинг аъзолари 1000 нафарга яқин, сиз ҳам улар сафига қўшилиб, керакли маълумотларни олиб боришингиз мумкин.

Ушбу каналлардан бирортасида (ёки бир нечтасида) реклама бериш учун, Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримизга мурожаат қилишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!