ТераДайжест – ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари! (Смартфонлар)

ТераДайжест – ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари! (Смартфонлар)

 Samsung яна камида тўртта моделда Galaxy A смартфони тайёрлаяпти!

Samsung компанияси янгиланган Galaxy A туркумида ҳозиргача тўққизта моделда смартфон тақдим этган: Galaxy A10, A20, A20e, A30, A40, A50, A60, A70 ва A80. Лекин у яхши сотилаётган мазкур линейкани янада кенгайтирмоқчи экани маълум бўлди.

«Ўнта қўй нима бўлади!?» – Samsung яна камида тўртта моделда Galaxy A смартфони тайёрлаяпти

Xiaomi яратган қотил!

Шу пайтгача хабарларда Redmi брендининг флагман смартфони турли номлар билан аталиб келаётганидан хабарингиз бор. Уларга кўра, бу смартфон Redmi XRedmi 855Redmi Pro 2Redmi Q ва ҳатто Redmi K20 Pro деб номланиши мумкин. Xiaomi буларга расман аниқлик киритди: янги флагман битта эмас, балки бу туркумга иккита модел – Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro киради.

ВИДЕОТЕСТ: OnePlus 7 Pro самарадорлигини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!

OnePlus смартфонлари ҳамиша «флагманлар кушандалари» сифатида эътироф этилиб келади. OxygenOS график қобиғи сабабли ҳам улар бошқа компанияларнинг аксарият моделларидан тезкор ишлайди.

OnePlus 7 Pro ҳам ушбу анъанани давом эттирмоқда: унинг ишлаш самарадорлигини купертиноликларнинг энг зўр смартфони – iPhone XS Max билан таққослаб кўрсатишди!

ВИДЕОТЕСТ: OnePlus 7 Pro самарадорлигини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!

Идеал смартфон: Galaxy M40 яна бир флагманча хусусиятга эга, аммо нархи...

Samsung компанияси энг арзон Galaxy M туркумида ҳозирча учтагина смартфон тақдим этган: Galaxy M10M20 ҳамда M30. Уларнинг давомчиси бўлган Galaxy M40 эса хусусиятлари ва нархига кўра ҳатто Galaxy A туркумининг айрим вакилларидан ҳам юқори бўлиши айтилмоқда.

Идеал смартфон: Galaxy M40 яна бир флагманча хусусиятга эга, аммо нархи...

20 май куни тақдим этилаётган Redmi Note 7S смартфонини Xiaomi India раҳбари «жонли» кўрсатди

Redmi бренди ўзининг Redmi K20 флагманини «Иблислар қироли» дея реклама қилаётган бир пайтда, компания яна битта смартфон тайёрлабди. Redmi Note 7S деб номланган ушбу янги моделни 20 май куни расман намойиш этишади.

20 май куни тақдим этилаётган Redmi Note 7S смартфонини Xiaomi India раҳбари «жонли» кўрсатди

Realme X - OnePlus 7'га рақиб, аммо атиги 220 доллар нархдаги смартфон тақдим этилди.

Ниҳоят, узоқ кутилган Realme X смартфони тақдим этилди. Ушбу қурилма бренд томонидан шу вақтгача яратилган смартфонлар ичида энг кучлиси ҳисобланади. Шунингдек компания Realme X Lite моделини ҳам тақдим этди.

Расман! Realme X - OnePlus 7'га рақиб, аммо атиги 220 доллар нархдаги смартфон тақдим этилди. (+фото)

Huawei Mate 20 X 5G тақдим этилди: аккумулятор «кичрайган», аммо «тезлашган»

Хитойлик техногигант ўтган йилнинг кузида Huawei Mate 20 X смартфонини тақдим қилган эди. Мазкур ўйинбоп флагман бир неча марта бенчмаркларда кучли ўнликка кирган. Компания унинг янада илғор – бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Huawei Mate 20 X 5G версиясини намойиш қилди.

+ БОНУС: Ушбу смартфонни сотиб олманг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.