ТераДайжест – якунланган ҳафтанинг энг муҳим маҳаллий янгиликлари!

ТераДайжест – якунланган ҳафтанинг энг муҳим маҳаллий янгиликлари!

Олис қишлоқларга ҳам симли интернет кириб боради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қилинди. Қарорга кўра, 2019 йил 1 августдан қуйидаги тартиб жорий этилди.

Кутилмаганда «Perfectum» савдога қўйилди!

Мазкур уяли алоқа операторининг фаолияти тўхтатилиши ёки давом эттирилиши ҳақида ҳозирча бирор расмий хабар йўқ. Компания сайтида ҳам бу борада, шунингдек, МЧЖнинг сотувга қўйилгани хусусида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Бу ҳақда батафсил шу ерда ўқинг.

Энди чиройли рақамларни ауксионда сотиб олиш мумкин!

Айни дамда биржа мутахассислари томонидан чиройли сонлар кетма-кетлигига асосланган уяли телефон рақамларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш бўйича янги вебсайт ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилмоқда.

Билайн LTE-роумингни яна 22 мамлакатда ишга туширди

Энди чет элдаги саёҳат чоғида тезкор Интернетдан фойдаланиш учун қўшимча хизматларни ёқтиришнинг ҳожати йўқ. Шунчаки қурилма (смартфон ёки планшет) ва сим карта 4G тизимида ишлаши лозим. Сим-картани "Beeline" савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида 4G сим-картага алмаштириш мумкин.

 

UMS амалдаги абонентлар учун Fresh-тўпламларини жорий қилди

Fresh-тўпламлар дақиқа, мегабайт ва SMS-хабарларни ўз ичига олган бўлиб, абонентлар тариф режалари бўйича тақдим этиладиган тўпламлар билан бир хил.

UMS амалдаги абонентлар учун Fresh-тўпламларини жорий қилди

Энди нотариуснинг ўзи сизга «СМС хабар» юборади!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда. Қайд этилишича, «СМС хабар»да иккита жуда муҳим маълумот бўлади...

АКТ йўналишидаги истеъдодларимизга Huawei ноёб имконият тақдим этмоқда

Huawei компанияси Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда ҳар йиллик «Seeds for the Future» лойиҳасининг иштирокчиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Ушбу лойиҳа доирасида ўзбекистонлик талабалар Хитойга ўқув амалиётига йўл олади.

Instagram’да тарқалган видеомурожаат бўйича ТИВ расмий маълумот берди

Кейинги кунларда Instagram тармоғида номаълум шахсларнинг бир видеомурожаати тарқалмоқда. Унда гўёки Тюмень шаҳрида гўёки фожиали ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси жасадини ватанга жўнатиш учун маблағ йиғишда (ҳисоб рақами кўрсатилган) ёрдам бериш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу масала юзасидан Россия ИИВнинг Тюмен вилоятидаги Бошқармаси берган хабарига асосланиб расмий маълумот берган.

Самарқандда нақ 13 та бепул Wi-Fi ҳудуди бор, уларни биласизми?

Самарқанд вилоятидаги нақ ўн учта объект ёнида бепул фойдаланиш учун Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилди. Хабарга кўра, Самарқанд вилоятидаги қуйида келтирилган 13 та объект атрофида бепул (1 Мбит/с гача) ва пулли (10 Мбит/с гача) Wi-Fi зоналари ташкил этилди.

 

UMS'га ер участкалари аукционсиз берилади ва божхона тўловларидан озод этилади

Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, UMS ўзига юкланган вазифалар доирасида 2022 йил 1 январгача четдан олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларидан озод этилади.

Саида Мирзиёеванинг «Facebook» саҳифаси «Verified» белгисини олди

Энди интернет фойдаланувчилари ушбу махсус кўк белги орқали унинг саҳифасини бошқа сохта саҳифалардан осонлик билан ажратиб олишлари мумкин бўлади.

Саида Мирзиёеванинг «Facebook» саҳифаси «Verified» белгисини олди

Омадингизни синаб кўринг!

Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети - Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб ушбу видео остига изоҳ ёзиб, ёқди тугмасига боссангиз кифоя. Ғолиб сайтимизнинг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

ЎҚИНГ: «Айём» акцияси: Terashop.uz’дан Xiaomi смартфонларини чегирма билан олинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.