Terashop.uz – Ўзбекистонда криптовалютада савдо қилаётган илк интернет-дўкон!

  •   DiMaX
  •  1289
  •  04.10.2018 18:02

Terashop.uz – Ўзбекистонда криптовалютада савдо қилаётган илк интернет-дўкон!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида «Тўловларни узлуксиз ўтказишни таъминлаш, инновацион маҳсулотларни илгари суриш, банк хизматларидан тўсиқсиз фойдаланиш ва тўлов хизматлари бозорида рақобатбардош муҳитни ривожлантириш» масалалари ҳам келтириб ўтилган.

«Mangu Innovation» компанияси Ўзбекистонда криптовалюта маблағларини тақдим этаётган инновацион хизматлардан бири. 

ЎҚИНГ: Mangu – Миллий виртуал олтин

2018 йилнинг 1 март санасида номинал нархи 1000 сўмдан сотувга чиқарилган Мangu пикселларини бугунгача бир қатор тадбиркорлик субъектлари сотиб олган. Ўзбекистон бўйича етказиб бериш хизматига эга бўлган, ҳамёнбоп харидлар майдони – Terashop.Uz интернет-дўкони эса, Мangu пикселларини харид қилишдан ташқари, ушбу рақамли валюта билан савдо қила бошлаган илк онлайн савдо платформаси бўлди.

Куни кеча транзакция билан илк тўлов ҳам амалга оширилиб, Сурхондарё вилоятидан асли касби банкир бўлган Элмурод Азизбеков (ID:А1631) исмли фойдаланувчи Terashop.Uz интернет-дўконидан 360М эвазига телефон сотиб олди!

«Мangu Innovation» платформаси жой-пиксел олиш истагида бўлган барча юридик ва жисмоний шахсларни ҳамкорликка чорлайди. Батафсил маълумотни мана бу ҳавола орқали унинг расмий сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Mangu.uz инновацияси молиявий пирамидани ёқламайди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!