ТераТаққос: Redmi Note 8 ҳамда Galaxy A20s смартфонларини очиб, ишлатиб кўрамиз

  •   DiMaX
  •  2344
  •  07.04.2020 17:08

ТераТаққос: Redmi Note 8 ҳамда Galaxy A20s смартфонларини очиб, ишлатиб кўрамиз

Xiaomi ўтган йилнинг сентябрида Redmi Note 8 ҳамда Redmi Note 8 Pro смартфонларини Хитойда намойиш этганди. Атиги уч ой ичида 10 миллион дона сотилган ушбу моделлардан иккинчиси икки хил версияда чиқяпти.

ЎҚИНГ: ТераТаққос: Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версиялари – фарқлари ва нархлари билан танишинг! (видео)

Юқорида ҳаволаси келтирилган видеода Redmi Note 8 моделига қисқача тўхталиб ўтганмиз. Шу боисдан Xiaomi’нинг мазкур ҳамёнбоп моделини Samsung корпорациясининг Galaxy A20s смартфони билан ўзаро қиёслаб яна битта видеотавсиф тайёрладик.

Ҳар иккала қурилманинг қадоғи очиб, қутидан смартфонлар олиб, ёқиб кўрсатилган ва бунда хитойликлар вакили тезкор чиққан. Кейин эса қадоқдаги жамланмалари ўзаро таққосланган. Шунингдек, девайсларнинг корпуслари дизайни, камераларнинг модуллари ва жойлашуви, SIM-карта ва хотира картаси уячалари кабилар солиштириб кўрсатилган.

Сўнг смартфонларнинг экран хусусиятлари ўзаро қиёсланган ва бу жиҳатидан ҳам Redmi Note 8 рақибидан устун келган. Шунингдек, унда тўрт модулли камеранинг асосий датчини 48 МПлик бўлса, Galaxy A20s учталик камерасида бош модул 13 МПлик. Олд камера хитойликлар смартфонида 13 МПлик бўлса, жанубий кореяликлар вакилида 8 МПлик.

ЎҚИНГ: ВИДЕОТАВСИФ: Ҳамёнбоп Galaxy A20s билан батафсил танишамиз!

Redmi Note 8 ҳамда Galaxy A20s моделларининг юқоридаги ва бошқа хусусиятларига видеода батафсил тўхталиб ўтилган:

Xiaomi ушбу телефонида Qualcomm компаниясининг Snapdragon 665 чипсетини ишлатган бўлса, Samsung техник жиҳатдан нисбатан пастроқ бўлган Snapdragon 450 процессоридан фойдаланган.

Видеода ҳар иккала қурилманинг бошланғич конфигурациядаги – 3/32 гигабайтлик тезкор/ички хотирали вариантлари нархи ҳам берилган. Шунингдек, биз куни кеча эълон қилган хабарда Galaxy A20s ва яна саккизта моделдаги харидоргир смартфон учун Ўзбекистоннинг учта онлайн дўконида белгиланган нархлар жадвалда таққослаб кўрсатилган.

Видеотаққос охирида эса бу смартфонларнинг камера имкониятлари, яъни фото ва видео суратга тушириш сифатлари «жонли» тарзда кўрсатиб берилган. Марҳамат, ушбу ҳавола орқали ўтиб, юқоридаги роликка изоҳ тарзида ўз фикрларингизни ҳам ёзиб қолдиришингиз мумкин. Шунингдек, мана бу ҳавола орқали YouTube-каналимизга обуна бўлиб қўйсангиз, кейинги тавсифлар ва таққосларни биринчилар қаторида томоша қилиш имконига эга бўласиз.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг қудратли смартфон энди Lite-версияда чиқяпти