ТераТаққос: Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версиялари – фарқлари ва нархлари билан танишинг! (видео)

  •   DiMaX
  •  4759
  •  04.04.2020 18:53

ТераТаққос: Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версиялари – фарқлари ва нархлари билан танишинг! (видео)

Xiaomi ўтган йилнинг сентябрида Redmi Note 8 ҳамда Redmi Note 8 Pro смартфонларини Хитойда намойиш этганди. Атиги уч ой ичида 10 миллион дона сотилган ушбу моделлар Ўзбекистонда ҳам харидоргир.

ЎҚИНГ: Xiaomi учта арзон смартфонига Android 10 тайёрлаяпти, яна бирига барқарор глобал прошивка тарқатяпти ҳам!

Лекин кўпчилик эътибор бермайдиган бир жиҳат бор: ушбу смартфонларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон бозорига икки хил версияда кириб келмоқда. Бири – Ҳиндистонда маҳаллий бозор учун ишлаб чиқарилган бўлса, иккинчиси – Европада сотишга мўлжалланган глобал версиядаги смартфондир. Гарчи модел номи бир хил бўлса-да, уларнинг айрим жузъий фарқлари мавжуд.

Сизларга севимли Terabayt.Uz сайти эса глобал ва Ҳиндистон версияларидаги Redmi Note 8 Pro смартфонларининг ўзаро фарқларини қиёслаб видеолавҳа тайёрлади ва YouTube-каналида эълон қилди. Шунингдек, таққослашда Redmi Note 8 моделининг шундай икки версияси қадоқлари кўрсатиб ўтилган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, смартфонларнинг Ҳиндистон ва глобал версиялари, аввало, қутисининг дизайнига кўра фарқланади. Биринчисида қадоқнинг остки қисмида смартфоннинг кўплаб хусусиятлари акс эттирилган ва «Made in India» ёзуви туширилган бўлади, яна ён томонларида ҳам тегишли ёзувлар мавжуд. Глобал версиясининг қутиси эса унинг ёнида анчагина камтарона кўринади.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг мустаҳкам смартфонини икки хил ҳамёнбоп – Lite-версияда чиқаради!

Иккинчи фарқ эса қутиларини очиб, ичидаги аксессуарларини солиштирганда кўринади, аниқроғи – уларнинг қувватлагичи икки хил. Тўғри, ҳар иккаласида ҳам ток кучи ва кучланиш кўрсаткичлари бир хил, аммо глобал версиядаги смартфон зарядчигидан қарқли равишда, Ҳиндистон версиясидагиси бизнинг розеткаларга тушмайди – қўшимча переходник олиш керак бўлади. Яна уларнинг рангларини айтмаса, бошқа аксессуарлари деярли бир хил.

Смартфоннинг экранидаги плёнкада жиддий фарқ бор: глобал версиядаги Redmi Note 8 Pro плёнкасида наригисига нисбатан кўпроқ маълумот акс эттирилган. Смартфонларнинг ишлаш тезлиги, процессор ва бошқа жиҳатлари бир хил, фақат интерфейсида ҳам озроқ фарқ мавжуд – видеода буларга ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, видеолавҳамизда Redmi Note 8 Pro моделининг нархи, ўзига хос жиҳатлари, қўшимча имкониятлари ҳам кўрсатиб берилган. Камераларининг имкониятлари «жонли» тарзда – турли режимларда видео суратга олиб намойиш этилган.

Демак, агарда сиз Redmi Note 8 Pro моделидан олишга қарор қилган бўлсангиз, видеороликдаги маълумотлардан фойдаланиб, унинг Ҳиндистон ёки глобал версиясини танлашингиз мумкин. Шунингдек, мана бу ҳавола орқали YouTube-каналимизга обуна бўлиб қўйсангиз, кейинги тавсифлар ва таққосларни биринчилар қаторида томоша қилиш имконига эга бўласиз.

ЎҚИНГ: Redmi буни уддалади: экраности дактилоскопга эга LCD-дисплейли илк смартфонни қарши олинг! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!