ТераТармоқ: Telegram каналимизда сўровнома, мухлислар учун гуруҳ ва Youtube'даги соврин ғолиби

ТераТармоқ: Telegram каналимизда сўровнома, мухлислар учун гуруҳ ва Youtube'даги соврин ғолиби

Сайтимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳар куни энг сўнгги, долзарб ва қизиқарли янгиликларни сизга улашиш билан бир қаторда, кўнгилочар сўровномалар ва танловлар ҳам ўтказиб турамиз. Шулар қаторида куни кеча Youtube'даги совринимиз ғолибини аниқладик, шунингдек, Telegram'даги саҳифамиз орқали “Сиз қайси компанияга тегишли смартфондан фойдаланасиз?” номли сўровнома ўтказдик. Қўйида ушбу натижалар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Telegram'даги саҳифамизда 1 кун давомида ўтказилган сўровномада жами 3464 та одам иштирок этди. Натижалар эса қўйидагича кўриниш олган:

  1. Xiaomi – 1378 та овоз.

  2. Samsung – 1286 та овоз.

  3. Apple – 400 та овоз.

  4. Huawei – 191 та овоз.

  5. LG – 66 та овоз.

  6. Meizu – 44 та овоз.

  7. Artel – 44 та овоз.

  8. Nokia – 30 та овоз.

  9. HTC – 14 та овоз.

  10. MDC – 11 та овоз.

Кўриб турганингиздек Xiaomi ва Samsung компаниясига тегишли смартфонлардан фойдаланувчи ажралиб қолган. Шунингдек, Apple ва Huawei компаниясига ишонч билдирганлар ҳам кам эмас. Кейинги ўринларни мос равишда LG, Meizu, Artel, Nokia, HTC ва MDC брендлари эгаллаган. Агар смартфонингизни янгиламоқчи бўлсангиз сизга ушбу маълумот асқотади деган умиддамиз. Зеро, йиллар давомида синалиб, фойдаланувчилар ишончини қозонган моделлар сизни ҳам уялтириб қўймайди. Шунингдек, яп-янги смартфонларни чегирмалар асосида, энг арзон нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан ҳарид қилишингиз мумкин. Барча смартфонлар кафолат муддатига эга бўлиб, сиз яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Мулоқот гуруҳимизга қўшилинг!

Биз доим муштарийларимиз билан биргамиз! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан ташқари, Telegram тармоғида ахборот технологиялари янгиликларига қизиқувчилар учун гуруҳ ташкил қилинган. Ушбу гуруҳда сиз ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз, сайтимиз ҳодимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишингиз ва ўз мурожаат ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин. Гуруҳга қўшилиш учун шу ерга босишингиз лозим.

Mi Band 3 ғолиби аниқланди!

2 июнь куни Facebook'даги саҳифамиз орқали жонли эфирда Youtube'даги совринли ўйинимиз ғолибини ҳам аниқладик. Унга кўра Тошкент шаҳрида яшовчи Dilshod Tokhirov аккаунтидаги мухлисимиз ажойиб Mi Band 3 эгасига айланди. Қизиғи, ғолибимиз ҳам Xiaomi компаниясига тегишли Redmi 5 Plus моделидан фойдаланар экан. Сўров натижаларида ушбу компания ғолиб бўлганлигини шундан ҳам англаш мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ва Сиз ҳам ажойиб совғалар эгасига айланинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!