ТераТавсиф: Apple iPhone 13 Pro Max

ТераТавсиф: Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳар йили смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўзларининг янги қурилмаларини тақдим этишади. Бу йил кўпчиликнинг этибори, одатдагидек, Apple'нинг iPhone 13 Pro Max смартфонида бўлди. Янги смартфоннинг дизайни унча ўзгармаган, бироқ Apple унга янги аппарат таъминоти ҳамда янги дастурий таъминот функцияларини қўшди. Бу йилги моделнинг камера ва дисплей имкониятлари янада яхшиланди.

ЎҚИНГ: iPad mini (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Янги iPhone, шунингдек, 120Hz экран янгиланиш частотаси, MagSafe зарядлаш технологияси, IP68 стандартига эга. Қурилма дисплейининг юқорисидаги қош 20% кичрайди.

Фото: GSMArena

Pro ҳамда Pro Max моделларини дисплей ҳажми ҳамда аккумулятор сиғими ажратиб туради. Улар орасидаги нарх тафовути эса 100 долларни ташкил қилади. Худди ўтган йилдагидек, смартфон қутисидан қувватлаш адаптери ўрин олмаган. Қадоқ таркибида смартфон билан бирга фақатгина Lightning кабели бўлади. Apple ҳозирда қувватлаш адаптерини 19 доллар, MagSafe қувватлагичини эса 39 доллар нархда сотмоқда.

iPhone 13 Pro Max'нинг 4 хил хотира ҳажмига эга бўлган турлари бор бўлиб, энг кичик хотира ҳажим бу - 128ГБ, энг катта ҳажмли тури 1ТБ ни ташкил қилади. Тезкор хотиранинг эса 4ГБ ҳамда 6ГБ турлари мавжуд. Шунингдек, смартфоннинг тўрт хил рангдаги турлари бўлиб, улар Graphite, Gold, Silver ва Sierra Blue'дан иборат. Компания смартфоннинг аккумулятор сиғимини кенгайтирган, бу эса ўз навбатида унинг автономлик вақтини ҳам узайтирган.

Дизайн

> Корпус: зангламас пўлат, Ceramic Shield ҳамда Gorilla Glass шишаси.

> Ўлчамлари: 160.8 х 78.1 х 7.65мм

> Оғирлиги: 240г

> Ҳимоя: IP68 стандарти - сув ва чангдан ҳимоя

> Ранглар: Graphite, Gold, Silver, Sierra Blue

Аввалги авлод iPhone 12 Pro Max билан таққослаганда янги авлоднинг дизайни умуман ўзгармаганини кўриш мумкин. Бироқ iPhone 13 Pro Max аввалги авлоддан 12 граммга оғирроқ ҳамда 0.15 миллиметрга қалинроқ. Смартфон жуда катта. Унинг дисплей ҳажми 6.7 дюймни ташкил қилади. Дисплей атрофидаги рамкалар ингичкалашган бўлиб, унинг форма фактори 19.5:9 ни ташкил қилади. Смартфонни чўнтакда олиб юриш ҳамда ундан бир қўлда фойдаланиш бироз қийин. 20:9 форма факторига эга бўлган Galaxy S21 Ultra'га қараганда, iPhone 13 Pro Max'нинг корпуси бироз энлироқ.

Фото: GSMArena

Дисплей юқорисидаги қош 20% га кичрайган. Смартфонни блокдан чиқаришда Face ID'дан фойдаланиш керак бўлади. Бу йилги iPhone 13 сериясига ҳам бармоқ изи сканери ўрнатилмади.

Фото: GSMArena

Қурилмада IP68 сув ва чангдан ҳимоя стандарти мавжуд. Ундаги стерео динамик аввалги авлодникига нисбатан яхшироқ. Смартфонни қувватлаш учун Lightning портидан ёки MagSafe технологиясидан фойдаланиш керак бўлади. Apple компанияси iPad'ларни USB-C порти билан жиҳозлаб келаётганига анча бўлди. Бироқ iPhone'лар масаласида компания ҳали ҳам ўзининг Lightning портидан воз кечгани йўқ.

Албатта, қурилмада аудио жек мавжуд эмас, Apple биринчилардан ушбу портдан воз кечган компания ҳисобланади.

Олд ва орқа томондан смартфонни Gorilla Glass ҳамда Ceramic Shield шишалари ҳимоялаб туради. Apple ҳамда Corning смартфонга қайси турдаги Gorilla Glass шишаси ўрнатилганини аниқ айтиб ўтмади. Катта эҳтимол билан бу шиша Gorilla Glass Victus'нинг янги версияси бўлиши мумкин.

Apple, шунингдек, янги Sierra Blue рангдаги iPhone 13 Pro Max'ни ҳам сотувга чиқарди. Ушбу ранг жуда чиройли бўлиб, Gold, Silver ҳамда Graphite ранглардан кўра замонавийроқ кўринади.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 13 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Дисплей

• 6.7 дюймли OLED
• 2,778 х 1,284 резолюция
• 458ppi зичлик
• 19.5 5:9 форма фактори, 120Hz экран янгиланиш частотаси

Apple ниҳоят бу йилги iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max смартфонларига 120Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи дисплейни ўрнатди. Дисплей адаптив режимда ишлайди, яъни жорий иловага қараб, дисплей 120Hz ёки пастроқ частоталарга автоматик тарзда ўтиш имкониятига эга. Бу эса ўз навбатида қурилманинг қувватини тежашга ёрдам беради.

Фото: GSMArena

Мисол учун, Safari браузери фақат 60Hz ишлайди, унинг асосий рақобатчиси бўлган Chrome эса 120Hz частотани қўллаб-қувватллайди. Apple'нинг таъкидлашича, учинчи томон иловари ҳам 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди, бироқ ҳозирда ушбу иловаларнинг аксарияти фақатгина 60Hz частотада ишламоқда. Илова 120Hz частотада ишлаши учун унга қўшимча созланмаларни киритиш керак. Шуни ҳам унутмаслик керакки, агар барча иловалар 120Hz частотада ишласа, бу смартфоннинг аккумулятор автономлиги вақтига таъсир қилиши мумкин.

Дисплейнинг ёрқинлиги 1000 нитни ташкил қилади. Экраннинг контраст нисбати ҳамда ранглар аниқлиги жуда яхши даражада.

Унумдорлик

• Apple A15 Bionic
• Беш ядроли Apple GPU
• 6ГБ RAM
• 128ГБ/256ГБ/512ГБ/1ТБ ROM

iPhone 13 Pro Max Apple'нинг энг сўнгги А15 Bionic чипи билан жиҳозланган бўлиб, у ҳозирги кундаги энг унумдорлиги юқори бўлган чип ҳисобланади.

GeekBench'даги натижаларга кўра, iPhone 12 сериясидаги А14 Bionic билан таққослаганда, янги чип бир ядролик тесда 8%, кўп ядроли тестда эса 22% яхшироқ натижа қайд этган. График процессор бўйича ҳам смартфон унумдорлиги анча ошган.

Скриншот: GSMArena

Apple iPhone 13 Pro Max GeekBench 5 ва 3DMark тестларида анча юқори кўрсаткичларни қайд этди. Унинг унумдорлиги ҳозирги флагман Android смартфонларникидан ҳам яхшироқ. Тақдимот чоғида Apple ўзининг сўнгги iPhone'ларини Android смартфонларига қараганда 50% га кучлироқ эканлигини айтиб ўтган эди. Бу ҳали ўз исботини топгани йўқ, бироқ бир ядроли тестда iPhone 13 Pro Max'нинг процессори ҳамда график процессори жуда юқори натижаларни кўрсатиб, Apple'нинг тақдимот намойишида айтган гапларини исботлаб қўйди.

Скриншот: GSMArena

Шунингдек, Apple компанияси iPhone 13 Pro Max'га 6 гигагертсли mmWave 5G тармоғини ўрнатди. Шунингдек, қурилма eSIM технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Янги функция ва имконияталар смартфонда етарли бўлса-да, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, ҳозирги флагман смартфонларда бўлган Bluetooth 5.2 ҳамда Wi-Fi 6E каби энг сўнгги симсиз боғланиш имкониятлари янги iPhone'да мавжуд эмас.

Аккумулятор

• 4,374 мАс
• 29 ватт қувватлаш технологияси, USB Power Delivery 2.0
• 15 ватт MagSafe симсиз қувватлагич
• 7.5 ватт симсиз қувватланиш имконияти

Бу йилги iPhone 13 Pro Max аккумуляторининг сиғими анчага ошган. Аввалги авлодда 3,687 мАс сиғимли аккумулятор бўлса, бу кўрсаткич янги iPhone'да 4,373 мАс ни ташкил қилади. Бу ўз навбатида аккумулятор автономлигини ҳам ошишига сабаб бўлади.

Фото: GSMArena

Албатта, аккумуляторнинг қуввати қанчага етиши бу фойдаланувчининг уни қандай ишлатишига боғлиқ. Агар интернет, ижтимоий тармоқлар ҳамда баъзан видеолар кўрилса, смартфон тўлиқ қувват билан тўққиз соат ишлаб бера олади. Смартфонда, шунингдек, ўйин ҳам ўйнаб кўрилди. Бунда икки соат ичида қурилманинг қуввати атиги 30% га камайди. Бу жуда яхши натижа.

ЎҚИНГ: iPhone 13'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Камера

> Асосий камера: 12МП, қўш риксел PDAF, дуал OIS, ƒ/1.5, 1.9µm

> Ультракенг камера: 12МП, 120 даража, PDAF, ƒ/1.8

> Телефото камера: 12МП, ƒ/2.8, қўш OIS, 3х оптик зум

> Қўшимча сенсор: TrueDepth 3D

> Селфи камера: 12МП , ƒ/2.2

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@24/30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120/240 кадр/сек, 10‑бит HDR, Dolby Vision HDR, ProRes, Cinematic режими, стерео овоз ёзиш имконияти; Селфи камера: 4К@24/25/30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120 кадр/сек, gyro-EIS.

Apple смартфонлари доимо яхши суратларни олишга қодир. Айниқса, катта сенсорларга эга бўлган Pro Max модели бу борада ўзини яхши кўрсата олади. Қурилмада олинган суратларда ранглар уйғунлиги ҳамда оқ ранг баланси жуда яхши даражади. Шунингдек, суратларда объектлар аниқ чиққан.

Фото: GSMArena

Камера иловаси очилганда қурилма биринчи бўлиб, Photographic Styles функциясини танлашни сўрайди. Ушбу режимда смартфон жуда яхши суратларни ола олади.
Apple смартфонлари одатда суратга тўқроқ ранг эффектини беради. Шундай бўлсада, рангалар баланси сақланиб қолади. iPhone 13 Pro Max экспозиция бўйича бироз ёмонроқ таассурот қолдирди. Қурилмада HDR функцияси мавжуд, бироқ камеранинг дастурий таъминот функциялари негадир шу йилларда Android смартфонларидан ортда қолмоқда.

Тўғри, iPhone 13 Pro Max ўтган йлиги 12 Pro Max'дан кўра яхшироқ суратга олади, бироқ баъзи пайт смартфон сенсорлари суратни керакли даражада ёритиб бера олмаган.

Фото: GSMArena

Қурилма камерасининг ёруғлик паст бўлган жойда суратга олиш имконияти ҳам яхшиланган. Бунинг учун тунги режимга ўтиш керак бўлади. Агар сурат сифатини Galaxy S21 Ultra ҳамда iPhone 12 Pro Max билан таққослаганда, iPhone 13 Pro Max'да олинган тунги суратларда шовқин нисбатан камроқ.

Барча камераларнинг резолюцияси 12МП. Асосий ва ультракенг камераларининг диафрагмаси кенгайтирилган, бироқ ультракенг ҳамда телефото камералари тунги пайтда асосий камерачалик яхши сурат ола олмайди.

Фокусни яхши ушлаш мақсадида Apple автоматик линзаларга ўтиш функциясини ишлаб чиқарди. Мисол учун, атроф қоронғу ёки суратдаги объект яқин бўлса, зум учун телефото камера эмас балки асосий камера ишга тилушади. Шунингдек, агар объект билан смартфон ўртасидаги масофа ўта даражада қисқарса, смартфон камераси автоматик тарзда макро режимга ўтади. Бу функцияни аввал Galaxy S21 Ultra смартфонида кўрган эдик.

Модернизация жараёнидан ўтган 3х телефото линзалари ўртача диапазонда яхши суратларни олади. Зум имкониятини 5х даражага ҳам олиб келиш мумкин, бироқ бу оптик эмас, балки рақамли зум ҳисобланади. Ўтган йилги 2.5х телефото камера билан таққослаганда, ушбу 3х зум камера катта ўсишга эришмаган, аммо янги телефото камерада олинган суратларда шовқин нисбатан кам. Умумий олганда iPhone'лар ҳамон телефото камера имкониятлари жиҳатидан Android смартфонлардан ортда қолмоқда.

Қурилманинг ультракенг камераси анча яхшиланган, ранг ва экспозиция жиҳатидан ҳеч ҳам асосий камерадан қолишмайди. Кўплаб смартфонларда ранг ва экспозициянинг уйғунлиги етишмайди, iPhone 13 Pro Max'да эса бундай муаммо учрамайди. Умумий қилиб айтганда, қурилма 0.5х дан 5х зум масофада жуда яхши суратларни олишга қодир.

Ранглар бироз тўқроқ бўлса ҳам, селфи суратлар сифати жуда яхши. Қўшимча сатҳ сенсори яхши портрет суратларни олишга ёрдам беради. Аммо селфи камера бино ичида ёки ёруғлик паст бўлган жойларда бироз муаммоларга дуч келди.

Apple янги iPhone 13 Pro Max'га янги Cinematic видео режимини қўшди. Ушбу режим орқали видео вақтида орқафонни хиралаштириш мумкин. Бунда камера сенсорлари фокусни инсон юзига қаратади. Рекламада кўрсатилганидек, ушбу режим саҳнада бир нечта юз бўлганда ҳам ишлаши мумкин, бироқ бу ҳолатда смартфон фокус олишда қийинчиликка дуч келиши мумкин. Ушбу режим видео тасвирчилар учун мўлжалланган бўлсада, унда видео резолюцияси ҳамда кадр тезлигини назорат қилиб бўлмайди. Умумий олганда, iPhone 13 Pro Max ҳозирда энг яхши видеога олишга қодир бўлган смартфонлардан бири.

Ўтказилган натижалардан iPhone 13 Pro Max ҳамда 12 Pro Max'нинг камералари ўртасидаги фарқларни айтиш бироз мушкул. Бироқ янги iPhone камерасининг тунда суратга олиш имконияти яхшиланган ҳамда унга бир қанча янги функцияларга эга бўлган.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Apple Watch Series 7

Дастурий таъминот

iCloud ҳамда AirDrop орқали AirPods, Apple Watch, iPad'лар ўртасида маълумотларни осон алмашиниш мумкин. Компаниянинг биринчи томон иловалари қурлимада жуда яхши ишлайди. Компания фойдаланувчиларни ўзининг мусиқа, янгилик ҳамда TV иловаларига обуна бўлишга ундайди.

iOS 15 зомонавий мобил тизимлардан бири. iOS 14'да тақдим этилган Андроид формуласига асосланган виджетлар ҳам янги тизимда мавжуд.
Иловалар кутубхонаси иловаларни автоматик тарзда саралайди, бу эса фойдаланувчига иловаларни тез ва осон топишга ёрдам беради. Бу iOS 15 тизимидаги янги функция эмас, Apple аввалроқ ушбу функцияни iOS 14'да тақдим этган эди.

Скриншот: GSMArena

Қурилмадаги Фокус режими бу - Безовта қилманг режимига ўхшш бўлиб, у фойдаланувчига қўнғироқлар ва билдиришномаларни контактлар, иловалар ва жойлашув орқали фильтрлаш имконини беради.

Тизимдаги харита иловаси ҳамда портрет режими такомиллашган, шунингдек, Safari навигация бошқарувидан фойдаланиш олсонлашган. Бундан ташқари об-ҳаво иловасининг дизайни ўзгарган.
Гарчи кўп жиҳатдан iOS 15 аввалги iOS 14'га ўхшаса-да, баъзи илова ҳамда интерфейслар бошқачароқ кўринади. Лекин бу дегани янги операцион тизим учун янги смартфон сотиб олиш керак дегани эмас. Ҳозирда эски iPhone моделлари ҳам аллақачон iOS 15 тизимини қабул қилишни бошлаган. Ҳатто iPhone 6S ҳам ушбу тизимга ўтиш имкониятига эга.

Скриншот: GSMArena

Android'дан iOS тизимига ўтган фойдаланувчилар бир нечта ғалати дизайн элементларига кўникишларига тўгри келади. Мисол учун iOS тизимида ортга қайтиш тугамаси одатий экранинг пасти қисмида жойлашмаган. Шунингдек, камеранинг айрим созланмалари камера иловасида эмас, балки универсал созланмалар ойнасида жойлашган бўлади.

Siri доимий равишда такомиллашиб борса-да, Google Assistant каби мослашувчан ёки ақлли эмас, айниқса ақлли уй экотизимлари ҳақида гап кетганда Google Assistant ўз ишини Siri'дан кўра яхшироқ уддалайди.

Албатта, тизимда бир қанча чалкашликлар бўлса-да, iPhone фойдаланувчилари уларга ўрганиб кетишган. iOS 15 тизимига бир қанча янги хусусиятлар қўшилган. Умумий олганда, у функционал мобил операцион тизим ҳисобланади.

Муқобиллар

iPhone 13 сериясидаги энг кучли ва энг катта смартфон бу - iPhone 13 Pro Max ҳисобланади. У нафақат катта дисплей, балки энг яхши аккумулятор автономлик вақтига эга.

Унинг бошланғич нархи 1,099 доллар, энг қиммати эса 1,599 долларни ташкил қилади. Бироқ 999 доллар нарх эвазига Apple кичикроқ бўлган iPhone 13 Про'ни таклиф этади. Ушбу смартфоннинг аккумулятори ҳамда дисплейининг кичиклигини ҳисобга олмаса, қолган техник жиҳатлари Pro Max билан бир хил. Шунингдек, 799 доллар нархдаги iPhone 13'ни ҳам унутмаслик керак. Бироқ у телефото камера, юқори экран янгиланиш частотаси каби “Pro“ функцияларига эга эмас.

Фото: GSMArena

Бундан ташқари, муқобил Android флагманларини ҳам унутмаслик даркор. Ушбу нархга юқори даражагадаги кўплаб Android смартфонларни сотиб олиш мумкин.

Биринчи бўлиб Galaxy S21 Ultra смартфони iPhone 13 Pro Max'нинг асосий рақиби ҳисобланади. Samsung флагмани 1,199 доллар нархда сотувга чиққан, бироқ унинг нархи ҳозир 1,000 долларга пастлаган. S21 Ультра юқори резолюциядаги дисплей, симсиз қувватланиш имконияти, iP68 стандарти, iPhone билан таққослаганда яхшироқ камерларга эга. Шунингдек, смартфон S-Pen'ни ҳам қўллаб-қувватлайди. Samsung ҳам худди Apple каби ўз смартфонларини кўп йиллик тизим янгиланишлари билан таъминлайди.

1299 долларлик Sony Xperia 1 III ҳам iPhone 13 Pro Max'га яхши муқобил ҳисобланади. Xperia энг яхши мульти-медиа имкониятлари билан мақта олади. Қизиқарли ва ажойиб камера созламалари билан бир қаторда, у яхши даражадаги техник жиҳатларга эга.

Шунингдек, 1,099 евро эвазига iPhone дизайнидаги Oppo Find X3 Pro'ни сотиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ажойиб камераларга эга бўлган Xiaomi Mi 11 Ultra ҳамда 999 доллар нархдаги OnePlus 9 Pro смартфонларини унутмаслик керак.

Фото: GSMArena

Муқобиллар орасида Google'нинг янги Pixel 6 Pro смартфони ҳам бор. Ушбу смартфон янги Tensor чипи, юқори даражадаги камераларга эга.

ЎҚИНГ: iPad mini (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Хулоса

Android Authority

9.7балл

Apple ҳозирда ўз смартфонларига янги иновация киритмаётгани учун танқид қилинмоқда. Гарчи iPhone 13 Pro Max кўп жиҳатдан аввалги 12 Pro Max'га ўхшаса-да, янги iPhone эскисидан фарқли ўлароқ юқори экран янгиланиш частотасида ишловчи дисплей, юқори унумдорликни тақдим этувчи янги A15 Bionic чипи ҳамда такомиллашган камераларга эга.

Дизайн

Дисплей

Камера

Функциявийлик

Aлоқа

Унумдорлик

Aккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Openshop.uz 19,094,000 Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Ёрқин OLED дисплей ҳамда 120Hz экран янгиланиш частотаси
  • Юқори аккумулятор автономлиги
  • Сифатли стерео карнай
  • Юқори унумдорлик
  • Янги камера имкониятлари

 Камчилиги

  • Дизайн ўзгаришсиз қолган
  • Оғир ва қўпол корпус
  • 120Hz барча учинчи томон иловари билан ишламайди
  • Тезкор қуввтлаш имконияти мавжуд эмас
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.