ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (3-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (3-қисм)

Кундузги тасвир сифати

Mi 11 Ultra'нинг асосий камерасида олинган 12МП расмлар сифати аъло даражада. Расмдаги объектлар аниқ чиққанлиги билан бир қаторда унда шовқин мавжуд емас.

Ёрқин ранглар, айниқса, ташқарида ва табиат манзараларида олинган суратларда акс этади. Сунъий интеллект режимида ҳам суратлар яхши чиққан. Шунингдек, суратларнинг динамик диапазони ҳам ажойиб даражада.

...

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (1-қисм)

Телефото камера 5х зум яқинлаштириш орқали сурат олса, асосий камера орқали ҳам 2х зумда ажойиб суратларни олиш мумкин. 2х зумда олинган расмлар 1х зумда олинган расмлар каби деталлашмаган бўлса-да, Mi 11 Ultra'нинг рақобатчилари Galaxy Note20 Ultra ва S21 Ultra'да олинган 2х зумли суратлардан яхшироқ чиққан.

...

Перископ 5х зум камера ҳам ажойиб суратлар олади. Ёруғлик юқори бўлган жойда ушбу камерада олинган суратлар деталлашган ва ёқимли микро контрастга эга. Телефото камерасида олинган суратлар асосий камерада олинган суратларчалик тиниқ эмас. Суратларга диққат билан қарасангиз, унда бироз шовқин борлиги билинади. Бироқ умумий олганда, телефото камера ҳам яхши суратларни олишга қодир.

Зум камерада олинган суратларда динамик диапазон ажойиб даражада, бундан ташқари, ҳатто унинг экспозицияси асосий камераникидан ҳам яхшриоқ. Ранглар аниқлиги ҳам яхши даражада.

...

Ультракенг камера ҳам ўз ишини аъло даражада бажаради. Суратлар деталлашган ҳамда юқори аниқликда. Шунингдек, ушбу суратларда ҳам шовқин мавжуд емас. Динамик диапазон ҳамда экспозиция ажойиб даражада. 

...

Ультракенг камерасидаги автофокус объектларни  яқин масофадан суратга олишга имкон беради. Аммо бу усулда макро камера каби ўта яқинлаштириб олиш мумкин эмас. Бундай ҳолатда камера фокусни ушлай олмайди.

...

Қурилмадаги учала камера ҳам Quad Bayer/Tetrapixel сенсорига эга. Асосий камера 50МП бўлса, қолган икки камера 48МПни ташкил қилади.

...

Барча режимларда олинган суратларда шовқин бўлиши кутилган эди. Бироқ бундай бўлмади. Mi 11 Ultra'нинг камералари ўз ишини аъло даражада бажарди.

...

Асосий, телефото ҳамда ультракенг камерада юқори сифатли суратларни олиш мумкин.

...

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (2-қисм)

Паст ёруғликда суратлар сифати

Xiaomi Mi 11 Ultra'нинг “Расм сифатини ошириш“ деб номланган созламалар бўлимида ўзгартириш тугмаси бўлиб, бу фотосурат режимида автоматик тунги режимни ёқади. Ушбу тугма стандарт равишда смартфонда ёниқ бўлади.

Суратлар кенг динамик диапазон эга. Бироқ камчиликлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, кўчадаги чироқлар нури суратнинг баъзи жойларида қизғиш ранг радияцияси пайдо бўлишига сабаб бўлган. Оқ ранг баланси ва ранглар уйғунлиги эса расмда яхши намоён бўлган.

...

Фотосурат режимида автоматик такомиллаштириш ўчирилган ҳолда олинган бир хил саҳналар.

...

Қуйида бир нечта расмлар бўлиб, улар махсус тунги режим орқали суратга олинган.

...

Оддий фото режимида олинган суратларда динамик диапазон чекланган. Шунингдек, қоронғи бўлган жойларда олинган расмлар деталлашмаган. Ушбу ҳолатда тунги режимдан фойдаланиш афзалроқ.

Стандарт режим ва тунги режимни таққослаш учун фотосурат режимида автоматик такомиллаштириш функциясини ўчириб бир неча суратлар олинди.

...

Қуйида тунги режимда олинган суратларга назар ташлаймиз.

...

Смартфоннинг қолган икки камерасида ҳам тунги режим мавжуд. Ультракенг камерадан олинган сурат наъмуналари шуни тасдиқлайдики, улар тунги режим орқали олинган суратлардан фарқ қилади.

Ёруғлик паст бўлган жойларда ультракенг камера орқали олинган суратлар сифати аъло даражада. Суратлар деталлашган, шовқин кам, ранглар ўз ўрнида ҳамда асосий камерада олинган суратлар каби қизғиш ранг ҳосил бўлмаган.

...

Тунги режим динамик диапазон борасидаги муаммоларга барҳам беради ва яхши тонал экстремалликни тақдим этади.

...

2х зумдан тунда фойдаланиш мумкин. Бироқ натижалар унчалик яхши эмас. Динамик диапазон бироз торроқ. Суратларда эса ёруғлик кам. Шундай бўлса-да, суратлардаги объектлар аниқ чиққан.

...

5х зумда ҳам яхши деталлашган суратларни олиш мумкин. Гарчи суратларда бироз шовқин бўлса ҳам, шунингдек, динамик диапазон унчалик яхши бўлмаса ҳам, умумий олганда, расм сифати яхши даражада.

...

Mi 11 Ultra'да тунги режим анча такомиллашганини суратларда шовқиннинг камлиги ҳамда ундаги ёруғлик ошганидан сезиш мумкин.

...

Портрет режими

Mi 11 Ultra'да портрет режимини асосий камера битта катталаштиришда бошқаради. Катталаштириш 1,4х зум ёки 33-35 мм атрофида бўлади. Суратларда объект аниқ чиққан. Динамик диапазон кенг. Объект яхши ажратиб олинган. Портрет режимда диафрагма стандарт равишда f/3.2 бўлсада, f/2.0 диафрагмада ҳам сурат олиш мумкин.

...

Селфи

20МП Tetrapixel селфи камера номинал ўлчамда суратга олади. Ушбу камера деталлашган суратларни олишга қодир. Суратларда ранглар уйғунлиги ва динамик диапазон ажойиб даражада.

...

Объектни хиралашиш майдонидан ажратиб олишда камера ўз ишини яхши бажарса-да, объектнинг баъзи жойлари бироз хиралашиш майдонига қўшилиб кетган.

Орқа камералардан кичик дисплей орқали селфи учун портрет режимидан фойдаланиб бўлмайди. Орқа камерадан фақатгина оддий селфи камера сифатида фойдаланиш мумкин. Бироқ орқа камералар табиий хиралашишни яратишга имкон беради.

...

Катта сенсор саёз чуқурликда табиий хиралашишни ҳосил қилади. Орқа камера сенсорлари ёруғликни яхши қабул қилиши туфайли, ёруғлик паст бўлган жойларда ҳам сифатли селфи суратларни олиш мумкин.

...

Селфи камерадан ультракенг камера сифатида фойдаланиш мумкин. Бунда ўта кенг бўлган ҳудудларни ҳам суратга олиш мумкин. Аммо ёруғлик паст бўлган жойда ультракенг селфи камера яхши суратлар олишга қодир эмас.

...

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy A52 5G

Кундузги тасвир сифатини таққослаш

Mi 11 Ultra Xiaomi компанияси томонидан ишлаб чиқарилган энг яхши камерафон ҳисобланади. Mi 11 Ultra'ни Samsung томонидан ишлаб чиқарилган энг кучли камерага эга бўлган Galaxy S21 Ultra билан таққослаймиз.

Mi 11 Ultra ва Galaxy S21 Ultra'нинг асосий ва ультракенг камераларини таққосласак, зум учун Mi 11 Ultra'ни Galaxy Note20 Ultra билан таққослаймиз. Чунки иккала смартфон ҳам номинал 5х зум камерага эга. Шунингдек, 10х ва 20х зумда Mi 11 Ultra'ни Galaxy S21 Ultra билан ҳам таққослаймиз.

Mi 11 Ultra ва S21 Ultra'нинг асосий камераларида олинган суратларда сезиларли фарқ бор. Суратда объектлар ранги Mi 11 Ultra'да бироз тўқроқ бўлса, Galaxy S21 Ultra'да объектлар аниқроқ чиққан.

Пиксел даражаси бўйича Mi 11 Ultra ўз ишини S21 Ultra'га нисбатан яхшироқ бажарган. Иккала смартфонда олинган суратларда шовқин мавжуд эмас.

...

Ультракенг камерада фарқлар янада ошади. Бу борада Mi 11 Ultra устунликка эга. Mi 11 Ultra'да олинган суратлар S21 Ultra'да олинган суратларга нисбатан аниқроқ чиққан.

Mi 11 Ultra'нинг ультракенг камерасида олинган суратларда асосий камерада бўлган ёрқинлик етишмаслик муаммоси йўқ. Иккала смартфон ҳам суратга керакли даражада ёрқинлик бера олган.

Ультракенг камерадаги яна бир фарққа тўхталадиган бўлсак, Mi 11 Ultra S21 Ultra'га нисбатан кенгроқ ҳудудни жамлай олади.

...

5х зумда Mi 11 Ultra'ни Galaxy Note20 Ultra билан таққослаймиз. Бу борада Mi 11 Ultra ўз ишини яна яхшироқ бажарган. Mi 11 Ultra'да олинган суратлар Note20 Ultra'да олинган суратларга қараганда яхшироқ контраст ҳамда динамик диапазонга эга.

...

10х зумда эса яна Mi 11 Ultra ҳамда S21 Ultra'ни таққослаймиз. Samsung'нинг телефото камера сенсори Mi'нинг 5х телефото камера сенсоридан кичикроқ. S21 Ultra'да телефото камера 10МПни ташкил қилса, Mi 11 Ultra'да ушбу камера 48МПни ташкил қилади.

Mi 11 Ultra'да техник жиҳатдан 10х оптик зум камера бўлмаса-да, негадир Mi 11 Ultra'да олинган суратлар сифати S21 Ultra'никидан яхшироқ чиққан. Ҳатто, 20х зумда ҳам Mi 11 Ultra ўз ишини S21 Ultra'га нисбатан яхшироқ бажарган.

...

...

Паст ёруғликда суратлар сифатидаги таққос

Паст ёруғликда Mi'нинг асосий фотосурат режими (тунги автоматик режим ўчирилган ҳолда) Galaxy'га қараганда тонал ривожланган тасвирларни беради. Mi 11 Ultra қоронғи жойларни яхши ёритиб бера олган. Galaxy S21 Ultra'да олинган сурат бироз қоронғироқ чиққан бўлса-да, ёруғлик паст бўлган жойларни яхшироқ ёритиб берган.

Mi 11 Ultra'да фарқли ўлароқ, S21 Ultra'нинг камерасида кўча чироқларни қабул қилишда муаммо бўлмади. Суратлардаги ранглар аниқ чиққан.

...

Тунги режимда иккала смартфон яхши суратларни тақдим эта олади. Иккала смартфонда олинган суратларда динамик диапазон ўхшаш.

...

Ультракенг камеранинг фотосурат режимида Galaxy S21 Ultra динамик диапазон бўйича устунликка эришган. Бироқ ушбу суратларда бироз шовқин борлиги сезилади.

...

Умумий олганда, иккала смартфоннинг ультракенг камераси тунги режимда яхши суратларни олишга қодир.

...

Зум камерада эса Mi 11 Ultra қурилмаси Galaxy Note20 Ultra'га қараганда деталлашган суратларни олган. Айниқса, ёруғлик паст бўлган жойларни Mi 11 Ultra расмдаги объектни яхшироқ ёритиб берган.

...

Тунги режимда Mi 11 Ultra аниқ ва деталлашган суратларни тақдим эта олади.

...

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (1-қисм)