ТераТавсиф: Redmi 10 – Xiaomi, томинг кетдими?

ТераТавсиф: Redmi 10 – Xiaomi, томинг кетдими?

Oхирги вақтда биз асосан ўрта ва флагман даражасидаги смартфонлардан фойдаланишга ўргандик. Албатта, бундай қурилмаларда ишлаб чиқарувчилар ўзларининг барча қизиқарли ғояларини амалга оширадилар, янги хусусиятлар ва инновацион технологияларни қўшадилар. Лекин, унчалик ҳам талабчан бўлмаган мижозларга завқ улашиб келаётган бюджет смартфонларини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Буларнинг барчаси бугунги "мижоз", янги Xiaomi Redmi 10 смартфони борасида гап боради ва мақола давомида диққат билан ўрганиб чиқилади. Сизни катта ваъдалар остида қолган янги маҳсулотни батафсил ўрганиб чиқишга таклиф етамиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Асосий хусусиятлари

Ишни асосий хусусиятларни ўрганишдан бошлаймиз. Қаршимиздаги бюджет смартфони бўлганлиги учун бу қурилманинг параметрлари ҳам ўзига яраша камтар ва оддийдир. Лекин, Redmi 10 телефони ҳам ўзига яраша қизиқарли хусусиятларга эга:

Дисплей диагонали: 6,5"

Матрица тури: LCD IPS.

Экран рухсати: Full HD+ (2400 х 1080), янгиланиш даражаси 90 Гц.

Корпус материали: Пластик.

Ўлчамлари: 161.9 х 75.5 х 8.9 мм, оғирлиги 181 gramm

Тармоқ: 2G, 3G, 4G.

Процессор: 12-нанометрли MediaTek Helio G88 2.0 Ггц максимал соат тезлик билан, график тезлатгич Mali-G52 МC2.

Хотира: 4/128 ГБ ГБ, 6/128 ГБ 4/64.

Асосий камера: 50 МП (ф/1.8 диафрагма) + 8 МП (кенг бурчакка оптикаси) + 2 МП (сўл) + 2 МП (портрет режимида).

Олд камера: (ф/2.0 диафрагма) 8 МП.

Алоқа: Wi-fi 802.11 а/b/g/n/ac, Bluetooth 5.1, GPS, NFC, инфрақизил порт, FM радио. Android

OC Andoid 11 + MIUI 12.

Батарея: 5000 мАч, 18 ваттлик симли ва 9 ваттлик тескари (реверсив).

Ранглар: кулранг (Carbon Gray), оқ (Pebble White) ва Sea Blue (кўк).

Нархи: $149 (4/64 ГБ), $169 (4/128 ГБ) ва $179 (6/128 ГБ).

Қадоғи

Узоқ кутилган лаҳзага киришамиз – қадоқни очиш. Redmi 10 комплектацияси одатий бўлгани туфайли сизни ҳайратлантирмайди. Оқ қутини очиб бўлгач, биринчи бўлиб кўзимиз тушадиган нарса бугунги қаҳрамонимиз, сўнг эса зарур қўшимчалар – USB Type-C кабели, SIM-лоткани очиш учун махсус скрепка, шаффоф силикон ғилоф (арзон, лекин чиройли) ва 22.5 ваттли қувватлагич. Эътибор беринг, қурилма фақат 18 Вт орқали тез қувватланиши мумкин. Комплектация ҳақида айтадиган бошқа тайинли гап йўқ. Энди эса бу қурилманинг ташқи кўринишига ўтамиз.

Дизайн ва ҳажм

Xiaomi Redmi 10 сизни ажойиб дизайни билан ажаблантира олади. Янгилик Note 10 линиясидаги барча смартфонлар қатори яратилган, рамкалар нозик, аммо чиройли дид билан ишланган. Орқа тарафда эса асосий камера блоги мавжуд бўлиб, пастги қисмида ҳашамдор қилиб "50 MP" ва "AI-CAM" ёзуви туширилган.

Redmi 10 бутунлай пластикдан тайёрланган. Қурилманинг нархини ҳисобга олган ҳолда бошқа материал кутиш амри маҳол. Лекин бу ерда муҳим нарса: пластик мат қопламали, ялтироқ эмас ва бу бир неча кўрсаткичларда устун туради. Биринчидан, корпус мат қопламали бўлганлиги учун қимматбаҳо кўринади. Иккинчидан, у қўлда қулайроқ туради. Учинчидан, бармоқлар ўзидан из қолдирмайди. Лекин бу бизнинг фикримиз, у ёғи сизга ҳавола. Эҳтимол, баъзи одамлар барибир ялтироқ қопламани афзал кўришар.

ЎҚИНГ: Mi 11 Lite 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ўлчовлар: 161.9 х 75.5 х 8.9 мм, оғирлик 181 грамм. Ҳа, бу ихчам телефон емас. Ранглари оддий ва ёқимли, оқ, товланувчан мовий ёки кулранг рангдаги смартфонни танлашингиз мумкин.

Redmi 10 смартфонида тирқишлар ўз ўрнида қолган. Ишлаб чиқарувчи симли қулоқчин учун аудиотирқишни қолдиргани қувонарли. Маиший жиҳозларни масофадан бошқариш учун ИК-порт мавжуд. SIM карта учун слот ҳам ажойиб кўринишда: сиз бир вақтнинг ўзида иккита SIM-карта ва хотира картасини ўрнатишингиз мумкин. Жуда қулай, шундай емасми? Биз стандарт USB Type-C тирқиши борасида тўхталиб ўтирмаймиз, лекин бир жуфт динамикани алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Ҳа, Redmi 10 ўз стереодинамикаси билан мақтана олади. Овоз чиқариши жуда яхши, аммо барибир флагманлар даражасида емас.

Дисплей

Redmi 10 асосан бизни ўз экрани билан ажаблантиради. AMOLED ўрнига ўрта сифатли IPS матрица ўрнатилган. Ранг ўзатиш хира, экран рангларга тўйинмаган, бурчаклар ҳам ўзига яраша. Янгилаш даражаси 90 Гц, ва бу еҳтимол ягона ютуқ тараф. Аслида 90 Гц еса AMOLED-матрицаларда яхшироқ ишлайди. Смартфон созламаларида қувватни тежаш учун 60 Гц ўрнатишингиз мумкин.

Кундалик фойдаланиш учун Redmi 10 экрани жуда қулай, аммо видеоларни томоша қилганда ёки ўйинлар пайтида, айниқса, илгари AMOLED ёки юқори сифатли IPS дан фойдаланган бўлсангиз баъзи дилхираликлар бўлиши мумкин. Афсуски, компания экран учун жуда кўп нарсаларни тежаган.

Смартфонни оқлаш учун IPS матрицаларини устун тарафларини айтиб ўтамиз: кўзларингиз КИМдан (кенг импульс модуляция) чарчамайди. DC Dimming функциясига қарамай, айниқса, нозик кўзли баъзи фойдаланувчилар Redmi Note 10 ва Note 10 устидан шикоят қилишади. Redmi 10 телефонида сиз бундай муаммога дуч келмайсиз, бу ҳам бир ижобий ҳолат.

Самарадорлик ва ўйин тести

Redmi 10 смартфони MediaTek Hekio G88 процессори билан ишлайди. Бу жорий йилнинг июль ойида тақдим этилган процессорнинг янги модели. Платформада 2.0 Гц частотали иккита юқори самарали АRM Cortex-А75  ядролари ва олтита энергия тежовчи Cortex-А55 (1.8 Гц) мавжуд. График тезлаткич ролини Mali-G52 МC2 бажаради. Helio G88 кундалик вазифалар учун мўлжалланган кириш даражасидаги аппарат. Интернетга осонгина киришингиз, видеоларни томоша қилишингиз ва ўйин ўйнашингиз мумкин. Прошивка интерфейси яхши юкланади, лекин смартфон 90 герцни бир амаллаб кўтаради.

Ресурс талаб қиладиган ўйинлар билан вазият жуда аянчли. Биз Redmi 10 смартфонини икки машҳур Shadowgun Legends ва Genshin Impact ўйинлари ўйнаш орқали текшириб кўрдик ва хулоса қилишга тайёрмиз.

Shadowgun Legends ўйинини максимал куч билан ўйнаш мумкин, лекин сизга доимий микрофризлар ҳалал беради. Ўртача янгиланиш 25 FPS. Агар зерикарли кечикиш ҳолатларисиз ёки камроқ куч талаб қиладиган ўйин ўйнамоқчи бўлсангиз, ўртача-паст ёки ўртача параметрларни ўрнатишингиз керак бўлади.

Genshin Impact ўйини билан эса вазият қониқарли эмас. Максимал созламаларда баъзи саҳна кадрлари умуман юкланмайди. Бундан ташқари, тез-тез микрофризлар ҳам борлиги бор гап. Ўртача 10.5 FPS чиқади. Бу жуда паст натижа. Минимал созламаларда, ҳарқалай, ўйнаса бўлади. Деярли барча саҳна кадрлари одатда силлиқ, лекин ҳали ҳам камчилик бор. Кадр тезлиги ўртача 12-17 FPS гача кўтарилади. Телефон 10 дақиқадан сўнг жуда қизиб кетиб, ҳарорати 50 даражага етади – жиддий зарар етиш хавфи пайдо бўлади.

Агар ўйин ўйнаш учун смартфон излаётган бўлсангиз, Redmi 10 телефонини танламанг, бу смартфон ўйинлар учун эмас. Баъзан кичик созламалар талаб қиладиган ўйин ўйнаш мумкин майли, бундан ортиғи эмас. Аслида, бу бюджет смартфонлари учун кутилган ҳолат.

Хотира

Олдиндан айтамиз, тезкор хотира етарли емас. Асосий ва ўрта версиялари 4 ГБ – бу бугунги кун учун ниҳоятда оз. Юқори версия 6 ГБ таклиф қилади. Ички хотира учун фақат иккита вариант мавжуд – 64 ва 128 ГБ. Ўзгаришлар смартфоннинг бюджет нархлари сегментига тегишли эканлигини аниқ кўрсатмоқда.

Дастурий таъминот ва ишлаш барқарорлиги

Xiaomi Redmi 10 смартфонига ўн биринчи авлод андроиди ўрнатилган. Албатта, MIUI 12 прошивкаси бор, лекин прошивканинг бу версиясига қатор шикоятларимиз мавжуд. Бошланишида смартфон жуда беқарор ишлайди (ушбу қурилма учун қобиқнинг биринчи версияси таъсир қилади). Қурилма кундалик вазифаларда ҳам қийналиб ишлайди ва баъзан фақат қайта ишга тушириш йўли билан тузатиш мумкин бўлади. Ва яна бир қатор майда салбий ҳолатлар мавжуд бўлиб, биз эътибор қаратмасликка қарор қилдик. Шунинг учун биз ҳозир янги маҳсулот сотиб олишни тавсия қилмаймиз. Ишлаб чиқувчилар янада оптималлаштирилган қурилмани эълон қилиш учун камида бир ёки икки ой кутинг.

Асосий ва олд камера

Асосий камерага ўтамиз. Смартфон Samsung нинг 50 мегапикселли модулига эга, аммо у тайинли ишни бажармайди. Кундузги фотосуратлар юқори сифатли, қониқарли ва ёрқин. Realme Narzo 30A билан солиштирганда деярли ҳеч қандай фарқ йўқ, Redmi 10 бироз қизғиш суратга олади. Аммо кеч тушиши билан биз ўрганиб чиқаётган смартфонимиз яхшироқ суратга туширади, сифати аъло ва рангларни етказиб бериш ҳам қониқарли ҳолатга келади.

Бундан ташқари, телефон учта қўшимча сенсорга ега: 8 МП кенг бурчакли, 2 МП макро ва 2 МП портрет режимли. Кенг бурчакли яхши, кундалик фотосуратлар учун жуда мос келади. Макро ва портрет режими оддий, бу функцияларни камдан-кам фойдаланувчи доимий равишда фойдаланади.

Видео максимал суратга олиш сифати –108[email protected] Сифат ёмон эмас, бироқ стабилизация йўқ. Овоз ёзиш ўртача. Олд камера f/2.0 диафрагма – ўртача сифат, 8 Мп. Ижтимоий тармоқларда селфи учун етарли сифатга эга.

Алоқа

Биз қувонч билан эълон қилмоқчи бўлган биринчи нарса смартфоннинг глобал версиясида NFC модулининг мавжудлиги. Жуда кутилмаган ва ёқимли хусусият, ҳатто Note 10 нинг эски модели ҳам ушбу технологиядан бебаҳра қолганди. Қолгани, коммуникацияларнинг одатий йиғиндиси: Wi-Fi, GPS, Bluetooth 5.2. Ҳаттоки радио ҳам ўрнатилган. Яқинлашиш датчики барқарор ишлайди. Ҳа, биз унга эътибор беришимиз ғалати, чунки датчик тўғри ишлаши керак, лекин Xiaomi компаниясида ҳар доим бу билан катта муаммолар бўлиб келган. Тебраниш мотори ўртача.

Батарея ва автономлик

Xiaomi Redmi 10 смартфонларининг батареялари 5000 мАч. 18 ваттли тезкор ва ҳатто 9 ваттли реверсив заряд бор. Яъни, сиз бошқа қурилмаларни Redmi орқали заряд қилишингиз мумкин, реверсив заряд бериш бироз заиф бўлса ҳам. Синов давомида батареянинг заряди 8 соату 20 дақиқа давом етишини аниқладик. Яхши натижа, лекин топ даражада эмас. Агар смартфонингизнинг ишлаш вақти сиз учун муҳим бўлса 60 Гц ўрнатинг.

Нархи

Биз аллақачон марра чизиғидамиз. Янги маҳсулотнинг қиймати ва савдога чиқиш санасини билиш қолди холос. 4/64 ГБли асосий версияси учун 149 АҚШ доллари тўлаш керак бўлади. Худди шундай RAM билан, лекин 128 ГБ доимий хотирали смартфон учун эса харажатлар 169 АҚШ долларини ташкил қилади. 6/128 ГБ каби энг яхши версияси эса 179 АҚШ доллари туради. Нархи ёқимли, шу учун бу телефоннинг баъзи камчилик ва нуқсонларига кўз юмсак бўлади.

Хулосалар

Xiaomi Redmi 10 ни бир сўз билан таърифланиш мумкин – қониқарли. Қурилма барча зарур функцияларга эга ва унчалик ҳам талабчан бўлмаган фойдаланувчилар учун мос келади. Ҳа, процессор заиф, экран ҳам ажойиб емас, лекин бу 150-160 АҚШ долларини оқлайди. Смартфон замонавий кўринади, асосий камера яхши, ҳатто NFC ҳам бор. Дастурий таъминот билан боғлиқ муаммолар бир ой ичида ечилса керак.

Лекин кейинги савол, Redmi 10 бюджет смартфонлар сегментида етакчи бўла оладими? Бизнингча, йўқ! Мисол учун, Poco М3 Pro деярли шу нархда бўлса-да, ишончингизни кўпроқ оқлайди. Мухтасар қилиб айтганда, агар сиз арзон смартфон қидирсангиз, Redmi 10 га мурожаат қилинг, албатта бошқа вариантларни рад қилмаган ҳолда. Эҳтимол бошқа яхшироқ вариантлар ҳам чиқиб қолар.

Ижобий жиҳатлар:

50 мегапикселли асосий камера;

Янгиланган 90 Гц экран;

Дид билан ишланган замонавий кўриниш;

Тез қувватланадиган 5000 мАч сиғимли эга батарея;

Кенгайтирилган SIM-слотлари;

NFC мавжудлиги;

Стереодинамикалар;

Нарх.

Салбий жиҳатлар:

Сифатсиз IPS экран;

Кучсиз процессор;

Жуда беқарор прошивка;

Тезкор ва доимий хотира камлиги.

ЎҚИНГ: Poco Х3 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хулоса

0балл

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.