ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s (1-қисм)

ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s (1-қисм)

Samsung Galaxy A21s смартфонининг тавсифига бағишланган мақолалар жамланмасининг биринчи қисмига хуш келибсиз.

Олти қисмдан иборат тавсифимизнинг кейинги қисмлари эълон қилиниши билан уларни бу ердан ўқишингиз мумкин бўлади.

Ушбу илк мақолада смартфон билан танишиб, унинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркибини кўриб чиқамиз.

Таништирув
Оддий фойдаланувчи у ёқда турсин, технология соҳаси вакили сифатида шахсан биз учун ҳам Galaxy A сериясининг янги моделлари ҳақида доимий тўлиқ маълумотга эга бўлиш қийинчилик туғдиради. Аммо битта оддий қоида бор — модель рақами қанчалик кичик бўлса, смартфон нархи шунчалик арзон бўлади. Galaxy A21s ҳам бундан мустасно эмас. Қурилма анчайин ҳамёнбоп модель бўлиб, кишини ўзига тортувчи бир неча жиҳатларга эга.

Сўнгги Galaxy A моделларининг кўпига Super AMOLED экран қўйилган бўлса-да, аксарият ҳамёнбоп қурилмаларга бундай панелларни қўйиш уларнинг нархини ошириб юборади. Шунинг учун, Samsung'дагилар Galaxy A21s учун PLS TFT экран танлашган. Экран диагонали 6.5 дюйм бўлиб, 720p резолюцияга эга. Смартфон Samsung'нинг ўзи ишлаб чиқарган Exynos 850 чипида ишлайди. Бу чип қоғозда анчайин адекват, аммо босим остида ўзини қанчалик намойиш қилишини тез орада билиб оламиз.

Катта экрани билан бир қаторда Galaxy A21s'нинг мақташга арзирли тўрт камерали модули ва 5,000 мА/соат сиғимга эга каттагина аккумулятори бор. Тезкор зарядлаш ҳам қўллаб-қувватланади. Камера жамланмаси ўрта тоифа қурилмаларига хос. Қаҳрамонимиз 48 мегапикселлик асосий камера, 8 МП ультракенг бурчакли камера, 2 МП макро ва 2 МП сатҳ камераларига эга.

Galaxy A21s энг сўнгги Galaxy'лар каби One UI 2.1 қобиғида ишлайди. Ушбу модель Galaxy A21'нинг давомчиси ҳисобланади.

Келинг, энди қуйида Galaxy A21s'нинг техник жиҳатлари рўйхати билан батафсил танишиб чиқамиз.

Samsung Galaxy A21s техник жиҳатлари

> Корпус: 163.7х75.3х8.9 мм, 192 г; пластик корпус ва ром;

> Дисплей: 6.5" PLS TFT, 720х1600 пиксел резолюция, 20:9 томонлар нисбати, 270 пиксел/дюйм зичлик;

> Чип: Exynos 850 (8 нм): саккиз ядроли [email protected]; Mali-G52 MP1;

> Хотира: 3/4/6ГБ RAM; 32/64ГБ eMMC 5.1 хотираси; microSDXC (махсус уя);

> Дастурий таъминот: Android 10, One UI 2.1;

> Орқа камералар: •Кенг (асосий): 48 МП, f/2.0, 26 мм, 1/2.0", 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 123°, 1/4.0", 1.12µм; •Макро: 2 МП, f/2.4, 4 см лик қўзғалмас фокус; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4; LED чироқ, панорама, авто HDR;

> Олд камера: 13 МП, f/2.2;

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек.; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.;

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 15 ватт тезкор қувватлаш;

> Бошқа: бармоқ изи сканери (орқа томонда), акселометр, гироскоп, яқинлик сенсори, компасс; FM радио, RDS, диктофон, NFC, 3.5 мм аудио жек.

Техник жиҳатлар қаторида кўзга ташланмайдиган муҳим жиҳат — сувдан ҳимоя. Тўғри, бу каби арзон смартфоннинг сувдан ҳимояланган бўлиши кулгили туюлиши мумкин, лекин кўплаб бошқа рақиблар, жумладан, Motorola, realme ва Xiaomi'лар арзон смартфонларида ҳам корпусга сув киритмайдиган ҳимоя қатлами ёки шунга ўхшаш бошқа бир ҳимоя усулини тақдим қилмоқда. Энди, эса қаҳрамонимизни қадоғидан очиб кўрамиз.

Қадоқ таркиби
Galaxy A21s смартфони қоғоздан ишланган оқ қадоқда бўлади. Қадоқ ичига 15 ваттлик қувватлаш адаптери ва USB-C турдаги кабель ҳам киритилган. Samsung ушбу моделини тезкор қувватлана оладиган қилганидан хурсандмиз; ҳозирда ўта кам компаниялар бюджет смартфонларига тезкор зарядлаш технологияси ўрнатади.

Экран ҳеч қандай ҳимояловчи қопламга эга эмас, қадоқ ичига ғилоф ҳам солинмаган.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (1-қисм)

Хулоса

8балл

Umumiy baho

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Asaxiy (32GB) 1 943 000 сўм Сотиб олиш
Olcha (32GB) 1 948 000 сўм Сотиб олиш
Radius (32GB) 1 999 000 сўм Сотиб олиш
Openshop (32GB) 2 040 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Кичик тирқишли катта ва кенг экран
  • Аъло даражадаги аккумулятор автономлиги
  • Энг сўнгги Android ва One UI
  • Тоифаси учун юқори даражадаги тасвир ва видео сифати
  • NFC

 Камчилиги

  • Процессор самарадорлиги инадекват
  • Экрандаги ранглар тиниқ эмас
  • Селфилар сифати талаб даражасида эмас
  • Бироз секин қувват олади
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!