ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s (4-қисм)

ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s (4-қисм)

Samsung Galaxy A21s смартфони тавсифига бағишланган мақолаларимиз давом этади. Тавсифнинг бошқа қисмлари билан бу ерда танишинг.

Қуйида смартфоннинг дастурий таъминоти ва бенчмарк синовларида кўрсатган натижалари билан танишамиз.

OneUI 2.1 ва Android 10
Galaxy A21s Samsung'нинг энг сўнггидан олдинги дастурий таъмимоти комбинацияси — Android 10 ва OneUI 2.1 интерфейсида ишлайди. Кореялик компания бир қанча вақтдан бери ўзининг интерфейсини барча смартфонларда бир хил қилиб ушлаб туришга эришди. Натижада, олдинги моделларни ишлатган фойдаланувчилар янги қурилмаларни ишлатишда қийинчиликка дуч келмайди.

Оддийлик ва тартиб борасида OneUI 2.1 интерфейси анчайин такомиллашди. Galaxy A21s'нинг қулф экрани ва уй экрани содда, Google ва Yandex қидирув видежтларига эга.

...

Агар смартфонингизни ўзингизга мослаштириб олишни хоҳласангиз, OneUI бунинг имконини беради. Ички мавзулар анчайин кўп. Бундан ташқари, интернетдан пуллик ва бепул мавзуларни ҳам юклаб олиш имкони мавжуд. Дизайннинг алоҳида жиҳатлари, масалан, иконкаларни ҳам ўзгартириш мумкин. Қулф экрани фонини автоматик равишда ўзгарадиган қилиш имкони ҳам бор.

...

A21s қимматроқ, AMOLED экранга эга Galaxy'ларда бор бир нечта хуссиятларга эга эмас. Масалан, қаҳрамонимизда Edge экрани ва Edge ёритилиши ёки Доим ёниқ экран функциялари йўқ.

Бироқ, навигация опциялари анча кенг. Қадоқдан Galaxy A21s ҳаммага таниш навигацион тугмачаларда ишлайди. Ишоравий навигация ҳам бор ва улар орасидан ёки OneUI 2 тўпламини, ёки OneUI 1 тўпламини танлашингиз мумкин бўлади. OneUI 2'да ён томонларни суриш билан олдинга ойнага қайтасиз, экранни тепага тортиш эса уй экранига олиб боради.

...

Қора режим ҳам янги қўшилган функциялардан. Ушбу режим ёқилиши билан интерфейс элементлари қора ва кулранг тусларга киради. Қўллаб-қувватланувчи иловалар, жумладан, стандарт дастурлар ва аксарият Google иловалари қора фонга ўтади. Бундан ташқари, куннинг бирор бир қисмига қараб оддий ёки қора фон режимларидан бирини автоматик тарзда ёқиладиган қилиб қўйишингиз мумкин.

...

Galaxy A21s биометрик маълумотлардан оптик бармоқ изи сканери ва фақат камерадан фойдаланиладиган юзни таниш функцияларига эга. Бармоқ изи аниқ ўқилади. Датчик ўта тез ишлайди.

...

Айтиб ўтиш керакки, юзни таниш функциясини ҳам тез ишлайдиган қилиш мумкин, лекин бунда қурилмадаги маълумотларингиз хавфсизлигини қурбон қилишингизга тўғри келади. Ҳатто, кўзингиз юмуқ ҳолатда ҳам смартфонни очиш мумкин.

...

Microsoft каби учинчи томон компаниялар билан ҳамкорлиги сабаб Samsung ўз қурилмаларига олдиндан MS Office дастурларини ўрнатиб қўйган. Бу кимгадир ёқмаслиги мумкин, лекин агар ушбу дастурларни ишлатишни хоҳламасангиз, уларни ишлашдан тўхтатиб қўйсангиз ҳам бўлади (аммо ўчира олмайсиз).

Баъзилар учун FM радио муҳим. Хурсанд бўлаверинг, Galaxy A21s'га FM иловаси ҳам ўрнатилган.

Агар ўйин ўйнаётганингизда қурилма самарадорлигини оширмоқчи бўлсангиз, Ўйин лаунчери ва Ўйин тезлаштиргич каби оптималлаштирувчи ускуналар ҳам бор.

Самарадорлик ва бенчмарк синовлари
Galaxy A21s'га Samsung ўзи ишлаб чиқарган Exynos 850 чипи қўйилган. Чип саккизта Cortex-А55 ядросига эга. Барча ядролар 2.0GHz частотада ишлайди.

Чипнинг график процессори эса ўртача даражадаги Mali-G52 MP1 процессоридир. Қурилма уч турли хотира конфигурациясига эга: 3ГБ оператив хотира + 32ГБ доимий хотира, 4ГБ RAM+ 64ГБ доимий хотира ва 6ГБ RAM + 64ГБ доимий хотира. Агар хотира сиғимини кенгайтириш керак бўлса, microSD карта уяси ҳам бор.

Аввал GeekBench синовини ўтказдик. Қаҳрамонимиз ҳаммадан энг охирги ўринда ва бундан ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Galaxy A21s бирор бир кучли ядрога (масалан, Cortex-A7х) эга эмас. Cortex-A55 CPU'лар рўйхатида охиридан биринчи бўлди.

График процессори — Mali-G52 эса битта ядрога эга. Бу эса экран резолюцияси 720p дан пастроқ бўлган смартфонга етади. GPU'нинг ишлаши ҳам мукаммалдан йироқ, аммо бюджет смартфон учун қабул қилса бўладиган даражада.

AnTuTu тести ҳам Galaxy A21s'ни энг сўнгги ўринга лойиқ кўрди. Асосий процессор паст балл йиғди. Бу натижа графикалар, хотира ва интерфейс борасидаги ўртача самарадорлик билан қўшилганда, анчайин паст умумий балл ҳосил бўлди.

Galaxy A21s'нинг энг заиф нуқтаси унинг кучсиз процессоридир. Ҳозирда саккиз ядроли CPU'лар стандарт бўлса ҳам, аксарият бошқа қурилмаларда камида иккита кучли ядро, масалан, Cortex-A57 бўлади. Уй экрани ва иловаларингизни контент билан тўлдиришингиз билан смартфон секин ишлай бошлайди.

Mali-G52 GPU'си бюджет модель учун етарли даражада ишлайди. Ўйин ўйнаш амалиётингиз силлиқ кечмайди, лекин ҳамёнбоп моделдан бошқа нима ҳам кутиш мумкин!? Енгил ўйинлар эса осон
ўйналади.

Хулласи калом, самарадорлик борасида A21s рақибларидан қуйи поғонада туради. Процессори қурилмани «чўлоқ қилиб туради». Тўғри, биз ҳозир ҳамёнбоп модель ҳақида гаплашяпмиз, лекин, очиғи, A21s'дан бундан яхшироқ натижа кутган эдик.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (4-қисм)

Хулоса

8балл

Umumiy baho

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Asaxiy (32GB) 1 943 000 сўм Сотиб олиш
Olcha (32GB) 1 948 000 сўм Сотиб олиш
Radius (32GB) 1 999 000 сўм Сотиб олиш
Openshop (32GB) 2 040 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Kichik tirqishli katta va keng ekran
  • Aʼlo darajadagi akkumulyator avtonomligi
  • Eng soʻnggi Android va One UI
  • Toifasi uchun yuqori darajadagi tasvir va video sifati
  • NFC

 Камчилиги

  • Protsessor samaradorligi inadekvat
  • Ekrandagi ranglar tiniq emas
  • Selfilar sifati talab darajasida emas
  • Biroz sekin quvvat oladi
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!