ТераТавсиф: Samsung Galaxy A52s 5G (1-қисм)

ТераТавсиф: Samsung Galaxy A52s 5G (1-қисм)

Аввалги тавсифларда ҳам айтиб ўтганимиздек, Samsung бу йилги А сериясидаги смартфонларни анча такомиллаштиришга эришди. “Барча учун энг яхшилари“ шиори остида компания янги дизайн, шунингдек яхши даражадаги техник жиҳатларга эга бўлган смартфонларни тақдим этмоқда.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Redmi 10 – Xiaomi, томинг кетдими?

Samsung ўзининг энг оммабоп смартфонларини доимо янгилаб бормоқда. Мисол учун, Galaxy A52'нинг янгиланган A52s 5G талқини бир ой аввал компания томонидан тақдим этилди.

Техник томондан смартфонда катта ўзгаришлар бўлмаса-да, Galaxy A52 ҳамда A52 5G билан таққослаганда, A52s 5G'ни бошқа авлод смартфони дейиш мумкин.

Galaxy A52 ҳамда A52 5G смартфонлари шу йилнинг март ойида тақдим этилди. A52 смартфони Snapdragon 720G чипи ҳамда 90Hz Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланган бўлса, унинг 5G талқини Snapdragon 750G, 120Hz Super AMOLED дисплейига эга бўлган. Қолган техник жиҳатлар иккала смартфонда бир хил.

Фото: GSMArena

Янги Galaxy A52s смартфонини A52 5G'нинг такомиллашган версияси дейиш мумкин. Унда унумдорлиги нисбатан юқори бўлган Snapdragon 778G чипи бўлиб, бу қурилмани янада равон ишлашига имконият яратиб беради. Аввалги икки смартфоннинг унумдорлик даражаси бироз паст деб баҳоланган эди, айниқса Galaxy A52'нинг.

Аммо унумдорликдаги ўсиш ҳамда Wi-Fi 6 каби кичик ўзгаришларни ҳисобга олмасак, яна эски смартфонни кўриб турганга ўхшаймиз. Тўғрисини айтганда, ўзгаришглар ҳатто A52 ҳамда A52 5G ўртасидаги фарқдан ҳам камроқ.

Samsung Galaxy A52s 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.9х75.1х8.4мм, 189г; Олд шиша (Gorilla Glass5), орқа панель пластик; IP67 стандарти.

> Дисплей: 6.59 дюймли Super AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 800 нит ёрқинлик, 1080х2400 пиксел резолюция, 29:9 форма фактори, 405ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM7325 Snapdragon 778G 5G (6 нм): Саккиз ядроли (4x2.4 GHz Kryo 670 & 4x1.9 GHz Kryo 670); Adreno 642L.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ, 6/256ГБ, 8/256ГБ; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, One UI 3.1.

> Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.8, 26мм, 1/1.7“, 0.8µm, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 12МП, f/2.2, 123-даража, 1.12µm; Макро камера: 5МП, f/2.4; Сатҳ камера: 5МП, f/2.4.

> Селфи камера: 32МП, f/2.2, 26мм (кенг), 1/2.8“, 0.8µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,500 мАс, 25 ватт тезкор қувватланиш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); 3.5мм аудио жек.

Смартфоннинг нархи унчалик ўзгармагни учун, шикоятга ўрин йўқ. Бундан ташқари, қурилмани сотиб олган харидорлар 120Hz, 6.5 дюймли Super AMOLED дисплейи, IP67 стандарти ҳамда яхши даражадаги камераларга эга бўлишади.

Фото: GSMArena

Яна бир бор таъкидлаб ўтиш керакки, қурилманинг корпус ҳажмлари 159.9 х 75.1 х 8.4 мм бўлиб, A52'ники билан бир хил, бундан ташқари, корпуснинг пластикдан ишланганлиги, Gorilla Glass 5 шишасини ҳам аввал A52'да учратган эдик.

Фото: GSMArena

Смартфоннинг оғирлиги 198 грамм, аккумулятор сиғими эса 4,500 мАс, бу кўрсатичлар ҳам A52 қурилмасиники билан бир хил ҳисобланади. Янгилик сифатида, қутидан 25 ватттлик қувватлаш адаптери чиқади. A52 ҳамда A52 5G смартфонлари гарчи 25 ватт қувватланиш технологиясига эга бўлса-да, уларнинг қутисида 15 ваттлик зарядлаш мосламаси бўлар эди.

Қадоқ таркиби

Самртфон одатий оқ рангда сотилади. 25 ваттлик қувватлаш адаптерини ҳисобга олмаса қадоқ таркиби ўзгармаган, яъни ундан смартфон билан USB-C кабели ҳамда 25 ваттлик зарядлаш адаптери ўрин олган. Бошқа ҳеч қандай аксессуар қутида мавжуд эмас.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy A72

Дисплей

Samsung янги смартфоннинг дисплейига ҳеч қандай ўзгартириш киритмаган, яъни ушбу 120Hz, 6.5 дюймли, 1080х2400 пиксел резолюциядаги дисплей аввал A52 5G смартфонига ўрнатилган эди.

Фото: GSMArena

Синовларда дисплей ёрқинлик даражаси максимал 383 нитни ташкил қилди. Бироқ автоматик ёрқинлик режимида дисплей ёрқинликни 800 нитга ошира олди. Бу Galaxy A52 ҳамда A52 5G смартфонлари қайд этган натижалар билан ҳамон бир хил.

Фото: GSMArena

Одатдагидек, Galaxy смартфонларининг дисплейларида икки хил рангни созлаш режими бўлади. Natural режим sRGB ранглар аниқлигини бера олади.

Стандарт vivid режими эса sRGB каби ранглар аниқлигини бера олмайди. Ушбу режимда ранглар ҳарорати слайдери бор, бироқ бу ҳам керакли ранглар аниқлигини бера олмайди.

Фото: GSMArena

Ранглар ҳақида гапирадиган бўлсак, Galaxy A52s 5G смартфони HDR10+ ва HLG контентларини қўллаб қувватлайди. Экран янгиланиш частотасида A52s 5G икки хил танловни таклиф қилади. Биричиси, стандарт 60Hz, иккинчиси, эса 120Hz юқори частота. Қурилмада адаптив режим мавжуд эмас, шунинг учун, 120Hz частотада смартфон аккумулятор қувватини кўп сарфлайди.

Скриншот: GSMArena

120Hz режимда YouTube, Netflix, ижтимоий тармоқ иловалари ва ўйинлар 120Hz экран янгиланиш частотасида ишлади. Аммо бу барча иловлар 120 кадр/секундга эриша олади дегани эмас.

Шунингдек, фақат 60Hz частотада ишловчи иловалар ҳам бор. Мисол учун Google Maps ва kамера иловалари асосан 60Hz частотада ишлайди. Синов давомида смартфонда адаптив частота бор ёки йўқлиги текширилди. A52s 5G'да бундай режим йўқ.

Агар смартфоннинг экрани 120Hz режимига ўтказилса, у доимо шу частотада ишлайди. Бу эса юқорида айтилганидек, аккумуляторнинг ортиқча қувват сарфлашига сабаб бўлади.

Фото: GSMArena

Аккумулятор автономлиги

Galaxy A52s 5G смартфони 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Аввалги A52 5G ҳам худди шундай ҳажмдаги аккумуляторга эга. Бироқ A52s 5G'га нисбатан кучлироқ чип ўрнатилган.

Шунинг учун, аккумулятор автономлиги вақти иккала смартфонда икки хил бўлиши мумкин. Бироқ янги смартфоннинг аккумулятор автономлиги вақти Galaxy A52 5G'ники билан бир хил натижани кўрсатди.

Скриншот: GSMArena

Демак, смартфонга кучлироқ Snapdragon 778G чипи ўрнатилиши, унинг аккумулятор автономлигига таъсир қилмаган.

Таққослаш учун, A52s 5G смартфонининг аккумулятор автономлиги A52 5G ва реалме GT Master'дан яхшироқ эканлиги маълум бўлди. 4,250 мАс сиғимли аккумулятор ҳамда Snapdragon 778G чипига эга бўлган Xiaomi 11 Lite 5G NE эса A52s 5G'дан яхшироқ натижани қайд этган

Скриншот: GSMArena

Зарядлаш

Қувватлаш технологияси 25 ваттлигича қолган, бироқ A52'дан фарқли ўлароқ, янги моделнинг қутисида 15 ваттлик адаптер ўрнига 25 ваттлик қувватлаш адаптери бўлади. realme ҳамда Xiaomi компанияларидан фарқли равишда, Samsung ўз смартфонларини ўта тезкор қувватлаш технологияси билан жиҳозлашга шошилмаяпти.

Скриншот: GSMArena

Кўринишидан, компания аккумуляторнинг узоқ муддат ҳизмат қилишига асосий урғуни бермоқда. Чунки тез қувватлаш технологиялари смартфон аккумуляторини тез ишдан чиқариши мумкин.

 

Скриншот: GSMArena

Динамик

Galaxy A52s 5G стерео динамикка эга. Ушбу динамик аввалги A52 смартфонидан олинган. Асосий динамик смартфоннинг пастки қисмида жойлашан бўлса, иккинчи динамик экраннин юқори қисмида жойлашган.

Овоз баландлиги борасида, қурилма -27.5 LUFS натижани қайд этди. Натижа ёмон эмас. Ушбу натижага Dolby Atmos режими ўчиқ бўлганида эришилди. Динамик мусиқани яхши чиқармоқда, энг баланд созланмада ҳам мусиқа сифати ўзгармади. Умумий қилиб айтганда, смартфон динамиклари яхши даражада.

Скриншот: GSMArena

Аудио имкониятлари бўйича Galaxy A52s 5G жуда кўп созламаларни таклиф қилади. Видео ҳамда мусиқа учун Dolby Atmos режимидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, ушбу функцияси ўйинлар учун ҳам тақдим этилади, бу фойдаланувчиларга янада ўйинни завқ билан ўйнашга имкон беради.

Скриншот: GSMArena

Смартфонда equalizer тизими бўлиб, у орқали овоз созланмаларини ўзгартириш мумкин.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy A52 5G

Унумдорлик

Galaxy A52 5G'даги асосий камчликлардан бири бу Snapdragon 750G чипи эди. Умумий олганда, ушбу чип ҳам ёмон эмас, аммо смартфоннинг нархидан келиб чиқиб, унга янда кучлироқ чип ўрнатиш мумкин эди. A52s эса янги ҳамда кучлироқ бўлган Snapdragon 778G чипи билан жиҳозланди.

Чип 6 нанометрлик жараён асосида яратилган бўлиб, у тўртта Kryo 670 ядроси (Kortex-A78 асосида), юқори даражали Adreno 642L GPU ва X53 5G модемига (3,3 Гбит/секундгача тармоқдан юклаш тезлиги) эга.

Фото: GSMArena

Янги чипнинг хотира имкониятлари ўзгармаган бўласа-да, унинг бир қанча турлари мавжуд. Энг кичик хотира тури 6/128ГБ бўлса, 8/128ГБ, 8/256ГБ хотирага эга бўлган турлари ҳам бор. Шунингдек, microSD картаси билан хотирани кенгайтириш мумкин.

Snapdragon 778G чипида янги Hexagon 770 рақамли сигнал процессори бўлиб, унинг унумдорлик даражаси Snapdragon 750G чипидаги Hexagon 696 процессоридан икки баровар юқорироқ.

Чипдаги модем ҳам янги. Snapdragon 750G чипидаги X52 модемига қараганда ҳар томонлама тезроқ ишлайдиган Х53 (5G ва LTE) модеми Snapdragon 778G чипига ўрнатилган. Бундан ташқари, яна бир янги FastConnect 6700 модеми чипга ўрнатилган бўлиб, у Bluetooth 5.2 ҳамда Wi-Fi 6 симсиз боғланишларга эга.

Фото: GSMArena

Биз кўрган Snapdragon 778G чипига эга бўлган деярли барча қурилмаларда Kryo 670 катта ядролар учта “Gold“ кластерда ва битта “Prime“ кластерда жойлашган бўлиб, уларнинг ҳаммаси бир хил максимал 2,4 GHz частотада ишлайди. Бироқ, A52s 5G'да фақатгина иккита 4х2.4 GHz Kryo 670 & 4х1.9 GHz Kryo 670 CPU кластери мавжуд. Шундай бўлсада, чипнинг ишлаш тезлиги бир хил, фақатгина ядролар бошқачароқ ажратилган.

Скриншот: GSMArena

Snapdragon 778G чипидаги CPU'нинг унумдорлиги жуда яхши даражада. Бошқа компанияларнинг худди шу чип билан жиҳозланган смартфонлари билан таққослаганда, Samsung ушбу чип устида яхши иш олиб борган.

Скриншот: GSMArena

CPU борасида, Snapdragon 778G чипи 780G билан бир хил ишлаш унумдорлигини бера олади, MediaTek 1100 ҳамда 1200 чипларидан эса яхшироқ унумдорликни таклиф этади.

AnTuTu тестида A52s 5G смартфони 429,675 баллни қўлга киритди. Бу Snapdragon 860 чипига эга бўлган Poco X3 Pro қайд этган натижадан бироз пастроқ.

Скриншот: GSMArena

GFXBench тестида қурилманинг GPU унумдорлиги текшириб кўрилди. Adreno 642L ушбу тестда яхши натижани қайд эта олди, аммо шу нархидаги бошқа смарфонлар A52s 5G'дан яхшироқ натижани қайд этишган.

Скриншот: GSMArena

Galaxy A52s 5G умумий график баллар бўйича Snapdragon 778G чипи билан жиҳозланган смартфонларидан кўра яхшироқ натижани қайд этди.

Скриншот: GSMArena

Vulkan API ҳамда OpenGL ES тестларида қурилма жуда яхши натижани қайд этди. Бу GPU ҳамда операцион тизимнинг биргаликда яхши ишлашининг натижаси ҳисобланади.

Скриншот: GSMArena

3DMark одатда GFXBench тестига қараганда бир хил апарат таъминотига эга қурилмаларнинг янада изчил натижаларни тақдим тақдим этади. Шунинг учун, Snapdragon 778G чипининг Galaxy A52 5G'даги Snapdragon 750G ҳамда A52'даги 720G чипларидан фарқ қилишини билиб олиш мумкин.

Скриншот: GSMArena

Хулоса қилиб айтганда, Galaxy A52s 5G'нинг унумдорлиги жуда яхши даражада. Snapdragon 750G'дан 778G га ўтиш қурилманинг CPU ва GPU имкониятларини оширган. Шунингдек, чип Bluetooth 5.2 ҳамда Wi-Fi 6 симсиз боғланишларни қўллаб-қувватлайди. Шундай такомиллашувдан сўнг ҳам, қурилма нархи сезиларли даражада ошмаган.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (1-қисм)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!