ТераТавсиф: Samsung Galaxy A53 5G

ТераТавсиф: Samsung Galaxy A53 5G

Samsung компанияси Galaxy А сериясидаги баъзи смартфонларнинг техник кўрсаткичларини яхшилаб боришни давом этмоқда. Шундай қилиб, ушбу смартфонлар энди нархига нисбатан яхши техник жиҳатларни таклиф қилмоқда. Уларнинг 2022 йилги янгиланган версиялари ҳам бундан мустасно эмас. Юқорида Galaxy A73 5G, A53 5G, A33 5G моделлари ҳақида гап кетмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A13'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бугун Galaxy A53 5G смартфони билан танишамиз. Galaxy А5X қурилмалари сериядаги энг оммабоп смартфонлар ҳисобланади. Шунингдек, ушбу линядаги гаджетлар катта ўзгариларсиз янгиланиб боради. Агар A53 5G ҳамда A33 5G моделларини ўзининг аввалги авлоди билан таққосласак, A33 5G моделида каттароқ ўзгаришлар кузатилганини кўришимиз мумкин.

Galaxy A52s ва A53 5G моделлари техник кўрсаткичлари бўйича бир-бирига ўхшаш. Умумий олганда, икки смартфон ўртасида катта ўзгариш бўлмаган бўлса-да, баъзи ўзгаришларни таъкидлаб ўтиш зарур.

Samsung Galaxy A53 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.6х74.8х8.1мм, 189г; олд панель шиша, пластик корпус; IP67 стандарти.

> Дисплей: 6.50 дюймли Super AMOLED, 120 гертс, 800 нитс ёрқинлик, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 405ppi зичлик.

>Чипсет: Exynos 1280 (5 nm): Саккиз ядроли (2x2.4 GHz Cortex-A78 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G68.

> Хотира: 4/128ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ, 6/256ГБ, 8/256ГБ; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4.1.

> Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.8, 26мм, 1/1.7Х“, 0.8µm, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 12МП, f/2.2, 123 даража кўриш бурчаги, 1.12µм; Макро камера: 5МП, f/2.4; Сатҳ камера: 5МП, f/2.4.

> Селфи камера: 32МП, f/2.2, 26мм (кенг), 1/2.8“, 0.8µм.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек; gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 25 ватт қувватлаш технологияси.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC.

Аккумуляторнинг 5,000 мАс сиғимга ошгани яхши ўзгариш. Шунингдек, смартфон Samsung'нинг янги 5 нанометрлик Exynos 1280 чипи билан жиҳозланган бўлиб, унда иккита 2.4 гигагертсли Cortex-A78 ва олтита 2.0 гигагертсли Cortex-A55 ядролари жойлашган. Чип 5G модемга эга бўлиб, Mali-G68 график процессори билан интеграллашган. Кўриниб турибдики, Exynos 1280 чипининг имкониятлари Snapdragon 778G 5G'га қараганда яхшироқ.

Фото: GSMArena

Аммо бошқа томондан қурилмада баъзи камчиликлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, янги модель 3.5 мм аудио жекдан мосуво бўлган. Бундан ташқари, у Wi-Fi 6 имкониятини қўллаб-қувватламайди.

Юқоридагиларни ҳисобга олмаганда Galaxy A53 5G техник кўрсаткичлар ва дизайн жиҳатидан ўзининг аввалги авлодига жуда ўхшайди. Смартфон корпус ўлчамлари бироз кичрайганига қарамай, дисплей диоганал ўлчами ҳамда смартфон оғирлигида ўзгариш бўлмаган. Бу смартфон экрани атрофидаги рамкалар янада ингичкалашганини билдиради. 3.5 мм аудио жекни олиб ташланганини эса аккумулятор ҳажмини ошгани билан ифодалаш мумкин.

Умумий олганда, смартфон биз билган ўша Samsung'нинг энг оммабоп смартфони. Аккумулятор ҳажмининг ошгани бу жуда яхши ҳолат, бироқ қурилмадаги энг катта ўзгариш бу Exynos 1280 чипи ҳисобланади. Бу албатта A52s 5G моделидаги Snapdragon 778G чипидан яхшироқ бўлиши керак.

Қадоқ таркиби

Смартфоннинг ҳажми билинар-билинмас кичрайган, аммо унинг қутиси кичрайгани яққол билиниб туради. Демак, компания қандайдир керакли аксессуарни қутидан олиб ташлаган.

Фото: GSMArena

Қутида смартфон билан бирга USB-C кабели, SIM-карта эжектори ҳамда қурилмага тегишли ҳужжатлар бўлади ҳолос. Ҳеч қандай қувватлаш адптери ва ғилоф компания томонидан қўшиб берилмайди. Аввалги моделлар қутисида 15 ваттлик қувватлаш адаптери бўлар эди. Энди эса ушбу қувватлаш адаптерларини ҳам қўшимча маблағ эвазига сотиб олиш керак бўлади. 25W TA-800 PD Samsung адаптерининг нархи тахминан 25 долларни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy S22 Ultra

Дизайн

Galaxy A53 5G ташқи кўринишидан Galaxy A52 моделидан фарқ қилмайди. Эски дизайн бўлса-да, ўз кўриниши билан диққат торта олади. Орқа панель матовий қопламга эга, камера модул эса панелдан портиб чиқиб туради.

Фото: GSMArena

Қурилманинг ўлчамлари 159.6 х 74.8 х 8.1 миллиметрни ташкил қилади. A52 моделининг ўлчамлари эса 159.9 х 75.1 х 8.4 мм, яъни смартфон ҳажми бироз кичрайган. Бироқ икки смартфонни ёнма-ён жойлаштирилса ҳам, буни сезиш жуда қийин.

Янги моделининг экран-корпус нисбати ошган, бироқ рамкаларнинг ингичкалашгани ҳам унчалик сезилмайди. Пастки қисмидаги рамка бироз ингичкалашгани сезилади, бироқ ўрта тоифа смартфонларида рамкаларнинг борлиги билиниб турарди.

Фото: GSMArena

Олд томонда Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган ясси AMOLED дисплей жойлашган. Gorilla Glass 5 қирилишларга чидамли, аммо унга тўлиқ ишонмаган маъқул. Дисплей ясси бўлганлиги учун унга қўшимча шиша қоплам ўрнатиш мумкин. Ушбу жараёндан сўнг эса бармоқ изи сканерини қайта созлаш маслаҳат берилади.

Аккумулятор ҳажмининг катталашиши қурилманинг оғирлигини ҳам оширади, бироқ янги моделнинг оғирлиги 189 гарммни ташкил қилади. Бу жиҳатдан A53 аввалги модель билан бир хил. Оғирликни ошмаслигига эса такомиллашган аккумулятор технологияси ва баъзи компонентларни енгил материаллардан ишланганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Фото: GSMArena

Ҳажм жиҳатидан смартфон жуда ажойиб, смартфонни бир қўлда ишлатиш қийин эмас. Ромларнинг тўртала томони бир-бири билан ёйсимон бирлашган, яни улар қиррали эмас. Бу ҳам ўз навбатида смартфонни қўлда яхши ўрнашиб туришига ёрдам беради.

Фото: GSMArena

Galaxy A53 5G модели Black, White, Blue ва Peach рангларда тақдим этилди. Galaxy A52 ва A52 5G моделларининг Blue ранги ҳам бор эди, бироқ кейинчалик тақдим этилган A52s 5G'нинг ушбу рангдаги тури йўқ. Galaxy A52s 5G модели Purple ва Mint рангларда сотувга чиққан.

Фото: GSMArena

Бу йил ранглар танловига Peach (шафтоли ранг) ранги ҳам қўшилди. Смартфон ушбу рангда жуда чиройли кўринади. Юқорида айтиб ўтилганидек, қурилманинг орқа панели матовий қопламга эга. Шунинг учун унда бармоқ излари қолмайди.

Корпус сифати

Ўз тоифасидан келиб чиқадиган бўлсак, A53 5G моделини мустаҳкам смартфон деб аташ мумкин. Олд панель Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган, қолган қисмлар, аниқроғи, ром ва орқа панель пластикдан ишланган.

Фото: GSMArena

Пластикнинг ҳам ўзига яраша афзаллик томонлари бор. У енгил ҳамда мустаҳкам ҳисобланади. Металлга қараганда пластик қирилишларга нисбатан чидамлироқ. Орқа панель ҳам пластикдан ишланган. Тўғри, шиша смартфон премиум тоифада эканлигини кўрсатиши мумкин, бироқ панель матовий қопламга бўлиб, у ҳам шишага қараганда қирилишларга чидамли.

Samsung ўтган йилдан бошлаб A сериясидаги смартфонларга ҳам IP67 стандартини ўрнатишни бошлади. Ўша пайт A52 ва А72 моделлари ушбу стандартга эга бўлган бўлса, бу йили A53 ва А73'дан ташқари А33 модели ҳам IP67 стандарти билан жиҳозланди.

Бошқарув, сенсор ва алоқа

Galaxy A53 5G стандарт бошқарув схемасига эга. 3.5 мм аудио жек смартфонда кўринмайди. Кўринишидан, у Galaxy A52s 5G'дан ўта олмади ва бу бир нечта потенциал харидорларни ҳафсаласини пир қилгани аниқ. Аудио жек йўқлиги учун Samsung SIM-карта уясини қурилманинг пастки қисмига кўчиришга қарор қилди.

Фото: GSMArena

SIM-карта патнисига иккита SIM-карта ёки битта SIM-карта ва microSD картаси қўйиш мумкин. USB Type-C порти ҳам пастки ромда жойлашган. У USB 2.0 маълумотлар узатиш тезлиги ва USB Хост режимини қўллаб-қувватлайди. Ушбу порт DeX'ни қўллаб-қувватламайди. Бу функция юқори даражадаги Samsung моделларида бўлади ҳолос.

Фото: GSMArena

Пастки томондан, шунингдек, асосий динамик ўрин олган. Galaxy A53 5G гибрид стерео созламага эга, у иккинчи динамик сифатида кучайтирилган эшитиш воситасидан фойдаланади. Эшитиш воситаси дисплей устидаги рамкада жойлашган.

Фото: GSMArena

Дисплей юқорисида махсус ёруғликни қабул қилувчи сенсор ҳам жойлашган. Яқинлик сенсори эса мавжуд эмас. Унинг ўрнига виртуал яқинлик сенсори ўрнатилган.

Олд панелдан, шунингдек, бармоқ изи сканери ҳам ўрин олган. Ушбу оптик экраности сканери ультра товушли сканерларга қараганда ишончилироқ. Samsung одатда ультра товушли бармоқ изи сканерларни флагаман Galaxy смартфонларига ўрнатади. Galaxy A53 5G'га ўрнатилган оптик бармоқ изи сканери эса жуда тез ишлайди.

Фото: GSMArena

Қувват ва овозни созлаш тугмалари смартфоннинг ўнг томонида жойлашган бўлса, чап томонда ҳеч қандай тугмалар йўқ. Юқори қисмда эса иккинчи микрофон жойлашган.

Фото: GSMArena

Samsung негадир смартфон ичидаги Exynos 1280 чипи ҳақида батафсил маълумот бермади. Чип 5G модемга эга бўлиб, mmWave тўлқинларини қўллаб-қувватлайди. Смартфонда янги Bluetooth 5.1 боғланиши мавжуд, аммо янги Wi-Fi 6 тармоғига эга эмас.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy S22 Ultra (2 қисм)

Дисплей

Galaxy A53 5G'га ўтнатилган дисплейни аввалроқ A52s 5G ва A52 5G моделларида учратган эдик. FullHD+ резолюциядаги ушбу 6.5 дюймли дисплей 405ppi пиксел зичлигига эга.

Фото: GSMArena

OLED пенелларини ишлаб чиқариш ҳақида гап кетар экан, Samsung бу борада етакчи. Гарчи A53'даги дисплей флагман Galaxy моделларидаги Dynamic AMOLED панеллари каби бўлмаса-да, у ҳам юқори даражадаги дисплейлар қаторига киради.

Экран ёрқинлик тестида смартфон дисплейи ёрқинлик даражаси 830 нитга чиқди. Бу рекламада айтилган 800 нитдан ҳам ошиқ натижа. Демак, қуёш нурлари остида ҳам смартфондан бемалол фойдаланиш мумкин.

Минимал ёрқинлик даражаси эса 1.9 нитни ташкил қилди, яъни смартфондан ўта қоронғи жойда фойдаланганда унинг ёрқинлик даражаси кўзга таъсир этмайди.

OLED панели мукаммал қора ранг ва чексиз контраст нисбати афзалликларини тақдим этади. Ёруғликнинг бир хиллиги ҳам мукаммалдир, бу арзонроқ LCD панелларда муаммо бўлиши мумкин.

Скриншот: GSMArena

Экранни DCI-P3 (Vivid режими) ёки sRGB (Табиий режим) ранг таржималарига созлаш мумкин. Аниқлик Vivid режимида яхши, бироқ ранглар жуда тўйинган эмас, оқ ва кулранг ранглар бироз кўкиш кўринади. Табиий режим нисбатан яхшироқ ранглар уйғунлигини тақдим этади.

Galaxy A53 5G'нинг HDR имкониятини қўллаб-қувватлаши расман айтилмади. Яъни, унинг дисплейи HDR учун расмий сертификатланмаган ва HDR контенти тақдим этилганда операцион тизим ҳеч қандай махсус HDR режимини ишга туширмайди. Видео ёзишда HDR'дан фойдаланса бўлади. Дастурий таъминот HDR10 ва HLG имкониятларини қўллаб-қувватлайди, аммо Dolby Vision ва HDR10+ мавжуд эмас.

Скриншот: GSMArena

Янгиланиш частотаси

Galaxy A53 5G модели 120 гертсда ишловчи AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Ушбу дислей LTPO технологиясига эга эмас, яъни унда адаптив частота йўқ. Частотани икки хил режимда созлаш мумкин. Булар: 120 гертсли юқори режим ёки 60 гертсли оддий режим. Дисплейни бошқа частоталарга сўзлашнинг имкони йўқ.

Фото: GSMArena

120 гертс частотада барча иловлар ва интерфейс 120 кадр/сонияда ишлайди. Агар экранга маълум бир вақт тегилмаса, кадр 1 кадр/секундга пасаяди. Видео қўйганда экран одатда видеонинг кадр/сонясига қараб кадр тезлигини белгилайди. Бироқ бундай ҳолат бўлмаганда экран 120 гертсда ишлайди. Шунинг учун аккумулятор қувватини тежаш мақсадида 60 гертс режимга ўтган яхши.

Скриншот: GSMArena

Смартфон 120 гертсда ишласа ҳам, уни 60 гертсга туширишга мажбур қиладиган махсус иловалар мавжуд. Google Maps бунинг яққол мисоли бўла олади. Чунки ушбу илова ҳар қандай ҳолатда ҳам 60 гертсда ишлайди.

Агар ишлаб чиқувчи зарур деб ҳисобласа, илованинг ўзи 60 гертс янгиланиш тезлигида ишлашни талаб қилиши мумкин. Техник жиҳатдан компания янгиланиш тезлигини автоматик алмаштириш ўрнига, ҳар бир илова учун янгиланиш тезлигини танлаш мосламасини жорий қилиши мумкин, бу билан ишлаш анча содда ва тушунарли бўлади. Бу One UI гарфик қобиғида ҳали мавжуд эмас, аммо бошқа ишлаб чиқарувчилар ушбу хусусиятни аллақачон жорий қилган.

Юқори частотада ишловчи дисплейлар ўйинларни ҳам юқори кадр тезлигида очиши керак. Юқори кадр тезлигини таклиф қилувчи ўйинлар ўйнаб кўрилганда смартфон ўзини яхши кўрсатди. Бироқ доимий ҳам 120 кадр/сония қайд этилмади. Эҳтимол, бу смартфондаги гарфик процессор унчалик кучли эмаслигидан далолатдир. Бундай ҳолат асосан юқори графикадаги ўйинларда кузатилади. Оддий ўйинларни эса смартфон 120 кадр/сонияда очиши мумкин.

Демак, Galaxy A53 5G смартфонига 120 гертс ва 60 гертсли режимлар мавжуд. Ҳеч қандай адаптив янгиланиш частотаси йўқ. 120 гертс частотада кўплаб ўйин ва иловлар 60 ёки 120 кадр/сонияда ишлаши мумкин.

Аккумулятор автономлиги

Смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Бу борада смартфон ўсишга эришган. Чунки аввалги A52s 5G ва A52 5G моделларининг аккумулятор 4,5000 мАс ни ташкил қилар эди. Шунингдек, назарий жиҳатдан 5 нанометрли Exynos 1280 чипи 6 нанометрли Snapdragon 778G'га қараганда яхшироқ энергия самарадорлигига эга бўлиши керак. Аммо икки чипни бу борада таққослаш бироз қийинчилик туғдиради. Сабаби улар турли хил компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган. Дисплей техник кўрсаткичлари бўйича ҳам янги модель ўтган йилги смартфонлардан фарқ қилмайди. Демак, аккумулятор автономлигига таъсир қилувчи ягона омил бу янги Samsung чипи ва ундаги 5G модеми бўлиши мумкин.

Скриншот: GSMArena

Galaxy A53 5G'нинг аккумулятор автономлиги ўтказилган тестларда 113 соатни ташкил этди. Бу ўтган йилги модель қайд этган натижа билан бир хил. Фақатгина маълум босқичлардаги натижалар фарқ қилиши мумкин.

Аккумулятор автономлиги бўйича ҳеч қандай шикоят йўқ. Гарчи аккумулятор ҳажми 500 мАс га ошган бўлса ҳам, автономлик вақтида ҳеч қандай ижобий ўзгариш кузатилмаган. Катта эҳтимол билан Exynos 1280 чипи қувват самарадорлиги бўйича Snapdragon чипларичалик мақтана олмайди. Биз аввалри ҳам бошқа Galaxy смартфонларида буни гувоҳи бўлган эдик.

Скриншот: GSMArena

Қувватланиш тезлиги

Ўтган йилги моделлар каби A53 5G ҳам 25 ваттда қувват олади. 25 ватт Samsung смартфонлари учун сўнгги йилларда трендга айланган. Афсуски, смартфон қутисидан қувватлаш адаптери ўрин олмаган. Уни қўшимча маблағ эвазига сотиб олиш ёки эски қувватлагичлардан фойдаланиш керак бўлади.

Скриншот: GSMArena

Қувватлаш тезлиги бир хил бўлса-да, Galaxy A53 5G ярим соат ичида A52 5G-га нисбатан кўпроқ қувват тўплай олган. Тўлиқ қувватланиш учун кетган вақт бўйича тафовут бироз камайган, бироқ унда ҳам янги модель эскиларига қараганда камроқ вақт сарфлаган.

Скриншот: GSMArena

Динамик

Galaxy A53 5G гибрид стерео динамикка эга. Иккинчи динамик вазифасини экраннинг юқорисида жойлашган махсус эшитиш воситаси бажаради. Овоз баландлиги тести бўйича смартфон яхши натижа қайд этган бўлса-да, бошқа Galaxy қурилмалари бунданда яхшироқ натижа қайд этган эди.

Скриншот: GSMArena

Агар ўтган йилги A52s 5G билан таққосласак, у ҳам янги моделдан кўра баландроқ овоз чиқаради. Redmi Note 11 эса ҳақиқий симметрик стерео созламага эга бўлиб, у янада кучли овозни таклиф қилиши мумкин.

Скриншот: GSMArena

Биргина яхши жиҳат қурилманинг пастки ҳамда юқорисидан келаётган товушлар баландлигида мувозанат мавжуд. Яъни асосий пастки динамикдан келаётган овоз ва юқоридан келаётган овоз деярли бир хил баландликда эшитилади.

ЎҚИНГ: Galaxy А53 ва Galaxy А52: фарқи нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!