ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra (4-қисм)

ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra (4-қисм)

Бир қанча муддатдан буён сайтимизда Galaxy S21 Ultra смартфонининг тавсифини эълон қилиб келмоқдамиз. Тавсифнинг бошқа қисмлари билан танишиш учун бу ерга босинг.

Android  11 ва OneUI 3.1
Galaxy S21 триоси Android 11 операцион тизимида ишлайди. Шунингдек, Samsung гаджетларни 3 марта янги дастурий таъминот билан таъминлашга ваъда берди. Яъни, S21'лар cерияси 2023 йилда Android 14 операцион тизими билан янгиланади.

Samsung янги девайсларга Android 11 билан биргаликда ўзининг OneUI 3.1 қобиғини ҳам ўрнатган. Бу ерда янгилик деб OneUI 3.1 қобиғини айтиш мумкин. Чунки яқинда Android 11 операцион тизимини қабул қилган аввалги Galaxy'лар OneUI 3.0 қобиғида ишлар эди. 0.1 ўсиш катта фарқни келтириб чиқармайди. Бунинг OneUI 2.5 дан OneUI 3.0 га ўтилганда ҳам гувоҳи бўлинган. Шундай бўлса ҳам, S21 оиласи дастурий таъминотига тўхтлиб ўтиш зарур.

ЎҚИНГ: Galaxy S21'ларнинг олдиндан буюртмаси рекорд даражада бўлди

Galaxy S21 Ultra'нинг экрани усти Wаcоm қобиғи билан қопланган бўлиб, бу барча турдаги S-Pen'ларни қўллаб-қувватлаш имконини беради. Samsung S21 Ultra учун янги катта S-Pen тақдим этади. Шунингдек, Bluetooth билан ишловчи S-Pen Pro ҳам тақдим этилиш арафасида турибди. Триодан фақатгина Ultra S-Pen'ни қўллаб-қувватлайди ва бу стилус билан ишловчи S cериясидаги биринчи гаджетдир.

OneUI 3.1 тизими, баъзи ўзгаришларни айтмаса, аввалги 3.0 тизими билан бир хил. Ўзгаришлар ҳақида гап борар экан, қулф экранининг стандарт ёрлиқлари - қўнғироқ қилиш ва камера энди монохромлашган.
Функционал ўзгаришлар ҳақида гап кетганда экран қулфидаги янги қўшилган виджетни айтиш мумкин. Бу виджет фойдаланувчига смартфонни қулфдан чиқармасдан туриб ҳам қанча вақт телефонда вақт сарфлаганини кўрсатиб туради. Шунингдек, Always On Display созламалари ҳам соддалаштирилган.

Қурилмадаги ультратовушли бармоқ изи сенсорининг ишлаш тезлиги ва самарадорлиги ошган. S21 Ultra'даги бармоқ изи сенсорини ҳозирги кундаги энг яхши бармоқ изи сканерларидан бири десак муболаға бўлмайди.

Янги аппарат таъминот билан дастурий таъминот бармоқ изини рўйҳатдан ўтказиши осонроқ бўлади. Face ID билан экран қулфини очиш ҳам такомиллашган. Бироқ фақатгина селфи камера билан юз аниқланганлиги сабаб, Face ID тўлиқ ишончни оқламайди.

Яна бир сезиларли ўзгаришлардан бири шуки, билдиришномлар панели энди тўлиқ экранни қоплайди. Илгари охирги билдиришноманинг пастидаги экраннинг бир қисми кўриниб турар эди. Тезкор тугмалар қаторини таҳрирлаш учун рўйҳат охиридаги ”+” белгисини босиш кифоя - менюга ўтиш шарт эмас.

Android 11 операцион тизимида энди билдиришномлар тарихи мавжуд ва уни созламалар бўлимидан топиш мумкин. Агар фойдаланувчи қандайдир билдиришномани ўтказиб юборган бўлса, у доим билдиришномлар тарихига қайд қилиниб борилади. Бироқ смартфонда бу функция стандарт ўчиқ ҳолатда бўлгани сабабли уни ёқиб қўйиш талаб қилинади.

Android 11 тизимида Bubbles деб номланган мессенгер илова бўлиб, илова билдиришномлар бошқарувининг янги усулини тақдим этади ва OneUI 3 ҳам ундан фойдаланади. Бу худди илгари Samsung  томонидан тақдим этилган Smart Pop-up View функциясига ўхшайди.

Smart Pop-up View — OneUI қобиғининг оммалашмаган функцияларидан биридир. Бу функция фойдаланувчи танлаган ҳар қандай иловага чат қўшиш имконини беради.
“Head“ иконкаси босилганда дастур тўлиқ экранда очилади. Уни тўлиқ ойнага кенгайтириш ёки қайта кичрайтириб иконкага ўзгартириб қўйиш мумкин.

Android 11 тизими тақдим этилиши билан OneUI қобиғида янги медиаларни бошқариш услуби пайдо бўлди. Тезкор тугмалар остида мусиқа ижроси панели қатори мавжуд бўлиб, шу ернинг ўзидан бир неча мусиқа иловаларига ўтиш мумкин.

Овозни бошқариш панели ҳам ўзгарган, энди тўртта слайдер аввалги каби горизонталь эмас, балки вертикаль ҳолда жойлаштирилган.

Samsung OneUI 3.1 қобиғига яна бир Android 11'нинг янги функциясини киритди. Шундай қилиб, иловаларни улашиш опциялари билан экраннинг юқори қисмига қадаб қўйиш мумкин.

Google бу йилги янги версияда рухсатномалар билан ишлашни ҳам ўзгартирди ва Samsung  ҳам OneUI 3.1 қобиғига ушбу ўзгартиришни киритди. Энди фойдаланувчи ҳар сафар илова рухсатнома талаб қилишини кўриши мумкин. Бу фойдаланувчига рухсатномани бекор қилиш, фақат илова билан ишлагандагина рухсат бериш ёки иловага бир марталик ҳамда доимий рухсат беришига имкон беради.
Созланмалар менюсида ҳам ўзгаришлар мавжуд. Бундан ташқари, созланмаларни ҳештег билан қидириш имкони мавжуд.

Қўнғироқ қилиш платформасида бир неча ўзгаришлар бор. Қўнғироқ экранига иккита патформадан биттасини ўрнатиш мумкин. Шунингдек, қўнғироқ экрани орқа фонига расм ва видео қўйиш имконяти яратилган.
Янги операцион тизим билан гаджетни турли хил қурилмаларга улаб ишлатиш мумкин. DeX функцияси эса смартфонни компютер сифатида ишлатиш ва монитор ҳамда клавиатура қўшиш имкониятини беради. Уни симсиз ёки HDMI кабели орқали ишлатиш мумкин.

Шу билан бир қаторда, Link to Windows функцияси смартфонни компютерга боғланиш имкониятини таъминлайди. Ушбу функцияда расмларни кўчириш, билдиришномларни компютерда бошқариш ва ҳатто телефон қилиш имконияти мавжуд.
Худди шу каби иловалардан бири Continue Apps, бироқ унчалик даражада функционал эмас. Бу функциядан фойдаланиш учун иккала қурилма битта Samsung аккаунтга кириши, уларни Bluetooth ёқилган ҳолда бир хил Wi-Fi тармоғига улаш ва Samsung Internet браузери ёки Samsung Notes'дан фойдаланиш керак. Кейин матн ва расмларни нусхалаш ва жойлаштириш шунингдек, браузерда бир хил ёрлиқларни очиш имконияти туғилади.

Samsung компанияси хусусий дастурий таъминотининг яна бир функцияларидан бир Edge Panels бўлиб, ушбу функция панелни ён томони сурилганда пайдо бўлади ва иловалар, контактлар  ҳамда ёрлиқларни тақдим этади. Барча ўйинларнинг маркази бўлган Game Launcher - ўйин пайтида чалғитувчи ҳолатларни чеклаш имкониятларини тақдим этади.
 Дастурий таъминот тўплами бошқа Samsung телефонларига ўхшайди, унинг ичида Галерея, Game Launcher дастури ва Файл менежери мавжуд. Samsung Internet браузери Galaxy S21 Ultra'да ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: «Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер синаб кўрди: Galaxy S21 Ultra қанчалик мустаҳкам?

S-Pen имкониятлари

Galaxy S21 Ultra'да S-Pen'ни ишлатиш деярли қийинчилик туғдирмайди. S-Pen смартфон қутисидан ўрин олмаган. Уни қўшимча $39.99 эвазига сотиб олиш керак бўлади. Galaxy Note сериялардаги S-Pen'дан фарқли ўлароқ, янги стилус анча каттароқ, шунинг учун ҳақиқий ручкага ўхшайди. Шакли жуда қулай ва мотовое қопламга эга. Кўриниш жиҳатидан кўпроқ Galaxy Tab S7+ стилусига ўхшаб кетади.

Шунингдек, янги S-Pen Prо ҳам тақдим этилиш арафасида турибди ва унда Bluetooth билан боғланиш имконияти мавжуд. Notе cериялардаги стилусда гарчи Bluetooth билан боғланиш имконияти бўлса-да S21 Ultra'да масофадан туриб гаджетни бундай S-Pen  билан бошқаришнинг имкони йўқ. Бунинг учун S-Pen Pro'ни сотиб олиш зарур.

Шундай қилиб, Galaxy S21 Ultra оддий функцияли S-Pen'ни қўллаб-қувватлайди. Tab S7 ва Note20 сериялардаги кўп функционаллика эга бўлган S-Pen Pro кейинроқ сотувга чиқарилади.

Экран ўчиқ бўлган пайтда стилус билан экран устида қайдлар ёзиб олиш имконияти ҳам мавжуд. Бунинг учун стилуснинг тугмасини босиб, ёзишни бошлаш кифоя. Кейинчалик қайдни Always On Display'га қадаб қўйиш ёки ҳаволаларга сақлаб қўйиш мумкин.

Экран блокланмаган ҳолатда агар S-Pen'ни дисплейга яқинлаштирилса Air Command (ҳаво орқали бошқарувлар) менюси пайдо бўлади.

Air Command менюсини чақириш учун ёки экрандаги иконкага босиш ёки стилусдаги тугмани босиш керак бўлади.

S-Pen кўпинча такомиллашган скриншот олиш учун ишлатилади. Ақлли танлов функцияси ҳар хил шаклдаги скриншотларни олиш, улардан матн чиқариш ёки экранга қадаш имконини беради. Шунингдек, қисқа GIF'лар яратиш имкони ҳам мавжуд. Бундан ташқари, экранни тўлиқ қоплаб олувчи қайдлар мажмуаси бўлиб, турли хил ручкалар ва мўйқаламларни танлаган ҳолатда ёзиш мумкин.

S-Pen учун бошқа кўплаб кичик функциялар мавжуд бўлиб, улар Air View ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади. Мисол учун, галериядаги расмни каттароқ қилиб кўриш ёки календардан қўшимча маълумот олиш учун стилусни ҳавода муаллақ ушлаб туриш керак. Бундан ташқари, экраннинг чет қисмида стилусни силжитиш орқали экранни ҳаракатга келтириш мумкин.

Стилус Note иловаси билан жуда тез ишлайди ва ёзувчи худди ҳақиқий қоғозга ёзaётгандек бўлади. Қўлда ёзилган матнни Word файлларига, диаграммаларни PDF форматига, чизмалар ва эскизларни PowerPoint файлларига ўзгартириш мумкин.
Screen Write (Экранга ёзиш) - бу функция билан скриншот олиб, унга шу заҳоти бирор нарса ёзиб қўйиш мумкин. Мисол учун, видео кўрилётган пайт бирор эсда қоларли ҳодиса кўриб қолинса, Screen Write билан унга турли хил нарсаларни чизиш ёки дўстлар билан улашиш мумкин.

Screen Translate (Экран таржимаси) ҳам ажойиб функциялардан бири. У бутун гапни таржима қилмайди. Фақатгина сўзни таржима қилади. Бунинг учун тил танланади ва S-Pen'ни матн устидан ҳаракатлантириш керак бўлади. Шунда сўзлар таржимаси экранда пайдо бўлади.

Write On Calendar (календарга ёзиш) функцияси билан календарга бирор қайдлар ёзиб қўйиш мумкин.

Live Message (жонли хабар) кўп ишлатилмаса-да, яхши функциялардан ҳисобланади. Расмга ёзиш ёки чизиш давомида ушбу функция камерадан фойдаланиб, видеога олади.
AR Doodle (Тўлдирилган реаллик чизмаси) функцияси олд камерада олинётган суратларга чизмалар чизиш имконини беради. Мисол учун, юзга шох ёки мўйлаб каби қизиқарли чизмаларни чизиш мумкин.

PENUP функцияси PENUP иловаси йoрдамида ишлайди. Бу расм чизиш учун мўлжалланган. Ушбу дастурда S-Pen'ни турли хил мўйқалам сифатида ишлатиб, ажойиб чизмаларни яратиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21'нинг техник жиҳатлари билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!