ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (2-қисм)

ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (2-қисм)

Янги Samsung Galaxy S21 Ultra'нинг корпуси ўта силлиқ. Унинг олд қисми аввалги Galaxy'ларга ўхшаб тўлиқ экран билан қопланган бўлса-да, ром ва орқа панель кўринишида ўзгаришлар мавжуд. Буни Samsung'нинг алюминий ромларни қалинлаштиргани ҳамда олд экраннинг қайрилган томонларини қисқартирганидан билиш мумкин.

Шунингдек, смартфоннинг орқа томони матовое шиша билан қопланган. Шиша жуда сирпанчиқ бўлса ҳам, қўл билан текканда нафисликни ҳис қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (1-қисм)

Oрқа томонда камералар модули мавжуд. Камералар панели гаджетнинг ён ромлари билан қўшилиб кетган ва бироз ноқулай кўринишни намойиш этади. “Гўзаллик қурбонлик талаб қилади“ дейилганидек, S21 Ultra жуда чиройли ишланган бўлса-да, шундай ноқулайликларни смартфон дизайнида кўриш мумкин.

Янги S21 Ultra аввалги S20 Ultra aввалгидек катта эмас. S21 Ultra'нинг экран ҳажми бироз кичиклашган. Янги девайс S20 Ultra'дан қалинроқ ёки оғирроқ бўлмаса ҳам, смартфон букилган томонлари қисқалиги сабаб қўполроқ кўринади.

Ҳақиқатдан ҳам, S21 Ultra катта ва қўпол бўлиб чиқди. iPhone 12 Pro Max ҳақида гап кетса ҳам худди шундай хулосага келиш мумкин. Бироқ дизайндан ташқари гаджетнинг бошқа муҳим жиҳатлари ҳам мавжуд ва ушбу жиҳатларга қуйида тўхталиб ўтамиз.

Корпус
Galaxy S21 Ultra янги Dynamic AMOLED 2х экранига эга ва Samsung томонидан шу кунгача ишлаб чиқилган энг премиум дисплей ҳисобланади. Экран 6.8 дюймли, 1440p OLED ва 120GHz адаптив янгиланиш частотасига эга. Бундан ташқари, бу сафар қурилма 120 кадр/сек. лик 1440p резолуциясида ишлайди. Экран четлари қайрилмаган, бироқ дисплей энг сўнгги 2.5D лик қайрилма Gorilla Glass Victus шишаси билан ҳимояланган.

Янги дисплей Wаcom-сенсор қопламасига ҳам эга бўлиб, бу S-Pen'ни қўллаб қувватланилишини таъминлайди. S21 Ultra'да стилус учун уя мавжуд эмас, бироқ стилус слотили махсус ғилоф сотиб олишингиз мумкин.

Ўтган йилги S20 cерияси ва бу йилги бошқа S21'лар каби S21 Ultra ҳам кичик тирқишли 40MP селфи камерага эга. Экраннинг энг юқори қисмида иккиламчи карнай жойлашган ва бу унчалик кўзга ташланмайди. Ҳар йилгидагидек, Samsung ўз флагманига стерео карнай ўрнатган.

Экран остида эса бармоқ изи сканери жойлашган. Бу Qualcomm'нинг энг сўнгги 3D Sonic иккинчи авлод сенсори бўлиб, аввалги S20 ва Note20 ceрияларидаги биринчи авлодга қараганда 77% кенгроқ майдонга эга бўлиб,а 50% тезроқ ишлайди.

S20 Ultra'да ҳам, S21 Ultra'да ҳам шундай Ultra товушли сенсор жойлашган. Бироқ янги сенсор 8 мм квадрат майдонни қоплаган. S20'ларда эса бу 4×9 мм ҳудудни ташкил этар эди. Бундан кўриниб турибдики, Qualcomm'нинг берган вадаси тўғри бўлиб чиққан.

Galaxy S21 Ultra  компания заводидан юпқа пластик ҳимоя воситаси билан таъминланган ҳолатда чиқади. Бармоқ изи сенсори ушбу қоплама билан яхши ишлайди. Бироқ бу ҳимоя воситаси қирилишларга чидамли эмас. Агар сиз учинчи томон шиша протекторини танласангиз, бармоқ изи сенсорининг тезлиги ва унумдорлигини пасайтириши мумкин. Шу жиҳатига эътиборли бўлинг.

Энди гаджетнинг орқа панелига назар ташлаймиз. Орқа панель ҳам Gorilla Glass Victus шишаси билан қопланган ва ромга томон қайрилган. Қайрилиш даражаси S20 Ultra  каби чуқур эмас, шунинг учун, S21 Ultra'ни ушлаганда унинг қўпполигини сезиш мумкин.

Орқа пенелдаги Gorilla Glass шишаси матовое қопламга эга ва уни қўл билан ушлаганда ёқимли туюлади. Ушбу шиша S20 Ultra'даги шиша каби жуда сирпанчиқ. Бироқ янги Gorilla Glass шишаси ўзида бармоқ изларини деярли ушлаб қолмайди. Смартфондан бир кун давомида фойдаланилгандан сўнг орқа панелда ҳеч қандай бармоқ излари кўринмайди. Ҳозирги смартфонларда бундай ҳолатнинг доим ҳам гувоҳи бўлавермаймиз.

Орқа панелнинг юқори чап томонида тўртта камера жойлашган. Биринчи устунда 12МP ультракенг камера, 108МP асосий камера, 10МP 10х телефото камера жойлашган бўлса, иккинчи устунда автофокус лазери, LED-чироғи ва 10МP 3х телефото камераси жойлашган. 

Камералар панели корпусдан бўртиб чиққани сабаб смартфонни текис юзага қўйганда тебранади. Камералар панелига туташ алюминий ром жуда ҳам силлиқ. Ён ромлар бармоқ изларини ушалб қолади ва уларни доимо тозалаб туриш керак. Смартфоннинг юқори ромида иккита микрофон жойлашган бўлса, чап томонда ҳеч нарса йўқ. Ўнг томонда овоз назорати ва қувват тугмалари жойлашган.

Пастки қисмда иккита SIM-карта учун слот, USB-C порти, карнай ва микрофон жойлашган. Микрофон SIM-карта слотидан кейинга қўйилган ва худди SIM-картани чиқариш туйнугига ўхшайди. Шунинг учун, уларни адаштириб юбормаслик зарур.

Galaxy  S21 Ultra'да 3.5 мм аудио жек мавжуд эмас. Samsung  ўз флагманларидан ушбу портни бир неча йиллар олдин олиб ташлаган. Аммо бу йилги Ultra'да хотирани microSD билан кенгайтириш имконияти ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун, S21'лар cериясига расман “microSD қотили“ деб ном бериш мумкин.

Гаджетнинг вазни оғир бўлгани учун уни тушириб юбориш хавфи юқори. Шунингдек, смартфон катта бўлганлиги боис бир қўлда суратга ёки видеога олиш анчагина ноқулай. Шу сабабдан, телефон учун ғилоф сотиб олиш мақсадга мувофиқ.

Айтишимиз мумкинки, Samsung ўзининг S21 Ultra смартфони дизайни борасида қилган барча танловлари тўғри бўлган. Девайс премиум материалдан ишланган мустаҳкам корпусга эга. Орқа панелнинг матовое қоплами ва камералар атрофидаги махсус хиралаштирилган метал қисми кўпчиликка ёқиб тушса керак.
Шубҳасиз, флагманда IP68 даражаси мавжуд. Бироқ смартфоннинг дизайни ва камера модули ҳаммага ҳам ёқиб тушмаслиги мумкин. Ҳозирги флагманлар ичида S21 Ultra энг сирпанчиқ корпусга эга смартфонлардан бири. Шунинг учун, унга ғилоф сотиб олиш тавсия қилинади.

ЎҚИНГ: Samsung сайтига бирданига бешта янги – арзон ва ҳамёнбоп смартфонлар чиқди!