ТераТавсиф: Samsung Galaxy S22 Ultra

ТераТавсиф: Samsung Galaxy S22 Ultra

Бу йилги Ultra модель аввалги моделлардан анча фарқ қилди. Galaxy S22 Ultra маҳсулдорликка йўналтирилган стилус ва кучли камераларни ўзида бирлаштира олди. Қурилма дизайни эса аввалги Note20 Ultra моделига жуда ўхшайди. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22+ 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Янги моделдаги стилус Note20 Ultra'дан олинган. Ўтган йилги S21 Ультра модели ҳам стилусни қўллаб-қувватлар эди. Бироқ унда стилус учун уя йўқ, уни қўшимча маблағ эвазига сотиб олиш керак эди. S22 Ultra эса ҳақиқий Note'га айланди. 

Фото: GSMArena

Камераларнинг техник жиҳатлари аввалги S21 моделини билан бир хил. Смартфонга тўртта: асосий, ультракенг, телефото ҳамда перископ камералар ўрнатилган. 

S22 Ultra, шунингдек, ёрқинлик даражаси юқори бўлган дисплей, энг сўнгги Snapdragon ва Exynos (ҳудудга қараб) чипи, максимал 1ТБ хотирага эга бўлди. 

Samsung Galaxy S22 Ultra'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 163.3х77.9х8.9мм, 228г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus+), орқа панель шиша (Gorilla Glass Victus+), алюминий ром; IP68 сув ва чангдан ҳимоя (1.5м чуқурлик 30 дақиқа). 

> Дисплей: 6.80 дюймли Dynamic AMOLED 2X, 120 гертс, HDR10+, 1750 нит ёрқинлик (максимал), 1440х3088 пиксел резолюция, 19.3:9 форма фактори, 500ppi зичлик. 

> Чипсет: Exynos 2200 (4 нанометр) - Европа, Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 нанометр) - Бошқа ҳудудлар. 

> Хотира: 8/128ГБ, 12/256ГБ, 12/512ГБ, 12ГБ/1ТБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4.1. 

> Камера: Асосий камера: 108МП, f/1.8, 23мм, 1/1.33“, 0.8µm, PDAF, Лазер АФ, OIS; Ультракенг: 12МП, f/2.2, 13мм, 120˚, 1/2.55“, 1.4µm, қўш пиксел PDAF, Super Steady video; Телефото: 10МП, f/2.4, 70мм, 1/3.52“, 1.12µm, қўш пиксел PDAF, OIS, 3х оптик зум; Телефото: 10МП, f/4.9, 230мм, 1/3.52“, 1.12µm, қўш пиксел PDAF, OIS, 10х оптик зум. 

> Селфи камера: 40МП, f/2.2, 26мм (кенг), 1/2.82“, 0.7µm, PDAF. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 8К@24 кадр/сек, 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60/240 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, HDR10+, стерео овоз ёзиш, gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 45 ватт қувватлаш технологияси, USB Power Delivery 3.0, Fast Qi/PMA симсиз қувватланиш 15 ватт, 4.5 ватт ўзидан қувват бериш имконияти . 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (дисплей остида, ультра товушли); NFC; Samsung DeX, Samsung Wireless DeX, S Pen стилуси. 

Қадоқ таркиби 

Қурилма кичик қора рангли қутида бўлади. Флагман смартфон қутиси ичида  фақатгина USB-C кабели ҳамда SIM-карта эжектори чиқади ҳолос. 

Фото: GSMArena

Дизайн 

Ўтган йилги S21 билан таққослаганда қурилманинг дизайнида бир қанча ўзгаришлар бўлган. Қиррали бурчаклар билан смартфон Note серияси моделларига ўхшайди. Қурилма тақдим этилишидан аввал унинг номи ҳатто S22 Note бўлиши ҳам айтилган эди, бироқ якунда ушбу тахминлар ўзини оқламади. 

Фото: GSMArena

Ҳақиқатдан ҳам, S22 Ultra ташқи кўринишидан Note20 Ultra'га жуда ўхшаш. Одатда S серияси смартфонларининг бурчаклари қиррасиз эгилган бўлар эди. Лекин бу йилги S22 Ultra'да бундай эмас. 

Galaxy S22 ва S22+ моделлари ҳам бироз бошқачароқ дизайнда яратилди. Теккис юза ва ромлар уларни кўпроқ iPhone моделларига ўхшаб қолишига сабаб бўлган. Албатта, юқори даражадаги S22 Ultra қайрилган дисплей ҳамда катта 6.8 дюймли AMOLED дисплейи билан сериядаги қолган смартфонлардан фарқ қилади. 

Фото: GSMArena

Қурилма икки томондан Corning Gorilla Glass Victus+ шишаси билан ҳимояланган. Экран Note20 Ultra моделиникидан бироз кичикроқ. S21 Ultra билан таққослаганда эса форма фактор сабаб S22 Ultra'нинг экран кўриш майдони бироз каттароқ. 

Фото: GSMArena

Қурилма 228 грамм оғирликда. Яъни у Note20 Ultra'дан 20 граммга оғирроқ. Агар бошқа компанияларнинг смартфонлари билан таққослак, у бироз енгилроқ эканлигини кўришимиз мумкин. Мисол учун, iPhone 13 Pro Max 240 г, Mi 11 Ultra эса 234 граммни ташкил қилади. 

Смартфоннинг орқа панели ҳам янги Gorilla Glass Victus+ шишаси билан қопланган. Панель матовий қопламни сақлаб қолган. Бу айниқса қора рангда кўзга жуда яхши ташланади. 

Фото: GSMArena

Гаджет нақ етти хил рангда тақдим этилган бўлиб, уларнинг тўрттасини ритейлерлардан сотиб олиш мумкин бўлса, қолган рангдаги смартфонларни эса баъзи ҳудудлардаги расмий Samsung дўконидан сотиб олса бўлади. Асосий ранг вариантлар бу - Phantom White, Phantom Black, шунингдек, янги Green ва Burgundy (Note20 Ultra'нинг Mystic Bronze рангли турига ўхшайди) ранглар ҳам мавжуд.

Фото: GSMArena

Эксклюзив ранглар сирасига Graphite, Red ва Sky Blue ранглари киради. 

Фото: GSMArena

Galaxy S22 Ultra моделининг камера модули қолган Galaxy смартфонларига ўхшамайди. Камера модулида бешта алоҳида жойлашган ҳалқалар бўлиб, улар асосий камера, ультракенг камера, иккита телефото камера ҳамда автофокус учун лазердан иборат. Аввалги S21 модели ҳам худди шундай камераларга эга эди. Биргина фарқ шундаки, эски моделнинг камера модули орқа панелдан бўртиб чиқиб турар эди. 

Фото: GSMArena

Камералар бир-биридан ажралиб турганлиги сабаб қурилма ҳажми бироз чўзилди. Яна бир ўзгариш шундаки, S21 Ultra моделининг рамкалари (Phantom Black) қора рангда эди. Phantom Black рангли S22 Ultra'нинг ромлари эса тўқ бинафша рангда. 

Фото: GSMArena

Қурилма роми Samsung Armor алюминий деб атаган материалдан ишланган. Ушбу алюминийдан Samsung'нинг сўнгги авлод букламафонларини ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилган эди. Гарчи бу энг мустаҳкам алюминий бўлса ҳам, пўлат каби бардошли эмас. 

Смартфон ромидаги қувват ҳамда овозни созлаш тугмалари океандаги олиниб, қайта ишланган тўрлардан ишланган. 

Фото: GSMArena

Экран остида ультра товушли бармоқ изи сканери жойлашган бўлиб, у жуда тез ва аниқ ишлайди. Ўтган йилги моделникига қараганда янги моделнинг бармоқ изи сканери нисбатан тезроқ ишлайди. 

Фото: GSMArena

Пастки қисмда SIM-карта слоти, USB-C порти, асосий динамик ўрин олган бўлса, юқори қисмдан фақатгина иккинчи микрофон ўрин олган ҳолос. 

Фото: GSMArena

Galaxy S22 Ultra'нинг хотирасини microSD картаси билан кенгайтириб бўлмайди. Бу кўпчилик учун нормал ҳолат. Аммо базавий хотира тури негадир 128ГБ ни ташкил қилади. Бундай қиммат ҳамда флагман смартфон учун энг кичик хотира 256ГБ бўлиши керак эди. 

Қурилма IP68 сув ва чангдан ҳимоя стандартига эга. У 1.5 метрлик сув остида 30 дақиқа туриши мумкин. Apple'нинг энг сўнгги қурилмалари эса 6 метрлик чуқурликда 30 дақиқа туриши мумкин. 

Смартфондаги 10.5 сантиметрлик стилус уяси ҳам сувдан ҳимояланган. Аввалги моделларда ҳам учраган бўлса-да, буни амалга ошириш осон жараён бўлмаса керак. 

S Pen 

Тарихда биринчи мартда Galaxy S серияси смартфонининг корпусида S Pen учун уя яратилди. Стилуснинг ўлчамлари Note20 ва Note20 Ultra'ники билан бир хил. 

Фото: GSMArena

Note20 Ultra'даги стилус литюм титанат батареяси билан жиҳозланган эди. Янги моделдаги стилусда ҳам худди шундай. S Pen смартфон билан Bluetooth Low-Energy орқали боғланади, стилус шунчаки ёзиш учунгина қўлланилмайди, у орқали бир неча функциясиларни бажариш мумкин. Бу аслида янгилик эмас – бундай функциялар Note9 моделида дебют қилинган эди. 

Фото: GSMArena

Аввалги моделларда стилус смартфоннинг чап томонида бўлар эди. Лекин Note20 моделларида у ўнг томонга кўчиб ўтди. S22 Ultra'да ҳам S Pen ўнг томонда жойлашган. 

Дисплей 

Юқори даражадаги ёрқинлик, HDR резолюция, адаптив янгиланиш частота, S Pen'ни қўллаб-қувватлаш имконияти - буларнинг барчаси Dynamic AMOLED 2X дисплейида мавжуд. 

Фото: GSMArena

6.8 дюймли дисплейнинг икки чети ён томонга қайрилган. Экран юқорисинг марказидан селфи камера ўрин олган. Samsung'нинг таъкидлашича, экран ёрқинлиги 1750 нитга бориши мумкин. 

Адаптив ёрқинлик режим ёқилганда эса ёрқинлик 1266 нитгача етди. Бу iPhone 13 Pro Max экранининг ёрқинлигига нисбатан 200 нитага баландроқ дегани. S21 Ультра ҳамда Note20 Ultra'нинг экран ёрқинлиги эса 1000 нитни ташкил қилган эди. 

Фото: GSMArena

Samsung ўзининг янги Vision Booster функциясига урғу бермоқда, бу дисплейни ёрқинлигини яхшироқ бошқаришга ёрдам беради. 

Смартфон кўрсатилаётган тасвирларни таҳлил қилади ва дисплейга тушаётган ёруғлик миқдоридан келиб чиқиб, ранг эффектларини кучайтиради. 

Ранг режимларида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган, яъни Ultra моделида ҳам фақатгина Vivid ва Natural ранг режимлар бор. Экран автоматик тарзда Vivid режимида ишлайди. 

Фото: GSMArena

S22 Ultra жорий контентга қараб турли частоталарга алмашган ҳолда ишлайди. Экранга бармоқ билан тегилганда у 120 гертс частотада ишлайди. Агар экранга тегилмаса, частота 24 гертсга тушади. Ўйинлар 120 гертсни қўллаб-қувватлайди, видеолар эса кадр тезлигига қараб созланади. Мисол учун 24 кадр/секунд - 24 гертс, 30 кадр/секунда - 30 гертс ва ҳоказо. 

Android 12 тизими Galaxy S22+ ва S22 Ultra'даги API'ларни қўллаб-қувватлайди, уларнинг панеллари қуйидаги режимлардан бирида янгиланиши мумкин: 10 гртс, 24 гертс, 30 гертс, 48 гертс, 60 гертс, 96 гертс ва 120 гертс. Samsung эса қурилма 1-120 гертс частотада ишлашини таъкидлаб ўтди. 

Фото: GSMArena

Ўтказилган текширувларда экран частотаси 24 гертсда ишлаши қайд этилмади. Бироқ экран 1 гертс частотага пасайганлиги қайд этилди.

Аккумулятор автономлиги 

Galaxy S22 Ultra смартфони 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Бу кўрсаткич ўтган йилги S21 Ultra билан бир хил бўлса, Note20 Ultra'нинг аккумулятори сиғимидан 500 мАс га кўпроқ. S Pen учун смартфон корпусида туйнук ҳосил бўлганига қарамай, аккумулятор сиғими ўзгармаганлиги ҳам қувонарли ҳолат. 

Фото: GSMArena

Синов вақтида 60 гертс частотада видео кўрилганда аккумулятор автономлик вақти 18 соатни ташкил этди. Адаптив режими ёқилганда эса кўрсаткичларда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. 

Wi-Fi орқали веб-саҳифаларни кезишда аккумулятор қуввати Адаптив режимда 17 соатгача етди, бунда смартфон 120 ва 24 гертс частоталарга алмашган ҳолда ишлади. 60 Гтс янгиланиш частотада эга стандарт режим бу вақтни икки соатга оширди (18 соат 55 дақиқа). 

Овозли қўнғироқларда эса смартфон қуввати 32 соатгача етди. Бу жуда яхши натижа. Умумий олганда, Galaxy S22 Ultra'нинг аккумулятор автономлиги 108 соатни ташкил этди. 

Фото: GSMArena

Юқоридаги барча синовларда дисплейнинг энг юқори резолюциясидан (1440х3088 пиксел) фойдаланилади. Демак, қурилмада интернетдан фойдаланганда автономлик вақти 17 соат 59 дақиқа (адаптив 120-24 гертс), видео кўрилганда 18 соат 32 дақиқани (стандарт 60 гертс) ташкил этди.

Қувватланиш тезлиги 

Samsung ўз смартфонларини юқори қувватлаш технологияси билан жиҳозлашга шошмаяпти. Бир неча йил олдин Galaxy Note10+ ва S20 Ultra моделлари 45 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлган эди. Бироқ 45 ваттлик ўзгариш 25 ватт билан таққослаганда ҳеч қандай ижобий ўзгаришга сабаб бўлмаган. Шундан бери Samsung 45 ватт қувватлаш технологиясидан фойдаланмай келаётган эди. 

Бироқ янги S22+ ва S22 Ultra моделларига 45 ваттлик қувватлаш технологияси қайтди. Албатта, аввалги муаммоли вазият бўлмайди деб умид билдирилган эди, лекин бундай бўлмади. 

30 дақиқалик қувватланишдан сўнг смартфон 25 ваттда ҳам 45 ваттда ҳам бир хил натижани кўрсатди. 

Скриншот: GSMArena

Смартфон эски 45 ваттлик EP-TA845 қувватлаш адаптери билан зарядланди. Янги EP-T4510 адаптери эса ҳали сотувга чиқмади. Балки янги қувватлаш мосламаси ушбу муаммога барҳам берар. 

Қурилма 30 дақиқада 60% қувват олди. Тўлиқ қувватланиш учун эса бир соат вақт сарфлади. Бу унчалик ёмон натижа эмас. Чунки iPhone 13 Pro Max ҳамда Google Pixel 6 Pro тўлиқ қувватланиш учун бундан-да кўпроқ вақт сарфлайди. Қолаверса, бу ўтган йилги S21 Ultra қайд этган натижадан кўра яхшироқ. 

Скриншот: GSMArena

Шундай бўлса-да, айрим компаниялар флагманларинининг тўлиқ зарядланиш учун кетган вақти S22 Ultra сарфлаган вақтинг ярмини ҳам ташкил этмаслигини таъкидлаб ўтиш зарур. 

S22 Ultra симсиз зарядлашни қўллаб-қувватлайди. WPC маълумотлар базаси рўйхатига кўра, смартфон 4.4 ваттда симсиз қувват олади.

Агар Samsung компаниясининг Super Fast Wireless Charger ва Super Fast Wireless Charger Duo симсиз қувватлагичларидан фойдаланилса, у 15 ваттгача қувват олиши мумкин. Баъзи учинчи томон зарядлаш қурилмари ҳам 4,4 ваттдан кўпроқ қувват етказиб беради. Шунингдек, смартфон ўзидан симсиз ҳам қувват бера олади. 

Динамик сифати 

Galaxy S22 Ultra стерео динамикка эга. Асосий динамик қурилманинг пастки қисмида, иккинчи динамик эса дисплейнинг юқорида жойлашган. 

Скриншот: GSMArena

Овоз баландлик даражаси унчалик юқори эмас. Ўтган йилги S21 Ultra ҳамда бу йилги S22+ моделларининг динамиклари S22 Ultra'га нисбатан баландроқ товуш чиқаради. Ҳатто рақобатчи iPhone 13 Pro Max ва Xiaomi 11 Ultra смартфонлари ҳам S22 Ultra'га қараган юқори овозни тақдим этувчи динамикларга эга. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22+ ҳамда S22 Ultra'нинг 45 ваттда қувват олиши ёлғонми?