ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (4-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (4-қисм)

Видео ёзув

Xiaomi Mi 11 Ultra 8K 24 кадр/секунд, шунингдек, 4K 60 кадр/секунд форматда видео олишга қодир. Стабилизация барча резолюцияларда мавжуд.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (1-қисм)

8K формати 4K форматга қараганда кичикроқ кесиш нуқтасига эга. Шундай бўлса-да, ушбу кўрсаткич Galaxy флагманларига қараганда кенгроқ. Шунингдек, 130Мбит/секунд даражаси ҳам S21 Ultra'никидан анча баландроқ.

8K видео сифатли аъло даражада. Бугунгача ҳеч бир смартфон бундай сифатли 8K форматидаги видеолар олишга қодир бўлмаган.

4K 30 кадр/секунд формати 62Мбит/секунд даражада шрифтланади. Даражанинг бундай юқори бўлишига сабаб юқори сифатли видеоларни олишга қаратилган. Видео деталлашган, динамик диапазон кенг, ранглар аниқ чиққан.

Ультракенг камерада олинган 4K форматидаги видеолар сифати ажойиб даражада.

Бироқ ушбу камерада 8K форматидаги видеолар кутилганидек бўлиб чиқмади.

5х зум камерадаги 4K 30 кадр/секунд формати 50Мбит/секунд даражада шрифтланади. Қолган икки камерадаги шрифтлаш даражасидан пастроқ. 

Ультракенг камера каби телефото камерада олинган 8K форматидаги видеолар сифати ҳам унчалик яхши эмас.

Барча видео формат ва камераларда видео барқарорлик мавжуд. Юриб видеога олганда, видеода бир оз силкиниш ҳосил бўлса-да, бу унчалик сезилмайди.

Ультракенг камерада фокус масофаси қисқа бўлганлиги сабаб, видеодаги силкинишлар деярли сезилмайди.

Барқарорлик 5х телефото камерасда ҳам яхши даражада. 5х зумда ҳали бунчалик барқарор бўлган видеоларни олишга қодир бўлган смартфон учрамаган эди.

Шунингдек, қурилмада барқор видео ҳамда барқарор видео Pro режимлари бор. Ушбу режимларни ёқиб асосий  ва ультракенг камераларида барқарорлашган видеоларни олиш мумкин. Бироқ ушбу режимлар ёқилганда фақатгина [email protected] кадр/секунд форматда видео олиш мумкин. Агар югурган ҳолатда видеога олинса, иккала режим ҳам барқорликни таъминлаб бера олмайди. Шунинг учун одиий режимда видеолар олган яхшироқ.

Муқобиллар

Европада Mi 11 Ultra'нинг 12/256ГБ версияси 1200 евро нархда сотилмоқда. Galaxy S21 Ultra'нинг нархи эса 1000 евро бўлиб, унинг 12/256ГБ версияси эса 1100 еврони ташкил қилади. OnePlus 9 Pro'нинг 12/256ГБ версияси 1000 евро атрифларида сотилса, Oppo Find X3 Pro'нинг нархи 1150 евро туради. Ушбу қурилмалар қаторига vivo X60 Pro+ смартфонини ҳам қўшиш мумкин.

Mi 11 Ultra қурилмаси Galaxy S21 Ultra'га қараганда яхшироқ видео ва суратга олади. S21 Ultra эса яхшироқ селфи суратларни олишга қодир. Шунингдек, S21 Ultra'нинг дисплейи Mi 11 Ultra'никига қараганда адаптивроқ. Энг муҳим омиллардан бири бу аккумулятор автономлиги бўлиб, бу борада S21 Ultra қурилмаси Mi 11 Ultra'га нисбатан яхшироқ натижага эга.

Фото: GSMArena

Умумий қилиб олганда, Mi 11 Ultra рақобатчиларига нисбатан яхшироқ камераларга эга. Бироқ 200 евродан кўпроқ пул тежаб қолиб Mi 11 Ultra ўрнига OnePlus 9 Pro смартфонларини сотиб олиш ҳам мумкин. Тўғри, аксарият техник кўрсаткичлар бўйича Mi 11 Ultra OnePlus 9 Pro'дан устун. Аммо OnePlus 9 Pro ҳам яхши камера ва энг сўнгги чип билан жиҳозланганини унутмаслик даркор.

2х оптик зум ҳамда микроскоп камера билан жиҳозланган Oppo Find X3 Pro ҳам Mi'га яхши муқобил вараинат бўлиши мумкин. Find X3 Pro'нинг камера модули Mi 11 Ultra'чалик бўртиб чиқмаган.

vivo X60 Pro+ ҳам Mi 11 Ultra ўрнига яхши муқобил танлов бўла олади. vivo'нинг орқа камера модули Mi 11 Ultra'никидек ўта бўртиб чиқмаган. Шунингдек, vivo'нинг орқа панели экочарм билан қопланган. Бироқ ушбу смартфонда стерео карнай ва IP68 стандарти мавжуд эмас.

...

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (2-қисм)

Хулоса

9.7балл

Xiaomi Mi 11 Ultra'ни ҳозирги кунда смартфон бозорининг енг кучли камерафони дейиш мумкин. Ушбу смартфон рақобатчиларига қараганда яхшироқ видео ва суратлар олишга қодир. Mi 11 Ultra фақатгина сифатли камралар билан чекланиб қолмаган. Унга энг яхши дисплей, сифатли стерео карнай ўранатилган. Бундан ташқари, смартфоннинг аккумулятор автономлиги ҳам чакки эмас. Mi 11 Ultra'нинг нархи бироз қиммат. Бироқ ҳудуд бозорларига қараб смартфон нархи турлича бўлиши мумкин.

Дизайн

Дисплей

Камера

Функциявийлик

Aлоқа

Унумдорлик

Aккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Asaxiy.uz 13 760 000 Сотиб олиш
Openshop.uz 13 699 000 Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Чиройли қайрилган екран дизайни ҳамда керамика билан қопланган премиум корпус
  • Орқа панелда дисплей мавжудлиги
  • Aккумулятор автономлиги яхши даражада ва тезкор қувватланиш имконияти
  • Сифатли стерео карнай
  • Бугунги кундаги енг яхши камералар
  • 1440p резолюция ҳамда 120Hz екран янгиланиш частотасида ишловчи 6.81 дюймли OLED дисплей

 Камчилиги

  • Ҳозирги кундаги смартфонлар ичида енг оғири
  • Камера корпусдан анчагина бўртиб чиққан
  • Орқа панелда жойлашган дисплей имкониятлари кам
  • Смартфоннинг қизиб кетиш еҳтимоли баланд