ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (1-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (1-қисм)

Xiaomi яқинда Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra тақдимотини ўтказган эди. Барчанинг диққат эътибори асосан Mi 11 Ultra'да бўлгани аниқ. Ўтган йили Mi 10 Ultra фақатгина Хитой бозорлари учун ишлаб чиқарилган эди. Бироқ, бу йил Mi 11 Ultra глобал бозор учун ҳам ишлаб чиқарилади. Бу эса кўпчилик Xiaomi ишқибозларини хурсанд қилди.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy A52 5G

Қурилманинг ташқи кўриниши ўзгача. Сабаби, унинг орқа томонида улкан камера модули жойлашган. Ушбу камера модули корпусдан анчагина бўртиб чиқиб туради. Кўпчилликка ушбу кўриниш ёқмаслиги аниқ.

Аммо ушбу улкан камера ҳозирда смартфонларнинг камераси орасида энг катта сенсорга эга. Бундан ташқари, камера модули ён томонида кичик дисплей ҳам бор. Бу кичик дисплей билан катта сенсорли камералардан фойдаланган ҳолда селфи суратларни олиш мумкин.

Фото: GSMArena

Mi 11 Ultra 6.81 дюймли Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Ушбу дисплей юқори резолюция, юқори экран янгиланиш частотаси, юқори ёрқинлик, миллиардлаб ранглар, HDR каби барча функцияларга эга.

Xiaomi Mi 11 Ultra'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.3х74.6х8.4 мм, 234г; олд шиша (Gorilla Glass Victus) орқа панель керамикадан ишланган, алюминий ром; IP68 стандарти.

> Дисплей: 6.81 дюймли AMOLED дисплейи, бир миллиард ранглар, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, Dolby Vision, 1700 нит ёрқинлик, 1440х3200p резолюция, 515ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G  (5 нм): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.

> Хотира: 8/256ГБ, 12/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.5.

> Камера:Асосий камера: 50МП, f/2.0, 24мм, 1/1.12“, 1.4µm, Қўш Пихел PDAF, Лазер AF, OIS; • Ультракенг: 48МП f/2.2, 12 мм, 128˚, 1/2.0“, 0.8µm, PDAF; • Телефото: 48МП f/4.1, 120 мм, /2.0“, 0.8µm, PDAF, OIS, 5х оптик зум.

> Селфи камера: 20МП, f/2.2, 27 мм, 1/3.4“, 0.8µm.

> Видео ёзув: •Асосий камера: 8К@24 кадр/сек., 4К@30/ кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек., гиро-EIS, HDR10+ •Селфи камера: [email protected]/60 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 67 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 100% 36 дақиқада (рекламага кўра), 67 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 100% 39 дақиқада, Quick Charge 4+, Power Delivery 3.0.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC; инфрақизил порт.

Xiaomi смартфонлари одатда чанг ва сувдан ҳимоя қиладиган IP68 стандартига эга бўлмас эди. Бироқ бу йилги Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra ушбу стандартга эгалиги қувонарли ҳолат. Инфрақизил порт ҳам смартфонда сақланиб қолган. Хитойлик техногигант стерео карнайларни ҳозирги кунда ўрта тоифадаги смартфонларга ҳам ўрнатмоқда. Аммо ўрта тоифадаги смартфонлардан фарқли равишда, компания Mi 11 Ultra'га  Harman/Kardon томонидан ишлаб чиқарилган юқори сифатли стерео карнай ўрнатган.

Ўтган йилги Mi 10 Ultra билан таққослаганда, Mi 11 Ultra'нинг аккумулятор сиғими ошган. Аммо тезкор қувватланиш имконияти пастлаган. Mi 10 Ultra 120 ваттда заряд олар эди. Бу йилги модель эса 67 ваттда қувватланади.

Қадоқ таркиби

Mi 11 Ultra қора қутида сотилади. Қурилма қадоғидан 67 ватт қувватлаш адаптори, USB-A га USB-C кабели,  3.5 мм аудио жек учун адаптор ҳамда смартфонни ҳимоялаш учун шаффоф силикон ғилоф ҳам ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (1-қисм)

Дизайн

Смартфон камера модули жуда катта бўлганлиги учун у қўлингизда бўлганида қурилманинг юқори қисми оғир эканлигини сезишингиз мумкин. Ҳақиқатан ҳам, орқа панелдаги бўритиб чиқиб турган камера эътиборингизни ўзига тортмай қолмайди.

Фото: GSMArena

Смартфон орқа панелининг катта қисмини эгаллаб олган ушбу камера модулида 3 та камера жойлашган. Камераларга қўшимча сифатида учталик LED чироқ, автофокус учун лазер ва кичик дисплей ҳам модулдан ўрин олган.

Фото: GSMArena

Камера модулининг катта бўлишига улкан сенсорли камералардан ташқари, у ерда жойлашган кичик 1.1 дюймли дисплей ҳам сабаб бўлган. Қурилма қалинлиги сезиларли даражада. Улкан камера сенсорлари бунга асосий сабабчидир.

ЎҚИНГ: Mi 11 Lite 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Корпусдан бўртиб чиқиб турган камера модулининг қалинлиги 3.7 мм ни ташкил қилади.

Фото: GSMArena

Шунга ўхшаш кучли камера модулларини биз аввал бошқа смартфонларда ҳам кўрган эдик. Мисол учун, Mi 10 Ultra. Ушбу қурилманинг тўрт камераси вертикал ҳолатда жойлашган. Яхши томони шундаки, Mi 10 Ultra'нинг камера модули Mi 11 Ultra'никидек жуда ҳам бўртиб чиқмаган.

Фото: GSMArena

Шунингдек, Samsung ҳам бу йил Galaxy S21 Ultra'нинг камера модули дизайнини ишлаб чиқишда яхши иш олиб борган.

Фото: GSMArena

Mi 11 Ultra'нинг камера модули ва орқа панели керамика билан қопланган бўлса-да, қурилма IP68 стандартига эга. Смартфоннинг икки хил: қора ва оқ рангдаги талқини мавжуд.

Mi 11 Ultra бармоқ изларини ўзида ушлаб қолади. Бироқ шиша қопламали смартфонларчалик кўп эмас. Шунингдек, оқ рангдаги Mi 11 Ultra'да қорасига нисбатан бармоқ излари қолганлиги унчалик билинмайди.

Смартфоннинг Xiaomi логотипи остида қўшимча маълумотлар ёзилгани бироз хунукроқ кўринади. Азалдан Xiaomi ўз смартфонларига чиқинди контейнери логотипини туширади.

Фото: GSMArena

Олд томондан Mi 11 Ultra модели Mi 11'га ўхшаб кетади. Иккала смартфон ҳам Gorilla Glass Victus билан қопланган 6.71 дюймли AMOLED дисплейга эга. Дисплей ён томонлари қайрилган.

Фото: GSMArena

Mi 11 Ultra оптик бармоқ изи сканерига эга. У экраннинг бош бармоқ учун қулай бўлган жойида жойлашган. Шунинг учун, смартфонни бармоқ изи сканери билан блокдан чиқариш қийинчилик туғдирмайди.

Фото: GSMArena

Смартфоннинг ромлари алюминийдан ишланган ва акс қайтарувчи қопламга эга. Ром жуда ингичка ва ундаги бўртиб чиққан бурчаклар қурилмани зарбаларда ҳимоя қилади.

Фото: GSMArena
Фото: GSMArena

Девайснинг пастки ромида USB-C ва SIM карта слоти ҳамда асосий микрофон  карнай жойлашгн.

Фото: GSMArena
Фото: GSMArena

Юқори ром қисмида иккинчи микрофон ва карнай, шунингдек, инфрақизил порт жойлашган.

Фото: GSMArena

Mi 11 Ultra ўлчамлари 164.3х74.6х8.4 мм бўлса, оғирлиги 234 граммни ташкил қилади. iPhone 12 Pro Max ва Galaxy S21 Ultra билан таққослаганда, Mi 11 Ultra улардан 7-8 граммга оғирроқ бўлса, Oppo Find X3 Pro'дан 40 граммга оғирроқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11'нинг техник жиҳатлари билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!