ТераТавсиф: Xiaomi Mi Note 10 Lite (1-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Mi Note 10 Lite (1-қисм)

ТераТавсиф давом этади! Мухлисларимиздан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда Xiaomi Mi Note 10 Lite смартфонининг тавсифини тайёрлашга қарор қилдик.

Тавсифнинг бошқа қисмлари билан танишиш учун бу ерга босинг.

2019 йил ноябрь ойида тақдим қилинган Mi Note 10 108 мегапикселлик камерага эга дунёдаги илк смартфон бўлганди. Орадан қарийб олти ой ўтиб Xiaomi ушбу қурилманинг Lite версиясини оммага тақдим қилди. Қуйида ушбу енгилроқ моделни тавсифлаймиз.

Mi Note 10 Lite кўп жиҳатдан Mi Note 10'нинг ўзига ўхшайди — ҳар икки моделга ўрта тоифа Snapdragon 730G чипи, 6.47 дюйм AMOLED дисплей ва 5,260 мАс сиғимли аккумулятор қўйилган. Шунча ўхшаш томони бор экан, Lite нимаси билан Lite?

Ҳар икки қурилма ўртасидаги деярли ягона фарқ камера тизимида. Албатта, Mi Note 10 Lite камераси Mi Note 10'никичалик даражада кучли эмас. Қаҳрамонимиз 108 мегапикселлик асосий камера ўрнига ўрта катталикдаги 64МП асосий камерага эга. 20МП ультракенг бурчакли камера ўрнига эса 8МП лик камера қўйилган. Mi Note 10'да икки телефото камера бор, Lite'да эса бирорта ҳам телефото камера йўқ. Енгилроқ смартфонимиз 2МП макро ва 5МП сатҳ/чуқурлик камераларига эга; лекин бу кўпчиликни ҳайратга соладиган линзалар эмас.

Олд томондаги камералар борасида ҳам фарқ бор. 32 мегапикселлик камера ўрнини 16 мегапикселлик линза эгаллаган. Бор асосий фарқ мана шунда!

Техник жиҳатларига эътибор қаратсак, иккала смартфонни бир-биридан деярли фарқлаб бўлмайди.

Xiaomi Mi Note 10 Lite'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: алюминий ром, олд ва орқа панелда Gorilla Glass 5 шишаси; 157.8 х 74.2 х 9.7 мм, 204 г; Midnight Black, Glacier White, Nebula Purple ранглари;

> Дисплей: 6.47" қайрилма AMOLED, томчисимон тирқиш, 2340 х 1080p резолюция, 19.5:9 томонлар нисбати, 398 пиксел/дюйм; HDR10, DCI-P3 ранглар гаммаси;

> Орқа камералар: •Асосий (кенг): 64МП, 1/1.72" Quad Bayer сенсори, 0.8µм пиксел ўлчами, 26 мм га эквивалент фокус узунлиги, f/1.9 апертура, PDAF. •Ультракенг бурчакли: 8МП, 1/4.0“, 1.12µм, F/2.2, қўзғалмас фокус. •Макро камера: 2МП, 1/5", 1.75µм пиксел ўлчами, F/2.4, автофокус. •Сатҳ камераси: 5МП, F/2.4;

> Олд камера: 16МП, 1/3.1", 1.0µм, f/2.5;

> ОТ: Android 10, MIUI 11;

> Чип: Qualcomm Snapdragon 730G: саккиз ядроли CPU (2х2.2 GHz Kryo 470 Gold & 6х1.8 GHz Kryo 470 Silver), Adreno 618 график процессори;

> Хотира: 6/8ГБ тезкор хотира; 64/128ГБ UFS 2.1 доимий хотира, microSD слоти мавжуд эмас;

> Аккумулятор: 5,260 мА/соатлик Li-Po; 30 ватт тезкор қувватлаш;

> Алоқа: қўш-SIM; LTE-A, 4 палосали частота агрегацияси, Cat.15/13 (800Мбпс/150Мбпс); USB-C; Wi-Fi a/b/g/n/ac; қўш палосали GPS; Bluetooth 5.0; FM радио, инфрақизил бластер;

> Бошқа: экраности бармоқ изи сканери, якка карнай, 3.5 мм аудио жек.

Қадоқ таркиби

Xiaomi Mi Note 10 ҳам, Mi Note 10 Lite ҳам қора картон қутида сотилади. Бироқ янги қадоқа бир қатор косметик ўзгаришлар бор. Масалан, «10» сони Lite'да тўқроқ қилиб ёзилган ва ён томонда Huawei'ни масхаралаб айтилаётган: «With easy access to the Google apps you use the most» («Сиз энг кўп фойдаланадиган Google иловаларига осон уланиш имкони билан») жумласи ёзиб қўйилган.

Қадоқ ичида эса 30 ваттлик қувватлаш адаптери бор. Xiaomi баъзи бошқа компанияларга ўхшаб, «бу смартфон 30 ваттда заряд олади, лекин қадоқда сизга фақат 18 ваттлик зарядчик берамиз», қабилидан фойдаланмагани учун «респект»! USB-A-2-C кабели ҳам бор. Қути ичидаги энг сўнгги маҳсулот — тутунли шаффоф силикон ҳимоя ғилофи.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (1-қисм)

Хулоса

NOTEBOOKCHECK

8.8балл

Xiaomi Mi Note 10 Lite yuqori toifaga mansub «aka»si Mi Note 10 bilan deyarli bir xil darajada kuchli va bir xil texnik jihatlarga egaligi bois qurilma nomidagi «Lite» so‘zi foydalanuvchiga smartfon haqida ma'lumot berishdan ko‘ra ko‘proq chalg‘itadi. Xiaomi faqatgina kamera moduliga o‘zgartirishlar kiritgan, biroq 108MP o‘rniga qo‘yilgan 64MP kamera ham maqtovga loyiq. Mi Note 10 Lite anchayin arzon; bu borada «Lite» jumlasi smartfonga mos keladi.

Dizayn

Displey

Kamera

Funksiyaviylik

Aloqa

Foydalanishga qulayligi

Samaradorlik

Akkumulyator

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Asaxiy 3 150 000 сўм Сотиб олиш
Radius 3 380 000 сўм Сотиб олиш
Mediapark 3 485 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Katta va yorug' AMOLED ekran
  • HDR10
  • A'lo darajadagi akkumulyator avtonomligi
  • Tezkor quvvatlash
  • Yaxshi yorug‘likda sifatli tasvirlar
  • A'lo darajadagi video stabilizatsiyasi
  • Foydalanishga qulay MIUI interfeysi
  • Apdeytlarning tez-tez kelishi
  • 3.5 mm audio jek
  • FM radio
  • Infraqizil blaster

 Камчилиги

  • Telefoto kamera mavjud emas
  • Past yorug‘likda kamera sifati ko‘ngildagidek emas
  • Selfilar sifati a'lo darajada emas
  • microSD karta sloti yo‘q
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!