ТераТавсиф: Xiaomi Mi Note 10 Lite (4-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Mi Note 10 Lite (4-қисм)

Xiaomi Mi Note 10 Lite смартфони тавсифининг тўртинчи қисмида фойдаланувчи интерфейси ва қурилманинг бенчмарк синовларидаги натижаларига тўхталиб ўтамиз.

Тавсифнинг бошқа қисмлари билан танишиш учун бу ерга босинг.

Android 10 асосидаги MIUI 11
Қаҳрамонимиз ҳозирги аксарият Xiaomi ва Xiaomi'га алоқадор смартфонлар (аҳем, Poco) сингари Android 10 асосидаги MIUI 11 интерфейсида ишлайди. Бутун интерфейс бўйлаб содда дизайн ва юқори даражада сайқал ишлари кўриниб туради ва бу йиллар давомида амалга оширилган ўзгаритириш/такомиллаштириш ишлари натижасидир.

Биометрик хавфсизлик борасида, Xiaomi Mi Note 10 Lite экранни қулфдан чиқариш учун сизга ёки бармоқ изи, ёки юзни танишдан бирини танлаш имконини беради. Бармоқ изи сканери тез ва ишончли ишлагани боис сизга ушбу усулдан фойдаланишни маслаҳат берган бўлардик. Юзни таниш унчалик ҳам ишончли эмас, бироқ қулайлик сиз учун биринчи ўринда бўлса, унда, ушбу усулдан фойдалансангиз ҳам бўлади.

Қурилмани қулфдан чиқаришда акс эттириладиган бир неча анимациялардан бирини танлашингиз мумкин. Xiaomi бу борада ҳам майда деталларгача эътибор бергани учун компанияга мақтов айтмасдан илож йўқ.

Mi Note 10 Lite Доим ёниқ экранни қўллаб-қувватлайди. Ушбу функция доим ишлаб туриши ёки маълум вақт доирасидагина ёниқ туришини белгилаб қўйишингиз мумкин. MIUI 11'да жуда кўп мавзулар бор. Улардан бирини танлашингиз ва ҳатто баъзиларини ўзингизга мослаштириб олишингизнинг имкони ҳам бор. Доим ёниқ экран ойнаси фаол бўлганда янги билдиришномалар келса, экран четларида бу акс этади.

Қулф экранида, шунингдек, бир неча тезкор функциялар мавжуд. Ойнанинг чап томонидаги тезкор панелдан Mi Пульт ва IoT гаджетларингизни назорат қилишингиз ва фонарни ёқиб-ўчиришингиз мумкин.

Навигация, одатдагидек, экран қуйисидаги учта тугма воситасида амалга оширилади. Бироқ ишоравий бошқарув имкони ҳам бор. Олдинги иловага ўтиш учун экраннинг ён томонларини суриш керак бўлади.

Бутун тизим бўйлаб амал қилувчи Қора режим ҳам бор. Интерфейснинг деярли барча жиҳатлари, масалан, обойлар, иконкалар, шрифт ва ҳ.к. ларни дидингизга мослаштириб олсангиз бўлади.

MIUI, бундан ташқари, Хавфсизлик иловасига ҳам эга. У ердан қурилмангизни вирусларга қарши сканер қилиш, қора рўйхатни бошқариш, мобил маълумотлардан фойдаланишни назорат қилиш/тақиқлаш, оператив хотирани кешдан тозалаш кабиларни бажариш имкони бор. Илова, шунингдек, ўрнатилган иловаларга берилган рухсатларни бошқариш ва қайси илова қанча даражада аккумулятор қувватидан фойдаланиши мумкинлигини белгилаш, керак бўлса, тақиқ қўйиш мумкин.

Xiaomi'нинг қатор мультимедиа иловалари ҳам бор — Галерея, Мусиқа ва Видео плейер. Баъзи минтақаларда бу иловаларда пуллик стриминг хизматлари ҳам тақдим қилинади. MIUI 11 ҳужжатларни кўриш учун янги иловага ҳам эга ва дастур деярли барча оммабоп файл форматларини қўллаб-қувватлайди. Mi Note 10 Lite инфрақизил нур таратгич воситасида ишловчи Mi Пульт иловасига ҳам эга эканлиги эсдан чиқмасин. FM Радио ҳам бор, албатта.

Синтетик бенчмарклар
Қаҳрамонимиз Lite бўлмаган шериги каби Snapdragon 730G чипида ишлайди. Қуалcоммънинг ўрта тоифанинг ўрта синфига мансуб ушбу чипи саккиз ядроли асосий процессорга эга; CPU 2+6 типидаги конфигурация асосига қурилган: 2.2 GHz лик 2 та Kryo 470 Gold ва 1.8 GHz лик 6 та Kryo 470 Silver ядролари бор. График процессори эса — Adreno 618. Тезкор ва доимий хотира борасида учта танлов бор — 6/64, 6/128 ва 8/128ГБ. Тавсифимида 6/128ГБ лик версиядан фойдаланяпмиз. Доимий хотира UFS 2.1 типида.

GeekBench 5.1 (якка ядроли)
GeekBench 5.1 (бир неча ядроли)

GeekBench тести натижаларига эътибор қаратсак, қурилмамиз ўртача натижа кўрсатганини кўрамиз. Snapdragon 730 (G-сиз) га эга Galaxy A71, Mi 9T ва realme Х2'лар якка ядро синовларида бироз яхшироқ натижа қайд этгани кўринади. Snapdragon 765 лик Motorola Edge эса анчайин яхшироқ натижа кўрсатиб, Kirin 810'да ишловчи Huawei P40 Lite ва Honor 9X'лар билан бир қаторда турибди.

AnTuTu ҳам бизнинг смартфонга бошқа шерикларидан кўра пастроқ балл берди.

AnTuTu 8

 

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (4-қисм)

Хулоса

NOTEBOOKCHECK

8.8балл

Xiaomi Mi Note 10 Lite yuqori toifaga mansub «aka»si Mi Note 10 bilan deyarli bir xil darajada kuchli va bir xil texnik jihatlarga egaligi bois qurilma nomidagi «Lite» so‘zi foydalanuvchiga smartfon haqida ma'lumot berishdan ko‘ra ko‘proq chalg‘itadi. Xiaomi faqatgina kamera moduliga o‘zgartirishlar kiritgan, biroq 108MP o‘rniga qo‘yilgan 64MP kamera ham maqtovga loyiq. Mi Note 10 Lite anchayin arzon; bu borada «Lite» jumlasi smartfonga mos keladi.

DIZAYN

DISPLEY

KAMERA

FUNKSIYAVIYLIK

FOYDALANISHGA QULAYLIGI

ALOQA

SAMARADORLIK

AKKUMULYATOR

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Asaxiy 3 150 000 сўм Сотиб олиш
Radius 3 380 000 сўм Сотиб олиш
Mediapark 3 485 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Katta va yorug‘ AMOLED ekran
  • HDR10
  • A'lo darajadagi akkumulyator avtonomligi
  • Tezkor quvvatlash
  • Yaxshi yorug‘likda sifatli tasvirlar
  • A'lo darajadagi video stabilizatsiyasi
  • Foydalanishga qulay MIUI interfeysi
  • Apdeytlarning tez-tez kelishi
  • 3.5 mm audio jek
  • FM radio
  • Infraqizil blaster

 Камчилиги

  • Telefoto kamera mavjud emas
  • Past yorug‘likda kamera sifati ko‘ngildagidek emas
  • Selfilar sifati a'lo darajada emas
  • microSD karta sloti yo‘q
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!