ТераТавсиф: Xiaomi Mi Note 10 Lite (5-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Mi Note 10 Lite (5-қисм)

Xiaomi Mi Note 10 Lite'га бағишланган тавсифимиз давом этади. Мана, кўпчилик кутган қисм — камера, тасвир ва видео сифати бўлимига ҳам келдик.

Эслатиб ўтамиз, ТераТавсифимизнинг бошқа қисмларини бу ердан ўқишингиз мумкин.

«Енгилроқ» смартфонда енгилроқ камера
Mi Note 10 lite'га Mi Note 10'даги камераларнинг енгилроқ талқини ўрнатилган. Note 10'даги 108 мегапикселлик камерадан воз кечилган, ҳар икки телефото камера олиб ташланган, ультракенг бурчакли линза резолюцияси эса камайтирилган ва ушбу линза автофокус хусусиятидан маҳрум қилинган.

Қаҳрамонимизнинг асосий камераси оммабоп 64 мегапикселлик Quad Bayer сенсорини ишлатади. Бу датчик 1/1.7" катталикда бўлиб, 0.8µм ҳажмли пикселларга эга ва камерада олинган тасвирлар стандарт бўйича 16МП резолюцияда чиқади. Асосий камера 26 мм эквивалентдаги фокус узунлиги ва f/1.9 апертурага эга. Mi Note 10'дагидан фарқли, Lite'нинг асосий «кўз»и стабилизацияланмаган.

Ультракенг бурчакли камера эса f/2.2 апертурали 8МП объективга эга. Фокус узунлиги эса ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилмаган.
Портретларда сатҳни ўлчаш учун телефото камера йўқ. Унинг ўрнига 5МП лик модул қўйилган. Яқиндаги объектлар тасвирини ҳосил қилиш учун эса 2МП лик макро камера бор. Шундай қилиб, орқа панелдаги камералар сони 4 та.

Селфилар олиш учун бизнинг смартфон 16МП резолюциядаги камерадан фойдаланади. Экран тирқиши ичига ўрнатилган линза f/2.5 апертурага эга. Автофокус мавжуд эмас.

Камералар сони ва техник жиҳатларидаги фарққа қарамасдан, Камера иловаси бошқа Xiaomi смартфонларидаги билан бир хил. Бир режимдан бошқасига ўтиш учун ён томонга сурасиз, аммо ҳар бир режимга ўтиш учун алоҳида-алоҳида свайп қилишингиз керак бўлади. Масалан, Фото режимидан Тунги режимга ўтиш учун бир марта узун свайп қилиб бўлмайди — учта қисқа свайп талаб қилинади. Экранда кўриниб турган режимлар номи устига босиш билан ҳам ўша режимни фаоллаштирсангиз бўлади. Экранни тепага ва пастга суриш билан олд/орқа камералардан бирини ёқиш мумкин эмас, бунинг учун фақатгина расмга олиш тугмаси ёнидаги махсус иконкани чертиш талаб қилинади.

Юқори томонда фонарь функциялари, HDR ва сунъий интеллект тугмаси бор. Макро режими ва гўзаллик эффектлари, фильтрлар учун сеҳрли таёқча иконкасини ҳам шу ердан топасиз. Гамбургер менюсида эса камеранинг барча параметрлари жойлашган.

Смартфонда Pro режими бор. Ушбу режим ёқилганда ҳам асосий, ҳам ультракенг, ҳам макро камералардан фойдалансангиз бўлади.

Камера иловаси

Тавсир сифати
Қаҳрамонимизда кун ёруғида олинган расмлар анчайин яхши сифатли чиқади. Тасвирлар деталга бой, хиралик даражаси эса кам. Ранглар ҳақиқий ҳаётдаги каби акс этади, динамик диапозон эса анча кенг.

...

Агар олмоқчи бўлган расмларингиз контрастли ва жиловдор чиқишини хоҳласангиз, AI (сунъий онг) режимини ёқиш билан бунга эришишсангиз бўлади. Аммо, бизнингча, бу режим билан олинган тасвирлар ўта тўйинган чиқади, кучайтирилган контраст эса деталларни камайтиради.

...

Асосий камера номинал резолюциясида ҳам расмлар ҳосил қила олади. Агар яхши даражада ёруғлик тушиб турган бўлса, 64МП лик режим билан ҳам анчайин деталлга тўла расмлар олсангиз бўлади. Бироқ бу режимда динамик диапозон қисқариб ёки умуман йўқ бўлиб кетади, тасвирнинг хиралик даражаси ҳам 16МП расмлардагидан кўра юқори бўлади.

...
Mi Note 10 Lite телефото камерага эга эмасдир, лекин 2x зум функцияси бор.
...

Mi Note 10 Lite'нинг ультракенг бурчакли камераси 8 мегапиксел резолюцияга эга. Ушбу камерада олинган тасвирларда деталлар талаб даражасида, ранглар эса асосий камерадагидан кўра бироз илиқроқ. Динамик диапозон унчалик зўр эмас, лекин смартфон тоифаси учун етарлича кенг.

...

Қаҳрамонимиз паст ёруғликда олган расмлар сифати бизни қойил қолдирмади. Асосий камерада олинган расмлар тиниқ эмас. Бироқ ранглар яхши акс эттирилган, динамик диапозон эса қурилма тоифасига мос.

...
Тунги режим ёқилиши билан эса тасвир сифати ҳам ошади, деталлар кўпаяди.

Ультракенг бурчакли камера ҳам қоронғи шароитда муаммоларга дуч келади. Бу камера учун Тунги режим мавжуд эмас, афсуски.  

Портрет режими
Қаҳрамонимизда портрет режими анча яхши ишлайди. Субъектни фондан ажратиб олиш аъло даражада. Терига берилган туслар чиройли, юқори контрастли манзаралар учун HDR ҳам мавжуд.

...
Бу режим объектлар билан ҳам яхши ишлайди.
...

Макро камерада олинган тасвирлар
Смартфонимиздаги макро камера автофокус хусусиятига эга. Бу эса тасвирга тушираётган объектингизга нисбатан маълум бир белгиланган масофада туришингиз шарт эмас, деганидир. Аммо камера резолюцияси 2МП бўлгани учун тасвирлар кўп ҳам деталлга бой эмас. Динамик диапозон чегараланган ва расмларда яшил рангга оғиш кузатилади.

...

Селфилар
Mi Note 10 Lite'да олинган селфилар анчайин яхши. Деталлар талаб даражасида, лекин ранглар унчалик ёрқин эмас. Динамик диапозон ва экспозиция эса қойилмақом.

...

Селфи камерада олинган портретларда субъектни фондан ажратиш яхши ишлайди.

Видео ёзув
Қаҳрамонимиз асосий камераси билан 4K форматда сониясига 30 та кадр ёзиш имконига эга. Ультракенг камера эса 1080p катталикдаги 30 кадр/сек. лик видеолар ҳосил қилади.
Асосий камера юқори сифатли видео ёзиб олади. 4K видеолар деталлга бой ва табиий кўринади. Контраст юқори, ранглар билан эса муаммо мавжуд эмас.
ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (5-қисм)

Хулоса

NOTEBOOKCHECK

8.8балл

Xiaomi Mi Note 10 Lite yuqori toifaga mansub «aka»si Mi Note 10 bilan deyarli bir xil darajada kuchli va bir xil texnik jihatlarga egaligi bois qurilma nomidagi «Lite» so‘zi foydalanuvchiga smartfon haqida ma'lumot berishdan ko‘ra ko‘proq chalg‘itadi. Xiaomi faqatgina kamera moduliga o‘zgartirishlar kiritgan, biroq 108MP o‘rniga qo‘yilgan 64MP kamera ham maqtovga loyiq. Mi Note 10 Lite anchayin arzon; bu borada «Lite» jumlasi smartfonga mos keladi. Xiaomi Mi Note 10 Lite yuqori toifaga mansub «aka»si Mi Note 10 bilan deyarli bir xil darajada kuchli va bir xil texnik jihatlarga egaligi bois qurilma nomidagi «Lite» so‘zi foydalanuvchiga smartfon haqida ma'lumot berishdan ko‘ra ko‘proq chalg‘itadi. Xiaomi faqatgina kamera moduliga o‘zgartirishlar kiritgan, biroq 108MP o‘rniga qo‘yilgan 64MP kamera ham maqtovga loyiq. Mi Note 10 Lite anchayin arzon; bu borada «Lite» jumlasi smartfonga mos keladi.

DIZAYN

DISPLEY

KAMERA

FUNKSIYAVIYLIK

FOYDALANISHGA QULAYLIGI

ALOQA

SAMARADORLIK

AKKUMULYATOR

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Asaxiy 3 150 000 сўм Сотиб олиш
Radius 3 380 000 сўм Сотиб олиш
Mediapark 3 485 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Katta va yorug‘ AMOLED ekran
  • HDR10
  • A'lo darajadagi akkumulyator avtonomligi
  • Tezkor quvvatlash
  • Yaxshi yorug‘likda sifatli tasvirlar
  • A'lo darajadagi video stabilizatsiyasi
  • Foydalanishga qulay MIUI interfeysi
  • Apdeytlarning tez-tez kelishi
  • 3.5 mm audio jek
  • FM radio
  • Infraqizil blaster

 Камчилиги

  • Telefoto kamera mavjud emas
  • Past yorug‘likda kamera sifati ko‘ngildagidek emas
  • Selfilar sifati a'lo darajada emas
  • microSD karta sloti yo‘q
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!