ТераТавсиф: Xiaomi Poco M4 Pro 5G (Redmi Note 11)

ТераТавсиф: Xiaomi Poco M4 Pro 5G (Redmi Note 11)

Poco M4 Pro халқаро бозор учун сотувга чиқди. Албатта, ушбу қурилма мавсумнинг бестселлер смартфони бўлиши кутилмоқда. Ўтган йилги Poco M3 Pro 5G билан таққослаганда янги смартфоннинг техник кўрсаткичлари анча яхшиланган. Мисол учун, қурилмага каттароқ ва рангдорроқ дисплей, такомиллашган камералар, тезкор қуввтлаш технологияси ҳамда стерео динамик ўрнатилган. Ушбу ўзгаришларга қарамай, смартфон нархи ҳали ҳам арзонлигича қолган.

ЎҚИНГ: Google Pixel 6 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Фото: GSMArena

Янги Poco смартфони 6.6 дюймли IPS LCD дисплейига эга бўлиб, у 90Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Бошқа ўзгаришлар ҳақида гапирадиган бўлсак, янги дисплей DCI-P3 рангларини қўллаб-қувватлайди. Poco M3 Pro sRBG рангли дисплейга эга эди. Экраннинг сенсорли намуна олиш частотаси 180Hz дан 240Hz га ошди.

Смартфон Dimensity 810 5G чипи билан жиҳозланган. Ўтган йилги Poco M3 Pro қурилмаси Dimensity 700 5G чипига эга эканлигини ҳиобга олсак буни сезиларли ўсиш дейиш мумкин. Чип CPU тезлиги бўйича кичик ўсишга эришган, бироқ ушбу чип 6 нанометрлик жараён асосида яратилган. Аввалги Dimensity 700 эса 7 нанометрлик жараён асосида яратилган эди. Шундай бўлсада, кундалик фойдаланишда бу жиҳатлар унча сезилмайди.

Фото: GSMArena

Xiaomi энди камералар сонини кўпайтириш ўйнини якунлади. Компания кўп ҳам фойдаланилмайдиган макро ҳамда сатҳ камералардан воз кечди. Poco M4 Pro 5G'да 50МП асосий камера ҳамда 8МП ультракенг камера мавжуд. Тўғри камерлар сони M3'дан камроқ, лекин Poco M3 смартфонида ультракенг камера йўқ эди.

Смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, уни 33 ваттда қувватлаш мумкин. Қувватлаш адапери смартфон қутисидан ўрин олган. Xiaomi'нинг айтишича, смартфон тўлиқ қувватланиш учун 59 дақиқа вақт сарфлайди.

Европа мамлакатларида 4/64ГБ хотира ҳажмига эга бўлган Poco M4 Pro'нинг нархи 230 еврони ташкил қилади.

Xiaomi Poco M4 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.6х75.8х8.8мм, 195г; олд панель шиша (Gorilla Glass 3), орқа панель пластик, пластик ром, IP53 стандарти.

> Дисплей: 6.60 дюймли IPS LCD дисплейи, 90Hz экран янгиланиш частотаси, 450 нит ёрқинлик, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 399ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek Dimensity 810 5G (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.4 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2.

> Хотира: 4/64ГБ, 6/128ГБ; UFS 2.2; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11 MIUI 12.5.

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 26мм, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 119˚.

> Селфи камера: 16МП, f/2.5, (кенг).

> Видео ёзув: Асосий камера: 1080p@30/60 кадр/сек; Селфи камера: 1080p@30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс, 33 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 59 дақиқада (рекламага кўра).

> Боқша: Бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; 3.5мм аудио жек.

Смартфон IP53 стандарти эга бўлиб, чанг ва сув сачрашига чидамли ҳисобланади. Бу ёмғир кўп ёғадиган ҳамда нам ҳудудларда яшовчи фойдаланувчилар учун қўшимча афзалликдир.

Смартфонда энди макро ҳамда сатҳ камералари мавжуд эмас. Бу портрет режимига таъсир ўтказадими ёки AI алгоритми олиб ташланган камера ўрнини тўлдира оладими? Бунга кейинроқ жавоб берамиз.

Қадоқ таркиби

Одатдагидек қурилма Poco смартфонлари каби сариқ қутида сотилади. Қадоқда смартфон билан бирга 33 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели, SIM-карта эжектори, шаффоф силикон ғилоф ҳамда Poco стикерлари ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: realme GT Neo2'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Дизайн

Poco M4 Pro 5G бу - Redmi Note 11 смартфонининг қайта брендланган версияси ҳисобланади. Poco смартфонлари ўзининг дизайнига эга. Redmi Note 11 фарқли ўлароқ M4 Pro'нинг орқа панелида катта Poco ёзуви бор.

Қурилма орқа панелининг четлари ром томонга қайрилган. Панель эса матовий қопламга эга. Ушбу матовий қоплам анча сифатли бўлиб, қўл билан текканда панель худди шиша қопламга эга бўлгандек таассурот қолдиради.

Фото: GSMArena

Графитли орқа панель чиройли кўринади, лекин у бармоқ изларини ўзида ушлаб қолади ва бир неча дақиқада орқа панель бармоқ излари билан тўлиб кетади. Агар бармоқ изларини ёқтирмаснгиз, сариқ ёки кўк ранг вариантларини кўриб чиқишингиз мумкин, аммо иккаласида ҳам тепадаги тўртбурчак майдон қора рангда бўлади.

Орқа панель дизайнидан смартфон Poco брендига мансублиги билиниб туради. Смартфоннинг орқа панели ҳамда ромлари пластикдан ишланган. Қурилмада IP53 стандарти бўлиб, у смартфонни чанг ва сув томчиларидан ҳимоя қилади.

Олд панель 6.6 дюймли дисплейдан иборат. Poco M3 Pro 5G билан таққослаганда унинг дисплей ҳажми 0.1 дюймга катталашган. Аввалгидек дисплей юқори қисмининг ўртасида юмалоқ тирқишли селфи камера жойлашган. Дисплей энди DCI-P3 ранг имкониятларини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, унинг сенсорли намуна олиш частотаси 240Hz га ошган.

Фото: GSMArena

Смартфондаги селфи камеранинг резолюцияси ҳам ошган. Аввалги M3'да 8МП селфи камера бўлган бўлса, Янги смартфон 16МП селфи камера билан жиҳозланган. Дисплейнинг энг юқори қисмида ингичка динамик жойлашган. Бу стерео динамик вазифасини бажаради.

Фото: GSMArena

Шунингдек, смартфон ромининнг юқорисида ҳам бир неча тешикчалар бўлиб, улар ҳам стерео динамикнинг бир қисми ҳисобланади. Агар смартфонда мусиқа қўйилганда смартфоннинг юқори ҳамда пастки қисмларидан овоз эшитилади. Юқоридаги динамик пастдаги асосий динамикчалик баланд товуш чиқара олмайди. Бироқ стерео овоз эффекти моно динамикка қараганда анча яхши мусиқа оҳангини беради.

Келинг, яна бир бор смартфоннинг орқа панелига назар ташлаймиз. У ерда катта камера модули бўлиб, унда иккита камера жойлашган. Камера модулининг юқори қисмидан 50МП асосий камера ўрин олган. Пастки қисмида эса 8МП ультракенг камера, LED чироқ ҳамда иккита юмалоқ тешикда қизил нуқта ва AI ёзувлари жойлашган.

Фото: GSMArena

Xiaomi кераксиз бўлган камералардан воз кечгани жуда яхши. Агар компания ушбу камера модули дизайнидан воз кечганида янада яхшироқ бўлган бўларди.

Қурилманинг ромлари ҳам пластикдан ишланган ҳамда ёқмили матовий қопламга эга. Орқа панель ром томонга бироз қайрилган, бу ўз навбатида смартфон қўлда яхши ўрнашиб туришига имкон беради.

Фото: GSMArena

Смартфоннинг юқори қисм ромида микрофон, инфрақизил порт, иккинчи динамик жойлашган. Пастки қисмда эса асосий динамик, USB-C порти, 3.5 мм аудио жек ўрин олган.

Фото: GSMArena

SIM-карта уяси эса смартфоннинг чап қисмида жойлашган. Унга иккита SIM-карта ёки битта SIM-карта ҳамда битта microSD картасини қўйиш мумкин.

Фото: GSMArena

Овозни созлаш тугмалари смартфоннинг ўнг томонида жойлашган. Қувват тугамси ҳам шу ердан ўрин олган бўлиб, у бармоқ изи сканери вазифасини ҳам бажаради.

Фото: GSMArena

Poco M4 Pro 5G'нинг ўлчамлари 163.6х75.8х 8 мм, оғирлиги эса 195 граммни ташкил қилади. Poco M3 Pro 5G билан таққослаганда у икки миллиметерга узунроқ ҳамда беш граммга оғирроқ.

Компания смартфон дизайнини яхши ишлаб чиққан. Смартфон бюджед синфига мансуб. Қурилманинг техник жиҳатларида келиб чиқиб, у ўз нархига мос эканлигини айтишимиз мумкин.

ЎҚИНГ: vivo X70 Pro+'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Дисплей

Poco M4 Pro 5G смартфони 2,400х1,080 пиксел резолюциядаги 6.6 дюймли IPS LCD билан жиҳозлаган. Дисплей юқори қисмининг ўртасида юмалоқ тирқишли селфи камера жойлашган. Дисплейни эса Gorilla Glass 3 шишаси ҳимоялаб туради. Шунингдек, дисплей устига қўшимча ҳимоя учун пластик қоплам ўрнатилган бўлади.

Фото: GSMArena

Смартфон 90Hz экран янгиланиш частотаси ҳамда 240Hz сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Аввалги Poco M3 Pro'нинг дисплейи 90Hz частотада ишлар эди, бироқ сенсорли намуна олиш тезлиги нисбатан секинроқ 180Hz частотани ташкил қилар эди.

Афсуски, дисплей ҳеч қандай HDR имкониятларини қўллаб-қувватламайди. Синов давомида дисплей ёрқинлиги 410 нитгача кўтарилди. Қуёш нурлари остида эса ёрқинлик 510 нитга ошди. Энг минимал ёрқинлик даражаси эса 1.3 нитни ташкил қилди.

Poco учун MIUI операцион тизими икки хил: Yuqori (90Hz) ҳамда Standard (60Hz) экран янгиланиш частотасини таклиф этади. Юқори экран янгиланиш частотаси режимида экран жорий контентга қараб 50Hz, 60Hz ҳамда 90Hz га автоматик тарзда ўтган ҳолда ишлайди.

Фото: GSMArena

Poco M4 Pro'нинг дисплейи DCI-P3 ранг имкониятларини қўллаб-қувватлайди. MIUI операцион тизимида уч хил ранг контрасти созланмалари мавжуд. Булар Vivid (стандард DCI-P3) Saturated (DCI-P3) ҳамда Standard (sRGB) созланмаларидан иборат.

Скриншот: GSMArena

Vivid режимида сезиларли кўк ранг туси кўзга ташланди. Шунингдек, ранглар аниқлиги яхши даражада эмас. Худди шундай ҳолат Saturated режимида ҳам кузатилади. Standard режимда эса ранглар аниқлиги яхши даражада.

Poco M4 Pro 5G смартфони Widevine L1 DRM'ни қўллаб-қувватлайди. Фойдаланувчи максимал FullHD пикселлар сонида стрим контентларидан баҳраманд бўлиши мумкин.

Аккумулятор

Қурилма 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Уни 33 ваттда қувватлаш мумкин. Аввалги Poco M3 Pro ҳам 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Бироқ у 18 ваттда қувват олар эди.

Скриншот: GSMArena

Аккумулятор автономлик тестида қурилма 123 соатни қайд этди. Бу Redmi Note 10 5G ҳамда Poco M3 Pro 5G қайд этган натижа билан бир хил. Умумий қилиб айтганда, смартфон синов мобайнида ўзини жуда яхши кўрсатди.

Скриншот: GSMArena

Қувватлаш

Poco M3 Pro билан таққослаганда янги M4 Pro икки баробар тезкорроқ қувватлаш технологиясига эга. Қутидан 33 ваттлик қувватлаш адаптери ўрин олган.

Қурилма ярим соат ичида 0% дан 54% гача қувват тўплашга муваффақ бўлди.

Скриншот: GSMArena

Тўлиқ қувватланиш учун смартфон 59 дақиқа вақт сарфлаши рекламада айтиб ўтилган. Бироқ ўтказилган тестда смартфон 100% қувватланиш учун 67 дақиқа вақт сарфлади.

Скриншот: GSMArena

Қувватланиш вақтида cмартфоннинг ҳарорати ошиб кетиши мумкин, шунингдек, ушбу жараён тармоққа уланиш ва иловаларни автоматик янгилаш каби фон хизматларига таъсир қилади. Шунга қарамай, 67 дақиқа - бу бюджет смартфон учун ажойиб натижа!

Смартфонда симсиз қувватланиш имконияти мавжуд.

Динамик

Poco M4 Pro 5G стерео динамик билан жиҳозланган. Олдинги авлод Poco M3'да эса фақатгина битта динамик бор эди холос.

Фото: GSMArena

Асосий динамик смартфоннинг пастки қисмида, қўшимча динамик эса юқори қисмида жойлашган. Пастки қисмидаги асосий динамик юқорида жойлашган иккинчи динамикка нисбатан баландроқ товуш чиқаради.

Скриншот: GSMArena

Овоз баландлиги тестидан смартфон динамиклари жуда яхши натижани қайд этди. Басс ва юқори тонлар яхши тақдим этилган бўлса-да, ўрта тонларда етишмовчиликлар мавжуд. Умумий олганда бюджет синфига кирувчи смартфонда бундай стерео динамикларнинг бўлгани ҳам қувонарли ҳолат.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Apple iPhone 13 Pro Max

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!