ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (1-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (1-қисм)

Redmi Note линейкаси Xiaomi смартфон бизнесининг асосий таянчларидан бўлиб келган ва ушбу оила вакиллари ўзининг нархига лойиқлиги билан ажралиб турган. Note'ларнинг ҳозир тўққизинчи авлоди мавжуд ва бу қурилмалар ҳар галгидек кишини ўзига торта олади.

Ўзидан олдинги Redmi Note'лар каби Redmi Note 9 Pro ҳам кучли ўрта тоифа смартфонларидандир. Смартфонга катта экран, Qualcomm'нинг ўйинбўп чипи, нафис дизайнли камера модули, катта сиғимли аккумулятор ва энг сўнгги Android ва MIUI ўрнатилган.

Ўрта тоифа смартфонида бўлиши керак бўлган барча жиҳат Note 9 Pro'да жамланган. Дисплей, ҳатто, HDR10'ни ҳам қўллаб-қувватлайди. Бир сўз билан айтганда, девайснинг техник жиҳатлари кишини қувонтиради.

Келинг, қуйида Redmi Note 9 Pro'нинг техник жиҳатлари билан батафсил танишиб чиқамиз:

> Корпус: Пластик ром, олд ва орқа панелда Gorilla Glass 5 шишаси, сув ўтказмас, 165.8х76.7х8.8 мм, 209 г.
> Дисплей: 6.67" IPS LCD, 1080 х 2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395 пиксел/дюйм зичлик, HDR10.
> Орқа камералар: •Асосий: 64МП, f/1.9 апертура, 1/2.72" датчик ҳажми, 0.8µм пиксел ҳажми, PDAF. •Ультракенг: 8МП, f/2.2, 1/4", 1.12µм пиксел. •Макро: 5МП, f/2.4, 1.12µм, AF. •Сатҳ камераси: 2МП; 2160п@30 кадр/сек., 1080п@30/60/120 кадр/сек., 720п@960 кадр/сек. видео ёзув, электрон тасвир стабилизацияси.
> Олд камера: 16МП, f/2.5 апертура, 1.0µм пиксел. 1080п/30 кадр/сек. видео ёзув.
> ОТ: Android 10; MIUI 11.
> Чип: Snapdragon 720G (8нм): саккиз ядроли (2x2.3 GHz Kryo 465 Gold & 6x1.8 GHz Kryo 465 Silver), Adreno 618 GPU.
> Хотира: 6ГБ РАМ; 64/128ГБ UFS 2.1 хотира; махсус microSD уяси.
> Аккумулятор: 5,020мАс; 30 ватт тезкор қувватлаш.
> Алоқа: LTE-A; USB-C; Wi-Fi a/b/g/n/ac; қўш палосали GPS; Bluetooth 5.0; FM радио; инфрақизил нур тараткич.
> Бошқа: ён томонда бармоқ изи сканери; 3.5 мм аудио жек.

Қадоқ таркиби

Redmi Note 9 Pro қадоғи таркибида 30 ваттлик қувватлагич, USB-C кабель ва шаффоф силикон ғилоф бор.

Смартфонларнинг баъзиларида заводда олдиндан ўрнатилган жуда юпқа экран ҳимояси бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

Хулоса

9.2балл

Дисплей

Аккумулятор

Камера

Самарадорлик

Нарх

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Radius 2 447 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Mediapark 2 421 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Olcha 2 686 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Asaxiy 2 499 000 сўм Сотиб олиш
Openshop 3 705 000 сўм (64GB; 6 ойга бўлиб тўлаш) Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Gorilla Glass'га эга чиройли корпус
  • Сув сачрашидан ҳимоя
  • Катта ва ёрқин LCD экран
  • HDR10
  • Юқори даражадаги аккумулятор автономлиги
  • Тезкор қувватлас
  • Тоифаси доирасида максимал самарадорлик
  • Тоифаси доирасида яхши фото ва видео сифати
  • Энг сўнгги Android ва MIUI
  • NFC

 Камчилиги

  • Арзонроқ нарх учун realme 90Hz дисплейли смартфон таклиф қилади
  • Селфи камера тирқиши атрофидаги экран ёруғлиги бир текис эмас