ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (2-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (2-қисм)

Xiaomi Redmi Note 9 Pro тавсифига бағишланган туркум мақолаларимизнинг иккинчи сонига хуш келибсиз. Биринчи сонда смартфон билан танишиб, унинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркибини кўриб чиққан эдик. Энди эса ушбу мақолада смартфоннинг дизайни ва қурилмавий сифатига тўхталиб ўтамиз.

Ҳар икки томондан шиша билан қопланган смартфонлар дизайн борасида бир хил бўлади. Ишлаб чиқарувчи фақат олд камера тирқиши ва орқа томонда камера модули тузилмасини ўзгартириши мумкин; дизайннинг қолган жиҳатлари бундай смартфонлар ўртасида бир хил. Ҳозирги смартфонларнинг ёмон томонларидан бири мана шу жиҳатдир, аммо тақдирга тан беришдан бошқа нима ҳам қила олар эдик. Бизнинг қаҳрамонимиз Redmi Note 9 Pro ҳам дизайни борасидаги ҳозирги трендларга амал қилган.

Redmi Note 9 Pro анъанавий шиша сендвичли қурилма бўлиб, олда камераси айланасимон тирқишга эга, орқадаги тўртта камера эса тўртбурчак модул ичига жойланган. Ушбу смартфонда Xiaomi градиант стилдан фойдаланишдан бош тортиб, қурилма корпусини фақат битта рангга бўяган. Ранглар қаторига тропик яшил, музлик оқ ва интерстеллар кулранг кабилар киради.

Олд томон тўлиғича экран билан қопланган, деярли тўлиғича. 6.67 дюйм диагоналли IPS LCD экраннинг пастки томонида анчайин сезиларли қора ҳошия бор. Бу жиҳатни инобатга олмасак, 20:9 томонлар нисбатига эга ёрқин экрандан завқ билан фойдаланиш мумкин. Юқори томонда, экран марказида 16 мегапикселлик селфи камера жойлашган. Xiaomi ўзининг Redmi Note 9 Pro смартфони симметрик дизайни билан анча мақтанган. Очиғи, бу симметрия бизга ҳам ёқди.

Дисплейни Corning компаниясининг Gorilla Glass 5 шишаси ҳимоялаб туради. Смартфоннинг қайси рангини танламанг, экран остидаги ҳошия қора рангда бўлади. Яна юқорига чиқсак, олд камера тепасида жуда ингичка, лекин узун тирқиш жойлашгани кўринади. Бу ерда олд карнай ва билдиришномалар учун жуда кичик (оқ) LED чироқ жойлашган.

Биз тавсифимизда ишлатган смартфон ранги Interstellar Gray (интерстеллар кулранг), лекин кўриш мумкинки, бу ранг кўкка ўхшайди. Девайснинг орқа ва ён томонлари бир хил рангда бўлади.

Орқа панелдаги тўрт камерали модул бироз бўртиб чиққан, модул устига қопланган шиша ҳам Gorilla Glass 5. Камералар қаторига 8 мегапикселлик ультракенг бурчакли ва 64МП асосий (юқориги қатор), 5МП макро ва 2МП сатҳ линзалар (қуйи қатор) киради. Камералардан пастда эса LED чироғи бор.

Орқа камераси сабаб текис юзага қўйиб ён томонларини боссангиз, Redmi Note 9 Pro анчайин тебранади. Аммо ҳозирги кўпгина смартфонларда худди шу муаммо борлигини инобатга олсак, Xiaomi'ни айблашга ҳаққимиз йўқ.

Пластикдан ишланган ён томонлар эса ялтирамайдиган («матовое») қилиб ишлангани сабаб қурилма қўлдан сирпаниб кетмайди ва ўзига доғ олмайди. Смартфоннинг тепа томонида инфрақизил бластер жойлаштирилган бўлса, пастда карнай, 3.5 мм аудио тирқиш, микрофон ва USB-C порти мавжуд.

Чап ён томонда уч тирқишлик уя бор бўлиб, у ерга иккита SIM карта ва microSD хотира картаси солинади. Ўнг томонга эса овоз назорати ва қувват тугмачалари қўйилган. Қувват тугмасига бармоқ изи сканери ҳам ўрнатилган. Ушбу сканер ҳар доим ишлаб туради ва бармоқ изини ўта тез ўқий олади.

Redmi Note 9 Pro кичик смартфон эмас, аммо ингичка қилиб ишлангани учун чўнтагингизга яхши ўрнашади. Қурилманинг корпус сифати яхши, P2i сув ўтказмайдиган қопламаси эса ёмғир ёки сув сачрашидан (эътибор беринг, сув эмас, сув сачраши) смартфонни ҳимоялайди (Redmi Note 9 Pro IP68 номиналига эга эмас — сув ва чангдан ҳимояланмаган).

Девайснинг ён томонлари пластикдан ишлангани боис уни қўлда ушлашда муаммо бўлмайди ва ғилоф тақишга ҳожат йўқ. Шундай бўлса-да, қадоқ таркибида силикон ҳимоя ғилофи мавжуд.

ЎҚИНГ: Poco M2 Pro тақдим қилинди, лекин у оригинал смартфон эмас!

Хулоса

9.2балл

Дисплей

Аккумулятор

Камера

Самарадорлик

Нарх

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Radius 2 447 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Mediapark 2 421 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Olcha 2 686 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Asaxiy 2 499 000 сўм Сотиб олиш
Openshop 3 705 000 сўм (64GB; 6 ойга бўлиб тўлаш) Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Gorilla Glass'га эга чиройли корпус
  • Сув сачрашидан ҳимоя
  • Катта ва ёрқин LCD экран
  • HDR10
  • Юқори даражадаги аккумулятор автономлиги
  • Тезкор қувватлас
  • Тоифаси доирасида максимал самарадорлик
  • Тоифаси доирасида яхши фото ва видео сифати
  • Энг сўнгги Android ва MIUI
  • NFC

 Камчилиги

  • Арзонроқ нарх учун realme 90Hz дисплейли смартфон таклиф қилади
  • Селфи камера тирқиши атрофидаги экран ёруғлиги бир текис эмас
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!