ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (3-қисм)
Xiaomi Redmi Note 9 Pro смартфонининг тавсифи давом этади. Илгарироқ смартфоннинг техник жиҳатлари, қадоқ таркиби ҳамда дизайн ва қурилмавий сифатига тўхталиб ўтган эдик. Энди навбат лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги ва зарядлаш ҳамда карнай сифатига келди.
Дисплей
Илгари ҳам айтилганидек, Redmi Note 9 Pro 6.67" IPS LCD дисплейга эга. Экраннинг юқори томонида айланасимон камера тириқиши мавжуд. Экран резолюцияси 1080p'га тенг бўлиб, бу 2,400х1,800 пикселни ташкил қилади. Пиксел зичлиги дюймга 395 пиксел. Томонлар нисбати эса 20:9. Gorilla Glass 5 шишаси экранни ҳимоялаб туради. Айланасимон тирқиш атрофидаги ҳудуд ёруғлиги бир текис эмас, бу ёрқин фонда яққол кўзга ташланади. Ушбу камчилик смартфонни ишлатаётганингизда эътиборингизни кўп ўзига тортади. Айни муаммо LCD панелларнинг OLED панелларига нисбатан катта камчилигидир.
Смартфон дисплейи HDR10'ни қўллаб-қувватлайди. Бу эса YouTube'дан 1080p катталикдаги HDR видеоларни томоша қилсангиз бўлади, деганидир. Аммо HDR10'нинг фақат Wuidevine L3 DRM даражаси, яъни энг қуйи кўриниши қўллаб-қувватланади ва Netflix каби стриминг хизматларидан фойдалансангиз, фақат стандарт тиниқликдаги контентни томоша қилиш имкони мавжуд бўлади холос.
Xiaomi ўзининг Redmi Note 9 Pro смартфони экрани 1500:1 контраст нисбатига эга бўлишини айтган эди, аммо синовлар жараёнида асл натижа бундай бироз кам — 1300:1 нисбат бўлиб чиқди. Экраннинг максимал ёруғлик даражаси 460 нит атрофида бўлса, тўқ ранглар даражаси қониқарли даражада тўйинган — 0.35. Автоматик ёруғлик режими ёқилганида эса экран янада ёрқинлашади. Бунда ёрқинлик даражаси, атроф ёруғлик даражаси юқори бўлса, 616 нитгача кўтарлиши мумкин.
Оқ рангнинг синовлар пайтида қайд қилинган энг қуйи ёруғлик даражаси 1.2 нитга тенг бўлди. Бу эса қоронғи пайтда смартфондан матн ўқиш учун энг мақбул кўрсаткичдир.
100% ёруғлик |
|||
Дисплей синови | Қора, кадета/метр² | Оқ, кадета/метр² | Контраст нисбати |
Xiaomi Redmi Note 9 Pro | 0.355 | 456 | 1285:1 |
Xiaomi Redmi Note 9 Pro (Макс. авто.) | 0.487 | 616 | 1265:1 |
Xiaomi Redmi Note 8 Pro | 0.347 | 560 | 1326:1 |
Xiaomi Redmi Note 8 Pro (Макс. авто.) | 0.486 | 640 | 1317:1 |
Xiaomi Redmi Note 8T | 0.331 | 450 | 1360:1 |
Xiaomi Redmi Note 8T (Макс. авто.) | 0.453 | 600 | 1325:1 |
Xiaomi Redmi Note 9S | 0.303 | 421 | 1389:1 |
Xiaomi Redmi Note 9S (Макс. авто.) | 0.42 | 575 | 1369:1 |
Samsung Galaxy A51 | 0 | 413 | ∞ |
Samsung Galaxy A51 (Макс. авто.) | 0 | 636 | ∞ |
realme 6 | 0.343 | 451 | 1315:1 |
realme 6i | 0.328 | 528 | 1610:1 |
realme 6 Pro | 0.318 | 421 | 1324:1 |
Huawei P40 Lite | 0.425 | 461 | 1085:1 |
Huawei P40 Lite (Макс. авто.) | 0.501 | 515 | 1028:1 |
Redmi Note 9 Pro смартфони экрани уч хил Контраст созламаларига эга. Автоматик контраст ёқилганида экран sRGB ранглар палитрасини тўғри кўрсатишга қаратилган бўлади. Синовларда кузатилган deltaE даражаси ўртача 6.1 бўлди. Фақатгина мана шу режимда рангнинг тўйинганлик даражасини (стандарт, илиқ, оч) танлаш имкони бор. Юқорида айтилган deltaE 6.1 кўрсаткичи стандарт даража ёқилганда қайд қилинган. Илиқ даражани танлаш кўк рангни сезиларли даражада камайтиради ҳамда deltaE даражаси 4.9 га тушади.
Стандарт Контраст парамтери ёқилганда sRGB ранглар палитраси ўта аниқ даражада намойиш қилинади ва ушбу парматер билан синовларда кузатилган дельтаЭ рангларнинг тўғри кўрсатилиш даражаси 2.2 бўлди.
Аккумулятор автономлиги ва зарядлаш
Redmi Note 9 Pro'га қувватни 5,020 мА/соат сиғимга эга литий ионли аккумулятори таъминлаб туради. Аккумулятор 30 ваттда тезкор қувват олади ва қадоқ таркибига 30 ваттлик қувватлагич киритилган. Смартфон 0% дан 80% қувват олиши олиши учун 30 дақиқа кифоя.
Ўтказилган аккумулятор синовларида қурилма жуда юқори — 123 соат автономликка эга эканлигини кўрсатди. Смартфон аккумулятори овозли қўнғироқ, видео томошаси ва веб-браузингларда ўз кучини кўрсатди.
Карнай
Redmi Note 9 Pro карнайи (калонкаси) нинг ўзига хос ажралиб турувчи жиҳатини кўрмадик. Карнай смартфоннинг пастки томонига ўрнатилган бўлиб, асосан, баландроқ ўрта тонларга мослаб созланган. Еттита мусиқа билан ўтказилган синовларда карнай баландлиги ўртача даражада эканлиги аниқланди. Қуйи частотали товушлар борасида муаммо бўлса-да, вокаллар анча тиниқ эшитилади.
ЎҚИНГ: Қарши олинг: Redmi 9 Prime ҳам намойиш қилинди! Лекин...
Хулоса
9.2балл
Қаердан сотиб олиш мумкин?
Radius | 2 447 000 сўм (64GB) | Сотиб олиш |
Mediapark | 2 421 000 сўм (64GB) | Сотиб олиш |
Olcha | 2 686 000 сўм (64GB) | Сотиб олиш |
Asaxiy | 2 499 000 сўм | Сотиб олиш |
Openshop | 3 705 000 сўм (64GB; 6 ойга бўлиб тўлаш) | Сотиб олиш |
Афзаллиги
- Gorilla Glass'га эга чиройли корпус
- Сув сачрашидан ҳимоя
- Катта ва ёрқин LCD экран
- HDR10
- Юқори даражадаги аккумулятор автономлиги
- Тезкор қувватлас
- Тоифаси доирасида максимал самарадорлик
- Тоифаси доирасида яхши фото ва видео сифати
- Энг сўнгги Android ва MIUI
- NFC
Камчилиги
- Арзонроқ нарх учун realme 90Hz дисплейли смартфон таклиф қилади
- Селфи камера тирқиши атрофидаги экран ёруғлиги бир текис эмас