ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (4-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (4-қисм)

Xiaomi Redmi Note 9 Pro тавсифига бағишланган мақолаларимиз давом этади. Илгарироқ, қурилманинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби, дизайни ва қурилмавий сифати ҳамда лаборатория синовлари ҳақида тўхталиб ўтган эдик. Энди навбат смартфон самарадорлиги ва дастурий таъминотига келди.

Смартфон қадоқданоқ MIUI 11'нинг энг сўнгги версиясида ишлайди. Ушбу қобиқ дастури Android 10 операцион тизими асосига қурилган.

Экран қулфи ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери билан очилади. Сканер жойлашуви қулай ва ишлаши ҳам тез. Аниқлик даражаси аъло даражада. Бу борада муаммога дуч келмайсиз.

Redmi Note 9 Pro Қора режимни қўллаб-қувватлайди. Режим ёқилиши билан барча тизим ранглари оқдан қорага ўзгаради. MIUI 11 такомиллаштирилгани боис Қора фон энди янада кўпроқ иловаларда мавжуд бўлади. Иловалар иконкаси ва ранги ҳам Қора фонга мос қилиб қайта ишланган.

MIUI 11 табиат билдиришномалари деб аталувчи тизимга ҳам эга бўлиб, билдиришнома ва будулниклар куннинг маълум бир қисмига қараб бошқача товушда чалинади.

MIUI 11'да иловлар менюси мавжуд эмас. Барча дастурлар шунчаки Уй экранида жойлашган, лекин уларни жилдларга бирлаштириб қўйишингиз мумкин. MIUI'нинг баъзи версияларида иловалар менюсини ёқиб қўйиш функцияси бор, лекин биз ишлатган глобал ROMда бундай имконият мавжуд эмас экан.

Қуйида Redmi Note 9 Pro'нинг стандарт Уй экрани кўринишлари билан танишишингиз мумкин. Юқори ўнг томонда об-ҳаво маълумоти виджети жойлашган, чап томонда эса соат виджети бор.

Xiaomi MIUI 11'да минималликка урғу берган. Буни, айниқса, Созламалар иловасида кўриш мумкин.

Яқинда очилган иловалар ойнаси эса ўзгармаган. Очилган иловаларнинг барчаси иккита устун шаклида кўрсатилади. Исталган илова устига босиб турсангиз, бўлинган экран ойнасини фаоллаштириш мумкин бўлади. Иловани ўнг ёки чапга суриш билан уни ёпасиз.

Агар турли мавзуларни ёқтирсангиз, Redmi Note 9 Pro'да улардан бирини танлаш имкони борлигидан хурсанд бўласиз.

Смартфонда Хавфсизлик иловаси ҳам мавжуд. Ушбу дастур билан смартфонни вирусларга қарши сканер қилиш, қора рўйхатни бошқариш, мобил интернетни тақиқлаш ёки чегаралаш, аккумулятор қувват сарфини конфигурациялаш ҳамда тезкор хотирани кешдан тозалаш мумкин. Илова орқали, шунингдек, ўрнатилган дастурларга берилган рухсатларни назорат қилиш ҳамда танланган иловалар учун қувват сарфини белгилаш мумкин бўлади. Шунда, фақат танланган иловалар учун қувват сарфи чегараланади.

MIUI қобиғи таркибида яна Xiaomi'нинг Галерея, Мусиқа ва Видео плейер иловалари ҳам бор. Баъзи минтақаларда мусиқа ва видео иловаларига пуллик стриминг хизматлардан фойдаланиш функцияси ҳам киритилган бўлади. FM радио иловаси ҳам бор.

Файлларни кўриш учун янги илова ҳам бор бўлиб, дастур барча оммабоп файл форматларини қўллаб-қувватлайди ва ҳужжатларни смартфонда кўриш амалиётини осонлаштиради.

Янгича Қайдлар иловаси ҳам дастурий таъминот таркибига қўшилган ва иловада Вазифалар функцияси ҳам бор.

Баъзи бозорларда, Xiaomi'нинг аввалдан ўрнатилган иловаларида рекламалар кўрсатилади. Бу компания смартфонлари нархи нисбатан арзон эканлигига компенсация сифатида амалга оширилади. Биз Redmi Note 9 Pro'нинг глобал версияни ишлатиб кўрдик ва бунда рекламалар умуман чиқмади.

Самарадорлик ва бенчмарклар

Redmi Note 9 Pro худди Redmi Note 9S ва realme 6 Pro'лар каби Snapdragon 720G чипида ишлайди. Ушбу чип саккиз ядроли CPU'га эга. CPU конфигурацияси қуйидагича: 2+6 — 2x2.3GHz Kryo 465 Gold (Cortex-A76 асосидаги) ядролар ва 6x1.8GHz Kryo 465 Silver (Cortex-A55 асосидаги) ядролар. График процессори эса Адрено 618 бўлиб, Snapdragon 730'га ҳам худди шу GPU қўйилган.

Redmi Note 9 Pro 6 ГБ тезкор хотирага эга. Доимий хотира сиғими эса 64 ГБ ёки 128 ГБ бўлади. Snapdraagon 720G чипи 8 нанометрлик жараён асосига қурилган бўлиб, бу ҳозирда мавжуд энг самарадор жараёнлардандир.

Бир неча бенчмарк синовларидан ўтказиб кўрилганида CPU ўзининг юқори даражада кучли эканлигини кўрсатди. Kirin 810 чипи бироз кучлироқ, лекин ҳозирда у Google пакетига эга бўлмаган фақат бир неча смартфонга қўйилган холос. AnTuTu тестида Redmi Note 9 Pro realme 6 билан бир хил даражада экани маълум бўлди. Huawei'нинг Kirin 810 чипи эса бироз кучлироқ эканини исботлади.

Арзон нархини инобатга олсак, Redmi Note 9 Pro нархига арзирли қурилма. Қатор тестларда бу аён бўлди. Ҳаттоки ўйин амалиёти ҳам смартфонда силлиқ кечади.

ЎҚИНГ: Poco M2 Pro тақдим қилинди, лекин у оригинал смартфон эмас! 

Хулоса

9.2балл

Дисплей

Аккумулятор

Камера

Самарадорлик

Нарх

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Radius 2 447 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Mediapark 2 421 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Olcha 2 686 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Asaxiy 2 499 000 сўм Сотиб олиш
Openshop 3 705 000 сўм (64GB; 6 ойга бўлиб тўлаш) Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Gorilla Glass'га эга чиройли корпус
  • Сув сачрашидан ҳимоя
  • Катта ва ёрқин LCD экран
  • HDR10
  • Юқори даражадаги аккумулятор автономлиги
  • Тезкор қувватлас
  • Тоифаси доирасида максимал самарадорлик
  • Тоифаси доирасида яхши фото ва видео сифати
  • Энг сўнгги Android ва MIUI
  • NFC

 Камчилиги

  • Арзонроқ нарх учун realme 90Hz дисплейли смартфон таклиф қилади
  • Селфи камера тирқиши атрофидаги экран ёруғлиги бир текис эмас
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!