ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (5-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (5-қисм)

Xiaomi Redmi Note 9 Pro тавсифининг бешинчи — охиргидан олдинги қисмига хуш келибсиз. Қуйида смартфоннинг камераси, тасвир ва видео сифати ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Тавсифимизнинг олдинги қисмлари билан танишиш учун бу ерга босинг.

Орқа панелдаги тўрт камерали модул
Xiaomi Redmi Note 9 Pro смартфонининг орқа панелида қора рангдаги тўртбурчак камера модули жойлашган. Модул ичида тўртта камера бор. Камералар жойлашуви Xiaomi смартфонлари ишқибозларига таниш, чунки Redmi Note 8T ва Note 9S моделларида ҳам айни модул дизайнидан фойдаланилган. Камералар жойлашуви тартиб билан қуйидагича: тепадаги биринчи камера ультракенг бурчакли линза, унинг ёнида асосий камера жойлашган. Пастда эса макро ва сатҳ камералари бор.

Асосий камера 64 мегапикселлик Quad-Bayer фильтрига эга линзадир. Бу камера Samsung'нинг ISOCELL Bright GW1 датчиги бўлиши мумкин. Датчик анчайин катта бўлиб, 0.8µм пикселга эга ва линза апертураси f/1.9 ни ташкил қилади. Пиксел биннинг жараёнидан ўтган тайёр расм 16 мегапиксел резолюцияга эга бўлади.

119 даража кўриш майдонига эга ультракенг бурчакли камера эса 8 мегапикселлик бўлиб, f/2.2 апертурага эга. Бу камера тасвир бузилишини автоматик тўғрилаш функциясига эга, лекин бу функцияни ўчириб қўйиш ҳам мумкин.

Кейинги камера эса 5 мегапикселлик макро камера. Линза 1.12µм пикселга эга, апертураси эса f/2.4. Автофокус ҳам мавжуд, лекин одатда ушбу турдаги камера автофокусга эга бўлмайди; нима бўлганда ҳам, Xiaomi'га бу борада миннатдорчилик билдирса арзийди.

Охирги камера эса 2МП сатҳ/чуқурлик камераси.

Бир режимдан бошқасига ўтиш ҳозирги деярли барча смартфонларда бўлгани каби экранни ўнгга ёки чапга суриш орқали амалга оширилади. Юқори ўнг томонда эса гамбургер менюси бор бўлиб, у ердан бошқа опцияларни топиш мумкин бўлади. Макро режими айнан мана шу гамбургер менюси ичига киритиб қўйилган экан, бу эса бироз ноодатий жойлашув.

Redmi Note 9 Pro'да 64МП режими ва «ручной» (Pro) режимлари бор. Pro режимида сизга керакли бўлган барча параметрлар — оқ баланс, фокус, ISO, тасвирга олиш тезлиги кабилар бор. Про режими асосий, ультракенг ва макро камераларида ишлайди. «Ручной» 64МП расмлар олиш имкони ҳам киритилган.

Тасвир сифати
64МП камерада олинган тасвирлар компания томонидан ўрнатилган созламаларга кўра, 16МП бўлиб сақланади. Redmi Note 9 Pro'нинг асосий камераси билан олинган тасвирларни, ҳеч иккиланмай, смартфон тоифаси учун аъло деб баҳолаш мумкин. Расмлар деталга бой, ранглар тўғри акс этган, динамик диапозон аъло даражада.

Расмларнинг хиралик даражаси кам ва фақатгина бир хил ранг билан қопланган майдонларда кўзга ташланади.

Баргларнинг тасвирини эса биз ҳозиргача кўрган энг зўри деб бўлмайди, лекин барибир қаҳрамонимиз бошқа бюджет смартфонларига нисбатан яхшироқ тасвир сифатига эга.

...

Автоном 64МП режим ҳам бор, лекин бу режимда олинган расмлар 64МП расмга ўхшамайди. Бу режим билан олинган расмлар қуйидагича бўлади:

Қайси режимдан фойдаланиш ҳар кимнинг танлови. Шахсан бизнинг фикримиз шуки, 64МП режимда расмга олишдан ҳеч бир наф йўқ — деталлар даражаси аъло даражада эмас, расмни олиш учун бир неча сония кутиш керак, сақланган файл ҳажми эса 40МБ атрофида бўлади.

...

Катта камера сенсори ва юқори резолюцияга эга смартфоннинг афзалликларидан бири шуки, расмни кесганингизда ва рақамли зумда тасвир резолюцияси каттароқ бўлади. Аммо 64МП тасвир ҳосил қилиш ва уни кесиш жараёни секин амалга ошади.

...

8МП камера эса яхшигина сифатга эга ультракенг бурчакли тасвирлар ҳосил қила олади. Расмлар деталга бой, контрасти ва динамик диапозони яхши. Тасвир бузилишини тўғрилаш функцияси расм бурчакларини керакли даражада қилиб чиқариб беради. Умуман олганда, бу камерада муаммо йўқ.

...

5МП макро камера билан юқори сифатли суратлар ҳосил қилиш мумкин. Расмлар деталга бой, тиниқ, хиралик даражаси эса кам. Бу борада автофокуснинг ўрни аҳамиятли. Redmi Note 9 Pro'нинг макро камераси бошқа рақиб моделлардаги каби 4 см лик қўзғаламас фокусга эга эмас. Аммо ранглар унчалик ёрқин эмас. Бошқа жиҳатлар эса аъло даражада.

...

2МП сатҳ камераси ёрдами билан асосий камерада олинган портретлар сифати атроф ёруғлик даражасига боғлиқ, яхши ёритилмаган шароитда олинган расмлар кўнгилдагидек чиқмайди. Керакли ёруғлик шароитлари мавжуд бўлганда эса, ҳосил қилинган тасвирлар кўзни қувнатади — деталлар етарлича, субъект орқа фондан ажратилган ва блур ҳам керакли даражада қопланган бўлади.

...

Паст ёруғликка эга жойда олинган расмлар қониқарли даражада бўлади. Бюджет смартфон камераси учун етарлича деталлар мавжуд, рангларнинг тўйинганлик даражаси ҳам яхши. Аммо осмон қоронғилашиши билан расмнинг хиралик даражаси кескин ошиб кетади.

...

Тунги режимдан кўпроқ фойдаланишни маслаҳат берамиз. Шунда, олган расмингиздаги деталлар бой, экспозиция эса бир маромда чиқади. Тунги режимда расм олиш учун икки сония кифоя, лекин ҳосил қилинган тасвир сифати яхши бўлади.

...

Ультракенг бурчакли камера билан олинган тунги тасвирлар эса умуман сифатсиз. Расмлар деталга эга эмас, ранглар қоп-қоронғи ва ўта хира. Афсуски, ультракенг бурчакли камера учун махсус Тунги режим мавжуд эмас.

...

Селфилар
16МП селфилар ўта даражада тиниқ эмас, бунга эҳтимолий сабаб қилиб Quad-Bayer фильтрини келтириш мумкин. Шундай бўлса ҳам, селфилар сифатидан қониқиш мумкин, керак бўлганда, HDR ҳам яхши ишлайди, ранг ва контраст ҳам яхши даражада.

...

Селфи камерада олинган портретларда тасвирдаги субъект фондан етарлича даражада ажратиб кўрсатилади. Фон блури ҳам яхши.

...

Видео ёзув
Xiaomi Redmi Note 9 Pro 4K форматда сониясига 30 кадр тезликда видео олиш имконига эга. 1080p@60 кадр/сек. ва 1080p@30 кадр/сек. опциялари ҳам бор.

Аввалига, барча камера билан исталган резолюцияда видео олиш мумкин, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо бундай эмас. Ультракенг бурчакли ва макро камералар фақат 1080p@30 кадр/сек. да видео олади холос.

Энди асосий камерага тўхталамиз. Бунда, 4K форматда видео битрейти 40-42 Мбит/сек., 1080p@30/60 кадр/сек. да 20 Мбитс/сек. бўлади. Аудио эса стерео форматда 96 Кбит/сек. битрейтда ёзилади.

Битрейт даражаси юқори бўлишига қарамай, 4K видеолар унчалик ҳам деталга бой эмас, аммо умумий видео сифати анчайин яхши. Деталлар камлиги ўрнини ранглар, контраст ва динамик диапозон қоплаб кетади.

1080p резолюцияда 30 кадр/сек. битрейтда ёзилган видеолар эса анчайин деталларга тўла. Аммо 60 кадр/сек. видеоларда деталлар бироз камроқ, лекин сифат қониқарли даражада.

2х зумлик видеолар ёзиб олиш имкони ҳам бор. 1080p резолюциядаги бундай видеолар аъло даражада чиқади.

Ультракенг бурчакли камерада олинган 1080p видеолар ҳам бизга ёқди. Кадрлар тиниқ, ранглар яхши ва контраст ҳам меъёрда.

Электрон тасвир стабилизацияси (EIS) ҳам мавжуд бўлиб, уни камера созламаларидан топиш мумкин. EIS асосий ва ультракенг камераларда ишлайди ва 1080p@30 кадр/сек. форматда видео олиш имконини беради. EIS камера силкинишлари беркитиб, видео силлиқ чиқишини таъминлайди, аммо бунда кўриш майдони бироз кичраяди.

ЎҚИНГ: Юбилей флагмани чиқиши олдидан Redmi K30 5G рекорд даражада арзонлашди!

Хулоса

9.2балл

Дисплей

Аккумулятор

Камера

Самарадорлик

Нарх

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Radius 2 447 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Mediapark 2 421 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Olcha 2 686 000 сўм (64GB) Сотиб олиш
Asaxiy 2 499 000 сўм Сотиб олиш
Openshop 3 705 000 сўм (64GB; 6 ойга бўлиб тўлаш) Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Gorilla Glass'га эга чиройли корпус
  • Сув сачрашидан ҳимоя
  • Катта ва ёрқин LCD экран
  • HDR10
  • Юқори даражадаги аккумулятор автономлиги
  • Тезкор қувватлас
  • Тоифаси доирасида максимал самарадорлик
  • Тоифаси доирасида яхши фото ва видео сифати
  • Энг сўнгги Android ва MIUI
  • NFC

 Камчилиги

  • Арзонроқ нарх учун realme 90Hz дисплейли смартфон таклиф қилади
  • Селфи камера тирқиши атрофидаги экран ёруғлиги бир текис эмас
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!