ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9S (2-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9S (2-қисм)

Xiaomi Redmi Note 9S смартфонининг тавсифи давом этади. Тавсифнинг бошқа қисмлари билан бу ерда танишинг.

Қуйида смартфон дисплейи, карнайи, аккумулятор автономлиги ва қувватланиш, шунингдек, дастурий таъминоти ва унумдорлиги ҳақида суҳбатлашамиз.

Дисплей
Redmi Note 9S 6.67 дюймлик катта IPS LCD экранга эга. Экран тепасида селфи камера учун айланасимон туйнук очилган. Дисплей резолюцияси кенгайтирилган 1080p бўлиб, 2,400х1,080 пикселни ташкил қилади. Пиксел зичлиги эса 395 пиксел/дюймга тенг.

Камера тирқиши атрофи ёритилиши бир текис эмас, бу, айниқса, оқ фонларда яққол сезилади. Агар ушбу смартфонни сотиб олмоқчи бўлсангиз, бу камчиликка тайёр туринг.

Redmi Note 9S дисплейини Gorilla Glass 5 шишаси ҳимоялаб туради, лекин қадоқлашдан олдин Редми қурилмани юпқа экран протектори билан ҳам қоплаб қўяди. Қаҳрамонимиз экрани HDR10'ни қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi бу смартфон экранининг контраст нисбати 1500:1 бўлишини ваъда қилганди, ўтказилган синовларда ҳам айнан шунга яқин кўрсаткич қайд этилди. Максимал ёруғлик 420 нит атрофида, қора ранг даражалари эса 0.3 га тенг. Автоматик Ёруғлик ёқилганда эса экран янада ёрқинлашади. Бунда, экран ёруғлиги 575 нитга тенг бўлади.

Оқ рангларда эса минимал ёруғлик 1.1 га тенг. Бу қоронғида экранда бирор нимани ўқиш учун айни маъқул даража.

Ишлаб чиқарувчи Redmi Note 9S дисплейи учун уч хил Контраст параметрларини таклиф этади. Автоматик контраст ёқилганда экран sRGB ранглар палитрасини тўғри акс эттиришга қаратилган бўлади ва ўртача deltaE даражаси 5.9 га тенг. Фақатгина ушбу режимда рангларнинг тўйинганлик даражасини (стандарт, илиқ, совуқ) белгилаш мумкин. Стандарт даражада deltaE кўрсаткичи 6.3 га тенг эканлиги ўлчанди. Илиқ даражани танласангиз, кўк ранг анчайин камаяди, лекин бу ранглар тўғри кўрсатилишини оширмайди.

Стандарт Контраст параметри sRGB ранглар палитрасини аъло даражада тўғри акс эттиради. Бунда, рангнинг тўғри кўрсатилиш даражаси ўртача 2.1 га тенглиги аниқланди.

Аккумулятор автономлиги ва зарядлаш
Xiaomi Redmi Note 9S'ни литий ионли 5,020 мА/соат сиғимга эга каттагина аккумулятор қувват билан таъминлаб туради. Аккумуляторни 18 ваттда тезкор зарядлаш мумкин, лекин қадоқ таркибига 22.5 ваттлик қувватлаш адаптери жойланган. Xiaomi'нинг айтишича, бу зарядчик смартфонлар, ақлли уй аксессуарлари, планшет ва кичик ноутбукларни зарядлаш учун универсал қувватлагич экан.

Бўшаб қолган аккумуляторни 30 дақиқада компания берган зарядчик билан 37% га қувватлаш мумкин. 50 дақиқада қувват миқдори 60% бўлади. Тўлиқ заряд олиш учун эса 1 соат-у 45 дақиқа керак бўлади. Ўтказилган аккумулятор автономлиги синовларида қурилма 127 соатлик натижа қайд этди. Овозли қўнғироқ, видео томошаси ва веб-браузинг амалиётларининг барчасида яхши кўрсаткич кузатилди.

Карнай
Redmi Note 9S карнай борасида алоҳида ажралиб турувчи жиҳатга эга эмас. Смартфонга битталик динамик қўйилган бўлиб, афтидан, асосан, баландроқ ўрта тонлар учун созланган. Еттита мусиқа билан ўтказилган карнай баландлиги синовида «Яхши» натижа қайд этилди. Қуйи частоталарда динамик оқсайди, лекин вокаллар яхши.
ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi Note 10 Lite (3-қисм)

Энди эса дастурий таъминот ва унумдорликка тўхталиб ўтамиз.

MIUI 11 ва Android 10
Қаҳрамонимиз қадоқдан Android 10 операцион тизими асосидаги MIUI 11 интерфейсида ишлайди.

Экран қулфини ён томонга ўрнатилган бармоқ изи сканери билан очишингиз мумкин. Сканерни созлаш ва ишлатиш осон. Бармоқ изи тез ва аниқ ўқилади.

Redmi Note 9S Қора режимни ҳам қўллаб-қувватлайди. Бу режим ёқилиши билан барча тизим ранглари оқдан қорага ўтади. Бу билан эса аккумулятор қувватини тежаш мумкин бўлади. Қора режим MIUI 11'да янада такомиллаштирилган ва қўллаб-қувватланувчи иловалар сони ошган. Иконкалар ва уларнинг ранглари ҳам ушбу режимга мослаштирилган.

Қора режим

MIUI 11 табиат билдиришномалари деб аталувчи тизимга ҳам эга бўлиб, билдиришнома ва будулниклар куннинг маълум бир қисмига қараб бошқача товушда чалинади.

Tабиат билдиришномалари

MIUI 11'да иловалар менюси мавжуд эмас. Барча дастурлар шунчаки Уй экранида жойлашган, лекин уларни жилдларга бирлаштириб қўйишингиз мумкин. MIUI'нинг баъзи версияларида иловалар менюсини ёқиб қўйиш функцияси бор, лекин биз ишлатган глобал ROMда бундай имконият мавжуд эмас экан.
Қуйида Redmi Note 9S'нинг стандарт Уй экрани кўринишлари билан танишишингиз мумкин. Юқори ўнг томонда об-ҳаво маълумоти виджети жойлашган, чап томонда эса Google қидирув виджети бор.

Xiaomi MIUI 11'да минималликка урғу берган. Буни, айниқса, Созламалар иловасида кўриш мумкин.

Яқинда очилган иловалар ойнаси эса ўзгармаган. Очилган иловаларнинг барчаси иккита устун шаклида кўрсатилади. Исталган илова устига босиб турсангиз, бўлинган экран ойнасини фаоллаштириш мумкин бўлади. Иловани ўнг ёки чапга суриш билан уни ёпасиз.

Агар турли мавзуларни ёқтирсангиз, Redmi Note 9S'да улардан бирини танлаш имкони борлигидан хурсанд бўласиз.

Смартфонда Хавфсизлик иловаси ҳам мавжуд. Ушбу дастур билан смартфонни вирусларга қарши сканер қилиш, қора рўйхатни бошқариш, мобил интернетни тақиқлаш ёки чегаралаш, аккумулятор қувват сарфини конфигурациялаш ҳамда тезкор хотирани кешдан тозалаш мумкин. Илова орқали, шунингдек, ўрнатилган дастурларга берилган рухсатларни назорат қилиш ҳамда танланган иловалар учун қувват сарфини белгилаш мумкин бўлади. Шунда, фақат танланган иловалар учун қувват сарфи чегараланади.

MIUI қобиғи таркибида яна Xiaomi'нинг Галерея, Мусиқа ва Видео плейер иловалари ҳам бор. Баъзи минтақаларда мусиқа ва видео иловаларига пуллик стриминг хизматлардан фойдаланиш функцияси ҳам киритилган бўлади. FM радио иловаси ҳам бор.

Файлларни кўриш учун янги илова ҳам бор бўлиб, дастур барча оммабоп файл форматларини қўллаб-қувватлайди ва ҳужжатларни смартфонда кўриш амалиётини осонлаштиради.
Янгича Қайдлар иловаси ҳам дастурий таъминот таркибига қўшилган ва иловада Вазифалар функцияси ҳам бор.

Баъзи бозорларда, Xiaomi'нинг аввалдан ўрнатилган иловаларида рекламалар кўрсатилади. Бу компания смартфонлари нархи нисбатан арзон эканлигига компенсация сифатида амалга оширилади. Биз Redmi Note 9S'нинг глобал версияни ишлатиб кўрдик ва бунда фақат Файл Менежери ва Хавфсизлик иловаларида реклама чиқди.

Унумдорлик ва бенчмарк синовлари
Redmi Note 9S Snapdragon 720G чипида ишлайди.
Қурилма чипи саккиз ядроли 2+6 конфигурацияга эга: 2х2.3GHz Kryo 465 Gold ядроси ва 6х1.8GHz Kryo 465 Silver ядролари. График процессори эса Adreno 618. Snapdragon 730'га ҳам айни мана шу GPU ўрнатилган.

Сотувда қаҳрамонимизнинг икки хил хотира конфигурацияси мавжуд: 4/64БГ ва 6/128ГБ.
SD720G 8 нанометрли процесс асосига қурилган; бу ҳозирда мавжуд энг унумдор процесслардан биридир.

Қурилма бир неча синовлардан ўтказиб кўрилганида, ўзини аъло даражада намоён қилди. Kirin 810 чипи Snapdragon 720G'дан бироз кучлироқ экан, лекин бу чип Google хизматлари пакетига эга бўлмаган саноқли смартфонларгагина қўйилган.

График процессори унумдорлиги борасида эса Redmi Note 9S тоифаси учун кучли натижа кўрсатди. Қайд қилинган кўрсаткич рақиб реалме 6 моделлариникига яқин.

Афсуски, AnTuTu синовида смартфонимиз реалме 6 қурилмаларидан ортда қолди, лекин натижа realme 6 Pro'никига яқин бўлди (у ҳам Snapdragon 720G'да ишлайди). Бу тестда ҳам Huawei'нинг Kirin 810'и ҳаммадан кучли эканини кўрсатди.

Redmi Note 9S смартфони тоифасига мос даражадаги чипга эга ва деярли барча синовларда зўр натижа қайд этди. Барча смартфонлар учун энг қийин амалиёт — гейминг ҳам бизнинг қурилмада силлиқ кечади.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (4-қисм)

Хулоса

TECHRADAR

8.6балл

«Redmi Note 9S foydalanuvchiga o‘ta arzon evaziga smartfondagi eng ishonchli amaliyotlardan birini taqdim qiladi. Akkumulyator avtonomligi tengsiz darajada, unumdorlik har doim barqaror, katta ekran esa foydalanishga qulay».

DIZAYN

DISPLEY

KAMERA

FUNKSIYAVIYLIK

ALOQA

FOYDALANISHGA QULAYLIGI

UNUMDORLIK

AKKUMULYATOR

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Olcha 2 246 000 so‘m Сотиб олиш
Mediapark 2 255 000 so‘m Сотиб олиш
Radius 2 266 000 so‘m Сотиб олиш
Asaxiy 2 405 000 so‘m Сотиб олиш
Openshop 2 423 000 so‘m Сотиб олиш
Amazon 208.01 AQSH dollari Сотиб олиш
AliExpress 211.25 AQSH dollari Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Gorilla Glass 5'li chiroyli korpus
  • Suv sachrashidan himoya
  • Katta va yorqin LCD ekran
  • HRD10
  • Sezilarli darajadagi akkumulyator avtonomligi
  • Toifasi uchun a'lo darajadagi unumdorlik
  • Toifasi uchun yaxshi tasvir va video sifati
  • Eng so‘nggi Android va MIUI

 Камчилиги

  • Bir xil narx uchun realme'dan 90Hz ekranli smartfon sotib olish mumkin
  • Ekran tirqishi atrofidagi yorug‘lik bir xil darajada emas
  • Quvvat olish tezligi a'lo daraja emas
  • NFC mavjud emas