ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9S (3-қисм)

ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9S (3-қисм)

Xiaomi Redmi Note 9S смартфони тавсифининг учинчи ва якуний қисмига хуш келибсиз.

Қуйида смартфоннинг камераси ҳақида суҳбатлашамиз ва қурилма ҳақида якуний хулосалар чиқарамиз. Тавсифимизнинг олдинги қисмларини ўқиш учун бу ерга босинг.

Тўрт камерали модул
Redmi Note 9S'нинг орқа корпусида барча камераларни жамлаган модул бор. Камераларнинг жойлашув тартиби ҳар галгидек — биринчи ультракенг бурчакли, ундан сўнг асосий, сўнгра сатҳ ва макро камералари жойлашган.

Асосий камера 48МПлик сенсордан фойдаланади ва Quad-Bayer филтерига эга. Бу ISOCELL Bright GM2 камерасини Samsung ишлаб чиқарган бўлиши керак. Асосий камера 0.8µм пиксел катталигига эга, объектив диафрагмаси эса f/1.79 га тенг. Асосий камера билан ҳосил қилинган тасвирлар 12МПлик бўлади.

119 даража кўриш бурчагига эга ультракенг камера 8МП объектив ва f/2.2 диафрагмага эга. Керакли ўринда тасвирдаги бузилишларни автоматик тўғрилаш функцияси мавжуд, лекин буни ўчириб қўйсангиз бўлади, албатта.

Макро камера 5МП бўлиб, ундаги пикселлар ҳажми 1.12µм га, диафрагма эса f/2.4 га тенг. Автофокус ҳам мавжуд. Одатда, макро камералар автофокусга эга бўлмайди.

Сўнгги сатҳ камераси эса 2МП резолюцияга эга.
Камера иловасида бир режимдан бошқасига ўтиш, одатдагидек, ойнани ўнг ва чапга суриш билан амалга оширилади. Тепадан ўнгда жойлашган гамбургер менюсидан эса янада кўпроқ опцияларни топасиз. Масалан, Макро режими негадир мана шу меню ичига жойланган.

Камеранинг қолган параметрлари бошқа Хиаоми смартфонлариники билан бир хил ва Redmi Ноте Redmi Note 9S'да ҳеч қандай янги хусусият мавжуд эмас.
Камера иловаси

Қаҳрамонимизда 48МП ва Pro режимлари мавжуд. Pro режимида сизга керак бўлган барча функция ва параметрлар, жумладан, оқ баланс, фокус, ISO ва объектив тезлиги кабилар бор. Ушбу режим асосий, ультракенг ва макро камераларда ишлайди.
     
Тасвир сифати
48МПлик асосий камера тасвирларни стандарт созламалар бўйича 12МП катталикда сақлайди. Бизнинг смартфоннинг асосий камерасидан фойдаланиб олинган суратлар модель тоифаси учун яхши. Тасвирлардаги деталлар етарли даражада. Бироқ баргларни суратга олганимизда, тасвир аниқлиги пасайди. Лекин шунда ҳам деталлар етарлича даражада кўп, хиралик даражаси кам, контраст аъло даражада, ранглар эса асл ҳолича кўрсатилган.
Динамик диапозон кенглиги сабаб автоматик HDR бирор марта ҳам фаоллашмади.
12МП тасвирлар

MIUI 11'даги Камера иловасида AI Камера тугмаси бор. Ушбу функция ҳар доим HDR'дан фойдаланади ва рангларни керагидан ортиқ тўйинтириб юборади.
AI камера режими

Автоном 48МП режим ҳам бор, лекин бу билан ҳосил қилинган расмлар ҳақиқий 48МП расмга ўхшамайди. Бу суратлар 12МПнинг катталаштирилган ва ўта даражада ишлов берилган талқини холос. Ушбу режим билан расмга олишнинг ҳеч қандай амалий фойдаси.
йўқ ва сизга Автоном 48МП режимидан фойдаланишни маслаҳат бермаган бўлардик.
48МП тасвирлар

8МП камера жуда сифатли ультракенг тасвирлар ҳосил қилади. Олинган расмлар деталлга бой, контраст юқори даражада ва динамик диапозон ҳам кенг чиқади. Тасвир бузилишини тўғрилаш алгортими ҳам яхши ишлаб, бурчаклардаги муаммоларни тўғрилаб беради. Умуман олганда, ушбу камерадан кўнглимиз тўлди.
8МП ультракенг тасвирлар

5МП макро камера билан ҳам объектларнинг яқиндан олинган сифатли тасвирларни ҳосил қилиш мумкин. Олинган суратлар деталлга бой, хиралик даражаси паст ва ранглар жонли акс этади. Қаҳрамонимизнинг ушбу камераси автофокусга эга ва бу 4 см лик қўзғалмас фокусдан кўра яхши.
5МП макро суратлар

Орқа камера билан олинган портретлар сифати атроф ёруғлигига боғлиқ бўлади. Агар ёруғлик даражаси паст бўлса, ҳосил қилинган тасвирдаги деталлар миқдори ҳам кескин камаяди. Бироқ керакли даражадаги ёруғлик камера объективига тушиб турса, ажойиб тасвирлар ҳосил қилиш мумкин бўлади. Бунда, портретлар деталлга тўла чиқади, фондан субъектни ажратиш ҳам етарлича даражада амалга оширилади.
12МП портретлар

Redmi Note 9S тунда ҳам яхши тасвирлар ярата олади. Олинган расмлар деталлга бой, унчалик хира эмас ва оқ баланс ҳам яхши. Рангларнинг тўйинганлиги эса аъло баҳога лойиқ. Баъзи манзалар суратга олинаётганда (меҳмонхона биноси) Авто-HDR ўзининг борлигини кўрсатиб қўйишга қарор қилди. Ваҳоланки, бу функция тасвир хиралигини максимал камайтириш учун деталларни йўқ қилиб юборди, етарлича экспозиция қилинмаган майдонлардаги тасвир сифати ошгани сезилмади, ўта ёруғ нуқталарга ҳам ишлов берилмади. Балким, тунда HDR'ни бутунлай ўчириш қўйиш керак, шекилли.
паст ёруғликда олинган 12МП суратлар

AI режимини ёқиб, қуёш чиқиши ва ботишида тўйинган рангли расмлар олиш мумкин. Бизга бу режимнинг ишлаши ёқди. Режимнинг тунда ишлаш самарадорлигини эса қуйидаги расмлардан кўришингиз мумкин.

...


   
Тунги режимдан фойдаланишингизни қаттиқ тавсия қиламиз. Тўғри, бунда деталлар бироз камайиши мумкин, бироқ экпозиция мувозанатда бўлади ва ўта ёрқин ҳудудларга ишлов берилади. Тунги режим билан тасвир ҳосил қилиш учун икки сониядан кам вақт керак бўлади, бироқ олинган расм сифати смартфон тоифаси учун аъло даражада бўлади.

Тунги режим билан олинган 12МП суратлар

Лекин ультракенг бурчакли камера билан олинган тундаги расмлар умуман сифатсиз. Деталлар йўқ, тасвир деярли қоп-қопа ва хиралик юқори. Афсуски, бу камера учун махсус Тунги режим мавжуд эмас.
Ультракенг камера билан паст ёруғликда олинган 8МП суратлар

Селфилар
16МПлик селфилар ўта тиниқ эмас. Тахминимизча, селфи камера Quad Bayer филтеридан фойдаланади. Лекин расмларни яхши сифатли дейиш мумкин, керакли ўринда HDR аъло даражада ишлайди, ранглар асл ҳолича акс этади, контраст ҳам яхши.
16МП селфилар

Селфи портретларда субъектни фондан ажратиш ва блур қопланиши яхши.
16МП селфи портретлар

Видео ёзув
Xiaomi Redmi Note 9S видеоларни 4K@30 кадр/сек. форматгача ёзиши мумкин. Бундан ташқари, 1080@60 кадр/сек. ва 1080@30 кадр/сек. ёзувлар ҳам мавжуд.

Бир қарашда ҳамма камера билан исталган резолюцияда видео ёзиш мумкин, деб ўйлайсиз. Лекин аслида бундай эмас. Ультракенг ва макро камералар фақатгина 1080п резолюциясида сониясига 30 та кадр олиш имконига эга.

Асосий камерага тўхталсак. Бунда, 4K форматда видео битрейти 40-42 Мбит/сек., 1080p'да эса 20 Мбит/сек. бўлади. Аудио эса 96 Кбит/сек. стерео форматда ёзилади.

4K видео деярли умуман хира эмас.

1080@30 кадр/сек. видеолар яхши даражада деталлга эга.

1080@30 кадр/сек. форматда видео ёзаётганда созламалардан электрон стабилизацияни ёқиб қўйишингиз мумкин. Бу стабилизация асосий ва ультракенг камераларда ишлайди.

Якунлар
Redmi Note 9S — зўр телефон. Қурилма аъло даражада унумдор, экрани катта ва фойдаланувчига бир қатор камера режимларини таклиф этади. Бошқа барча Redmi Note'лар сингари аккумулятор автономлиги борасида ҳам яхшигина самарадорликка эга.

Redmi Note 9S'ни Ўзбекистонда 2 миллион икки юз минг сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин. Девайс нархига ростдан ҳам арзийди. Бироқ пулингизни қўлтиқлаб, смартфон дўконига шошилишингиздан олдин, шу нарх атрофида яна қандай қурилмалар бор экани билан танишиб чиқсак.

Муқобиллар
realme 6 ва 6 Pro'лардан Redmi Note 9S қўрқиши керак. реалме 6 ҳам бизнинг қаҳрамонимиз билан деярли бир хил нархга эга (лекин Ўзбекистонда негадир қиммат сотилади). Бироқ 90Hz экран, 64МП асосий камера ҳамда тезкор қувватлаш имконияти билан realme 6 Note 9S'ни ортда қолдиради. Redmi Note 9S нархига яна 50 доллар қўшсангиз, телефото камера ва ультракенг бурчакли иккинчи селфи камерага эга realme 6 Pro сизники бўлади.

Xiaomi'нинг ҳамёнбоп смартфонлари орасида юқори янгиланиш частотасига эга смартфон бор. У ҳам бўлса, Redmi K30. Ушбу қурилманинг экрани realme'никидан тезроқ — 120Hz'да янгиланади. Redmi K30 Snapdragon 730G чипида ишлайди, орқа томонида тўртта камераси (64/8/2/2МП) бор. Лекин муаммо шундаки, бу смартфонни кўп жойдан топиш қийин. Агар сотувдан топа олсангиз, 30 доллар кўпроғига шу моделни олсангиз ҳам бўлади.

Агар харид қилмоқчи бўлган смартфонингиз AMOLED дисплейга эга бўлиши керак бўлса, унда Galaxy A51'га нима дейсиз? Samsung'нинг бу смартфони 1080p Super AMOLED экранига, анчайин унумдор Exynos 9611 чипи ва Note 9S билан бир хил камера модулига эга. One UI 2 интерфейси ҳам анчайин замонавий дизайни билан мақтана олади.

Якуний хулоса
Redmi Note 9S нархига жуда ҳам арзийдиган смартфон, Redmi смартфонлари ўзи шунақа. Бироқ бу модель ҳамёнбоп нарх тоифасидаги энг зўр қурилмами? Бу саволга ҳа деб жавоб бера олмаймиз. реалме Redmi'га ҳақиқий рақиб бўлади.

Бизнинг қаҳрамон фойдаланувчини HDR10 имконияти, макро камераси ва аккумулятор автономлиги билан қойил қолдира олади. Шуларнинг ўзи яхши смартфон учун етарли. Ва сўнгги сўз: сизга Redmi Note 9S'ни харид қилишни аниқ ҳеч иккиланмасдан маслаҳат бера оламиз.

Techradar.com сайти смартфон ҳақида қуйидаги хулосани беради:
«Redmi Note 9S фойдаланувчига ўта арзон эвазига смартфондаги энг ишончли амалиётлардан бирини тақдим қилади. Аккумулятор автономлиги тенгсиз даражада, унумдорлик ҳар доим барқарор, катта экран эса фойдаланишга қулай».

Афзалликлари:
• Gorilla Glass 5'ли чиройли корпус;
• Сув сачрашидан ҳимоя
• Катта ва ёрқин LCD экран, HDR10;
• Сезиларли даражадаги аккумулятор автономлиги;
• Тоифаси учун аъло даражадаги унумдорлик;
• Тоифаси учун яхши тасвир ва видео сифати;
•Энг сўнгги Android ва MIUI.

Камчиликлари:
•Бир хил нарх эвазига реалмеъдан 90Ҳз экранли смартфон сотиб олиш мумкин;
• Экран тирқиши атрофидаги ёруғлик бир хил даражада эмас;
• Қувват олиш тезлиги аъло даража эмас;
• NFC мавжуд эмас.

2020 йил сентябрь ойи ўрталари ҳолатига кўра, Xiaomi Redmi Note 9S смартфонининг Ўзбекистондаги баъзи онлайн дўконлардаги нархи қуйидагича*:

•Olcha.uz: 2 246 000 сўм;

•Mediapark.uz: 2 255 000 сўм;

•Radius.uz: 2 266 000 сўм;

•Asaxiy.uz: 2 405 000 сўм;

•Openshop.uz: 2 423 000 сўм.

2020 йил сентябрь ойи ўрталари ҳолатига кўра, Xiaomi Redmi Note 9S смартфонининг баъзи хорижий онлайн дўконлардаги нархи қуйидагича*:

•Amazon: 208.01 АҚШ доллари;

•AliExpress: 211.25 АҚШ доллари.

*Terabayt.uz сайти ушбу нархлар тўғри экани ва тўғри бўлиб қолишига кафолат бермайди. Батафсил маълумот учун кўрсатилган дўконлар билан боғланинг.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi Note 10 Lite (1-қисм)