Терлаган кафтни совитувчи парракка эга гейминг сичқончаси ишлаб чиқарилди

Терлаган кафтни совитувчи парракка эга гейминг сичқончаси ишлаб чиқарилди

Mindshunter компанияси Zephyr номли ўйинлар учун мўлжалланган компьютер сичқончасини тақдим қилди.

Сичқонча фойдаланувчи кафтини совутиш вазифасини бажарувчи ички парракка эга илк компьютер сичқончасидир. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Zephyr'га ҳозирданоқ Kickstarter'да олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилма 89 АҚШ доллари туради ва октябрь ойидан дўкон расталарида пайдо бўлади.

Zephyr сўнгги йилларда ўйинбоп сичқончалар борасида оммалашаётган дизайнга эга. Гаджетнинг шассиси тешикларга тўла ва худди ари инига ўхшайди. Бу эса фойдаланувчига ўйин ўйнаётганда бир неча жиҳатдан қўл келади. Аввало, дизайни сабаб қурилма вазни атиги 68 граммни ташкил қилади. Илкинчидан, туйнуклар RGB ёруғлик потенциалини оширади. Учинчидан эса, сичқончадан ўтадиган ҳаво оқими яхшиланади.

Сичқончанинг пастки томонида парракнинг айланиш тезлигини назорат қилиш имконини берувчи тугмача мавжуд. Бироқ, айтиш жоизки, паррак анча шовқин чиқаради ва қулоқчинларсиз Зепҳйръдан фойдаланмаслик маслаҳат берилади.

Қурилмадан аллақачон фойдаланишга муваффақ бўлган мутахассисларнинг билдиришича, паррак кафтингизни сезиларли даражада совутмайди. Афтидан, паррак туйнуклардан совуқ ҳаво ҳайдаш ўрнига сичқонча ромини совутишга хизмат қилади.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳамда аксессуарларининг барча бозорларга чиқиш саналари ва нархлари эълон қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.