Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларидан халқаро террористик ва экстремистик кучлар ҳам фаол фойдаланишмоқда. Айниқса, ғоявий ва диний сохта ақидаларни тарқатишда бир неча ўнлаб хорижий мессенжер ва тармоқлар жиноятчиларга қўл келмоқда. Жумладан, улар орасида Telegram, Viber, WhatsApp ҳамда Skype тармоқлари энг кўп оммалашган. Бу тўғрида Россиянинг «Известия» газетаси хабар тарқатмоқда. Унга кўра, ИШИД жиноятчилик тўдаси бир неча минглаб россияликларни айнан шу тармоқлар орқали ўз оқимига тортган.

Россия махсус хизматининг хабар қилишича, халқаро террорчи ташкилотларнинг интернет тармоғида фаоллигини ошираётгани уларнинг сафига нафақат мусулмон эътиқодидаги одамларнинг, балки бошқа дин вакилларининг ҳам адашиб қўшилиб қолишига олиб келмоқда.

«Интернет ҳаммага ўз хоҳишига кўра хизмат кўрсатади. Террорчилар турли руҳий ва моддий рағбатлантириш орқали интернет фойдаланувчиларнинг ишончини қозонмоқда. Барчаси дўстона муносабатлардан, енгил суҳбатлардан бошланади ва сўнгра Ислом динига оид жиддий мавзулар муҳокама қилинади. Бунда махсус тайёргарликдан ўтган "ғоявий жангчи"лар ёшларни ўз тўрларига илинтиришга ҳаракат қиладилар. 

«Юқоридаги мессенжер ва тармоқларнинг жиноятчилар ўртасида оммалашганининг ўзига хос сабаби бор -- уларда суҳбатни мутлақо тўлиқ шифрлаш имкони мавжуд. Натижада, жиноятчиларга тегишли гуруҳларни кузатиш имкони бўлмайди», — дейилади «Известия»да.

Ҳозирча ИШИД таркибида жанг қилган 300 нафар россиялик фуқаро мамлакатга қайтиб келган. Уларнинг 150 нафари суд қилинган ва 50 нафари озодликдан маҳрум қилинган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!