«Тешик» экранли Galaxy A8s савдога чиқди – нархи билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  8151
  •  21.12.2018 12:31

«Тешик» экранли Galaxy A8s савдога чиқди – нархи билан танишинг!

Samsung компанияси дисплейи «тирқиш»ли Galaxy A8s смартфонини ўн кун аввал намойиш этганди. Аммо тақдимот маросимида жанубий кореяликлар бу моделнинг нархини айтишмаганди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Infinity-O дисплейли илк смартфон – Galaxy A8s ҳам тақдим қилинди: уч модулли камера ва Snapdragon 710 чипли!

Бугун – 2018 йилнинг 21 декабрь куни ушбу смартфоннинг Хитойдаги нархи эълон қилинди. Бугина эмас, машҳур jd.com интернет-сайтида Samsung Galaxy A8s учун олдиндан буюртма ола бошлади.

Нархларига келсак, тезкор/ички хотираси 6/128 гигабайтлик Galaxy A8s учун 435 доллар сўралмоқда. Буюртмачиларга харидларни етказиб бериш 31 декабрдан бошланади. Мазкур смартфон кўк, қора ва кумушранг корпусларда таклиф этилади.

Кейинроқ Samsung Galaxy A8s’нинг 8/128 ГБ хотирали версияси ҳам чиқади, лекин унинг нархи ҳозирча номаълум. Бугунги кунгача дунё бозорига тақдим этилган Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!