«Тешик» ромсиз экранга ва уч модулли камерага эга Lenovo Z5s тақдимоти кейинга сурилди – компания «катталарга йўл берди»

  •   DiMaX
  •  440
  •  07.12.2018 17:54

«Тешик» ромсиз экранга ва уч модулли камерага эга Lenovo Z5s тақдимоти кейинга сурилди – компания «катталарга йўл берди»

Lenovo компанияси дисплейида олд камера учун «тирқиш» очилган Z5s смартфонини 6 декабрда тақдим этиши айтилган эди. Аммо бу сана етиб келгач, қурилманинг бошқа кун намойиш этилиши маълум қилинди.

ЎҚИНГ: Galaxy A8s ҳамда Huawei Nova 4’дан ҳам аввал: «тешик» дисплейли Lenovo Z5S’ни «жонли» видео ва расмда кўринг!

Умуман олганда, дастлаб Samsung ўзининг Galaxy A8s моделида олд камера учун экранда «тирқиш» очаётганини эълон қилганди. Аммо «тирқиш»ли дисплейга эга илк смартфонни тақдим этаётганини биринчи бўлиб Huawei расман эълон қилган, тағин бошқалардан «бир қадам олдинда» эканини айтиб мақтанган ҳам эди. Шундай бўлса-да, жанубий кореялик компания «отни қамчилаб» қолди...

Нима бўлганда ҳам, Lenovo Z5S моделининг 18 декабрда расман намойиш этилишини компания расмий тизерлар орқали эълон қилди:

Ҳар иккала реклама тизерида ҳам смартфоннинг асосий камераси уч модулли эканлигига урғу берилган. Уларнинг жойлашуви борасида эса Huawei P20 Pro флагманидан нусха олиб қўяверишган. Бундан ташқари, Lenovo Z5S орқа панелининг градиент тусга эга эканини ҳам пайқаш мумкин.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, «тешик» экранли илк смартфон тақдимот санасини расман айтишди!

Смартфоннинг олд панелидаги эътиборни тортувчи асосий детали – селфи-камера учун экраннинг ўзида «тешик» очилганидир. Аммо кореялик ва хитойлик гигантларнинг Galaxy A8s ҳамда Huawei Nova 4 моделларидан фарқли равишда, Lenovo Z5S дисплейидаги «тирқиш» бурчакда эмас, балки қоқ ўртада жойлашади.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, бу учала моделдан бирортаси ҳам Ўзбекистон бозорига расман етиб келишини кутмай қўяверамиз – улар «Осмон ости салтанати»га мўлжалланган. Лекин Terashop.uz интернет-дўконимиздан Samsung компаниясининг айрим смартфонларини 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш, Huawei’нинг бир қатор «ақлли» телефонларини 890 000 сўмдан бошланган баҳоларда харид қилиш мумкин. Булардан ташқари, энг харидоргир брендлардан бўлмиш «хитойча Apple» телефонлари ҳам савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 3 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!