Tesla акциялари қимматлашиб, Илон Маск илк бор миллиардерлар ТОП-ўнталигига кирди!

  •   DiMaX
  •  716
  •  17.07.2020 16:37

Tesla акциялари қимматлашиб, Илон Маск илк бор миллиардерлар ТОП-ўнталигига кирди!

Таниқли тадбиркор Илон Маск яқинда бойлар рейтингида Уоррен Баффетни ортда қолдирган эди. Бу эса асосан унинг Tesla компанияси капиталлашувининг ўсиши билан боғлиқ.

ЎҚИНГ: Tesla’да маошсиз ишлаб келаётган Илон Маск ундан илк бор мукофот олди

Реал вақт режимида янгиланиб турувчи Forbes рейтингига кўра, кеча – 16 июль куни Илон Маск тарихда илк бор сайёранинг энг бой ўнта кишиси қаторига кирган. Tesla ҳамда SpaceX асосчисининг сармояси ўшанда 70,8 миллиард долларни ташкил этган бўлса, айни дамда (17 июль, соат 16:30) сал камайган – 69,1 миллиард доллар билан 9-ўрин:

Bloomberg нашрининг таъкидлашича, бунда Tesla акцияларининг нархи ошиб бораётгани катта роль ўйнамоқда. Май ойидан то июлнинг ўртасигача бу компания акциялари нархи икки бараварга кўтарилган. Илон Маск эса мазкур ташкилот акцияларининг бешдан бир қисмига эгалик қилади.

ЎҚИНГ: Бутун Ер юзига интернет тарқатувчи Starlink сайтидаги аризангизда энди манзилингизни ҳам кўрсата оласиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!